Умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўҒрисида
Download 64.13 Kb.
|
ДТС.УМУМИЙ ЎРТА ТАЪЛИМНИНГ (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 9. Математика
8. Иқтисодий билим асослари
Ўқувчилар иқтисодий билим асосларига оид қуйидаги билим, кўникма ва малакаларни эгаллашлари шарт: — асосий иқтисодий қонуниятлар, тушунча ва атамаларни билиш, уларнинг моҳиятини тушуниш; — маркетинг, талаб ва таклиф ҳақида билимга эга бўлиш; — тадбиркорлик ва рақобат ҳақида фикр юрита олиш; — меҳнат муносабатлари ва иш ҳақи ҳақида тушунчага эга бўлиш; — солиқ тизими ҳақида тасаввурга эга бўлиш; — мулк ва мулкий муносабатларни билиш; — пул, нарх, молия, давлат бюджети ва банк фаолияти ҳақида маълумотга эга бўлиш; — маркетинг ва менежмент фаолиятини билиш; — оила хўжалигини юритишнинг умумий қоидаларини, оила бюджетини шакллантиришда фойда, чиқим ва уларнинг манбаларини билиш; — бозор шароитида (шаҳар ва қишлоқ шароитидаги) оилаларнинг иқтисодий алоқаларини таққослай олиш; — истеъмол товарлари рекламаси таҳлилини билиш; — мактаб хўжалигини юритиш механизмини тушунтира олиш; — тадбиркорлик турларини (ишлаб чиқариш, тижорат, молиявий) билиш; — Президент асарларини билиш, уларда илгари сурилган ғоялар асосида мушоҳада юрита олиш; — Ўзбекистонда бозор иқтисодиётига ўтиш тамойилларини билиш; — Ўзбекистонда бозор иқтисодиётига ўтишнинг дастлабки тушунчаларини билиш; — бозор ва унинг турларини билиш; — ижтимоий фойдали ва унумли меҳнат кўникмаларига эга бўлиш. 9. Математика Ўқувчилар математикага оид қуйидаги билим, кўникма ва малакаларни эгаллашлари шарт: — натурал, бутун, рационал ва ҳақиқий сонлар ҳақида тушунчага эга бўлиш ва уларга оид ҳисоблашларни бажара олиш; — сонларнинг ўрта арифметиги, нисбат, пропорция ва фоизларни билиш, уларни қўллай олиш; — сонли ва ҳарфий ифодалар ҳақида тасаввурга эга бўлиш; — буюк алломаларимиз ва уларнинг математика ривожига қўшган ҳиссалари ҳақида тасаввурга эга бўлиш; — формулалар ёрдамида ҳисоблашларни бажара олиш; — тенглама, унинг илдизи тушунчаларининг маъносини билиш; — чизиқли ва квадрат тенгламалар, икки номаълумли тенгламалар системасини еча олиш; — сон ўқида ва координата текислигида нуқтани ифодалай олиш; — икки нуқта орасидаги масофани топа олиш; — график ва диаграммалар чиза олиш; — алгебраик ифодаларнинг сон қийматини топа олиш; — кўпҳадлар устида арифметик амалларни бажара олиш ва уларни стандарт кўринишга келтира олиш; — қисқа кўпайтириш айниятларини билиш ва қўллай олиш; — даража қатнашган каср ва ифодалар устида амалларни бажара олиш; — бир номаълумли тенгсизликларни еча олиш; — арифметик ва геометрик прогрессияларни билиш, уларнинг исталган ҳадини ва ҳадлар йиғиндисини ҳисоблай олиш; — асосий тригонометрик функцияларнинг графиги ва хоссаларини, асосий тригонометрик айниятларни билиш ва қўллай олиш; — алгебраик формулалар ва ҳисоблашларга оид масалаларни еча олиш; — асосий геометрик фигуралар ва содда геометрик жисмларга оид тушунча ва атамаларни билиш; — чизмачилик асбоблари ёрдамида геометрик фигураларни текисликда тасвирлай олиш; — ясси геометрик фигуралар ва геометрик муносабатлар ҳақидаги тартибга солинган маълумотга эга бўлиш; — геометрик масалаларни еча олиш; — геометрия курсидан олинган билимларни ижтимоий ҳаётда қўллай олиш. Download 64.13 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling