Умумий ўрта таълимнинг назарий ва амалий муаммолари
Download 441 Kb.
|
Янги 1-20 бет Китоб
Эксперимент - бу ҳам кузатиш бўлиб, махсус ташкил қилинган, тадқиқотчи томонидан контрол қилиб туриладиган ва систематик равишда ўзгартириб туриладиган шароитда ўтказилади. Педагогик экеперимент ўқитишнинг ва тарбиялашнинг у ёки бу метод ёки усулининг, кўрсатма-қўлланмаларнинг эффективлигини тадқиқ қилишда қўлланилади.
Эксперимент ўтказишдан олдин тадқиқотчи тадқиқ қилиниши керак бўлган масалаларни аниқ ифодалаб олиши, бундай масалаларнинг ҳал қилиниши мактаб практикаси ва педагогика фани учун аҳамиятга эга бўлиши керак. Эксперимент ўтказишдан олдин тадқиқотчи ўрганиш предмети бўлмиш масаланинг назарияси ва тарихи билан танишиб чиқади, шунингдек, шу соҳа бўйича амалий иш тажрибаси билан танишиб чиқади. Тадқиқотда гипотезанинг тузилиши катта роль ўйнайди. Бутун экспериментни ташкил қилиш гипотезани текширишга йўналтирилади. У материал тўплаш йўлларини белгилаш имконини беради, тадқиқотчининг фактик материалда чалкашиб кетишига йўл қўймайди. Эксперимент натижаларини анализ қилиш таққослаш методи билан ўтказилади. Бунинг учун икки ёки бир неча группа тузилади, бу группаларга кирган ўқувчилар состави бўйича, тайёргарлик даражалари ва бошқа кўрсаткичлари бўйича имкони борича бир хил бўлиши керак. Бир хил (экспериментал) синфларда тадқиқотчи томонидан махсус ишлаб чиқилган экспериментал материал бўйича нш бажарилади. Таққослаш учун контрол синфлар танланади, бу синфлар ўқувчилар состави, уларнинг билим даражалари бўйича тахминан экспериментал синфларга тенг кучли бўлиши керак, бу синфларда Математика экспериментал синфлар билан бир хил ўқитилади, фақат экспериментал синфларда қўлланиладиган методлар, воситалар ва бошқалар қўлланилмайди. Эксперимент натижалари ҳақида объектив маълумотлар олишнинг бошқа усулларидан ҳам фойдаланилади: 1) эксперимептал синфларда бошланғич шартлар контрол синфдагига қараганда бирмунча ноқулайроқдир; агар экспериментал сннфларда бундай шароитларда яхши натижалар олинган бўлса, масалани экспериментал ҳал қилиш ўзини оқлаган ҳисобланади; 2) ўқувчиларнинг состави тахминан бир хил бўлган иккита синф олинади; тадқиқ қилинаётган масаланинг янги ечими шу синфларнинг биттасида қўлланилади, сўнгра бошқа тема материалида иккинчи бир синфда қўлланилади; агар бундай қўлланишда янги метод, усул яхши натижалар берса, бу усул, метод ўзини оқлган бўлади.2 Экспериментни бошлашдан олдин, унинг оралиқ босқичларида ва охирида ҳамма синф ўқувчиларининг билимлари текширилади. Олинган маълумотларни анализ қилиш асосида тадқиқ қилинаётган методининг, усулнинг ва ҳ.к эффективлиги ҳақида хулосалар чиқарилади. Экспериментал ва контрол синфлардан олинган сифат ва миқдорий натижаларни анализ қилиш асосида экспериментдан хулоса чиқарилади. Миқдорий катталикларни аниқлашнинг турли хил усуллари (ўзлаштирилиши бўйича, тўғри ва нотўғри жавобларни таққослаш ва ҳ.к.) мавжуд. Кейинги вақтларда шу мақсадда вариацнои статистика методларидан ҳар хил ҳисоблаш техникаси ва кибернетик воситалардан фойдаланилмоқда. Баъзи муҳим қоидаларни тажрибавий текшириш оммавий эксперимент йўли билан амалга оширилади. Бошланғич синф ўқувчиларига мўлжалланган янги ўқув программалари ва дарсликларини текшириш бундай экспериментга мисол бўла олади. Бундай текширишларни бир неча йиллар давомида кўпгина область, ўлка ва республикаларда Л. В. Запков, Д. Б. Элькоини ва В. В. Давидов раҳбарлигидаги лабораториялар, СССР ПФАнинг бошланғич таълим сектори, иттифоқдош республикаларнинг педагогика илмий текшириш институтлари мактабларда олиб борди. Жумладан, бир неча йиллар давомида Ўзбекистонда ҳам бундай экспериментал текшириш олиб борилди. Дастлаб (1967 й.) бошланғич таълимнинг янги мазмуни ва уни практикага киритиш тартиби Тошкент ва Чирчиқ шаҳарларининг ҳамда Тошкент вилояти мактабларининг 63 та биринчи синфларида текшириб кўрсатди. Бу ишга Қори-Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институти ходимлари раҳбарлик қилишди. 1968 йилда тажрибавий текшириш кенгайтирилди ва Ўзбекистоннинг ҳамма областларида ўтказилди: дарслар рус тилида олиб бориладиган 138 та биринчи синф ва дарслар ўзбек тилида олиб бориладиган 238 та биринчи синфда дарслар янги программалар бўйича олиб борилди. 1969 йилда қўшимча яна 479 та ўзбек тилида ўқитиладиган биринчи синфлар янги программага ўтказилди. Шундай қилиб, 1969-1970 ўқув йилида республикамизда бошлашланғич синфларнинг 900 ўқитувчиси янги программа бўйича ишлади. Мазкур оммавий эксперимент натижасида бошланғич синфлар (1969-70 ўқув йилида) янги программа бўйича ишлашга ўтди. Педагогик тадқиқотларнинг кенг тарқалган методларидан бири ўқувчилар ишлари ва ҳужжатларни ўрганишдан иборат. Ўқувчиларнинг ишлари уларнинг программанинг айрим бўлимлари бўйича тайёргарлик даражасини аниқлаш, ўқитишнинг маълум даври давомида ўсиши ва ривожланишларини кузатиш имконини беради. Масалан, махсус ёзма ва график ишлар шу мақсадда ўтказиладики, буларни текшириш натижасида болаларнинг математикадан олган билимлари ва малакалари аниқ кўриниши керак; маълум вақт оралиқларида бундай махсус ишларни бажартириб туриш, ўқувчилар олға силжиётганини ва қандай даражада силжиётганини кўрсатади. Ўқувчиларнинг ёзма ишларда йўл қўйган хатоларини анализ қилиш муҳим аҳамиятга эга. Бундай анализ бутун синф ўқувчиларининг дуч келадиган тиник қийинчиликларини, шунингдек, ўқувчиларнинг математикани ўзлаштиришларидаги индивидуал хусусиятларини аниқлаш имконини беради. Ўқув ҳужжатлари (ўқув плани, программаси, методик иш ҳужжатлари, ҳисоботлар ва ҳ. к.) ўқув-тарбиявий ишларининг ривожланиш процесси ва ҳолатини акс эттиради. Ўқувчиларнинг дафтарларини ўрганиш, илмий тадқиқот иши учун аҳамиятга эга. Узоқ вақт давомида ўқувчилар дафтарлари комплектини қараб чиқиш ва анализ қилиш ўқитувчи иши системасини, ўқувчилар ишининг хусусиятларини очишга ёрдам беради. Дафтар ўқувчи ишининг ойнаси, ўқитувчи иши системасининг кўзгусидир, деб бежиз айтилмаган. Педагогик тадқиқотларда суҳбат методидан ҳам фойдаланилади. Бу методдан фойдаланиш кузатишдан олинган маъумотларни тўлдирувчи ва аниқловчи материал олиш, экспериментал топшириқларни бажариш имконини беради. Бу метод муваффақиятининг асоси болалар билан алоқа ўрнатилиши, улар билан бемалол, эркин мулоқатда бўлиш имкониятидан иборат. Акс ҳолда ҳар доим ўқучиларнинг формал жавоблари хавфи, ишончсиз ва юзаки натижа олиш хавфи мавжуд. Суҳбат учун унинг мақсадини белгилаш, программа ишланмаси, йўналиш ва методикани асослаш жуда муҳимдир. Суҳбат методи бевосита берилган саволларга жавобларнинг ишончлилигини текшириш имконини берувчи бевосита ва билвосита саволларни киритишни назарда тутади. Ўқувчиларнинг жавоблари албатта махсус протоколга ёки магнитофон лентасига қайд қилинади. Бу ўринда жавобларни қайд қилишни болаларга билдирмасдан бажариш керак. Суҳбат методи ўқитувчиларга, ота-оналарга қаратилган бўлиши ҳам мумкин, бу ҳолда айтиб ўтилган эҳтиёткорликнинг ҳожати йўқ, шу сабабли бунда тадқиқотчининг суҳбатдошларига нисбатан муносабати очиқ-ойдин бўлиши мумкин. Бирор масалага нисбатан фикрларни аниқлаш, баъзи фактларни тўплаш талаб қилинган ҳолларда анкеталаштириш методидан фойдаланилади. Агар жавоблар оғзаки олинадиган бўлса, у ҳолда бу жавоблар протоколга тўла ёзилади. Кўпчилик бир саволнинг ўзига жавоб берганда, бунинг устига ҳар ким мустақил жавоб берса, ёзма анкеталаш қимматли бўлади. Анкетадан фойдаланилганда қуйидаги икки талабга амал қилиш зарур: 1) анкетада саволлар кам бўлиши керак; 2) саволлар шундай ифодаланган бўлиши керакки, уларни ҳамма бир хил тушуниши, улар аниқ (мужмал бўлмаган) жавобларни талаб қилсин. Илмий-педагогик тадқиқотларда назарий методлар етакчи роль ўйнайди. Ҳар бир тадқиқотда олдин ўрганиш объектини танлаш, назарий анализ асосида бу объект қайси фактларга боғлиқлигини аниқлаш ва текшириш учун улардан етакчиларини танлаш керак. Тадқиқотнииг мақсад ва вазифаларини яққол аниқлаш, унинг назарий асослари ва принципларини ишлаб чиқиш, ишчи гипотезани тузиш керак. Шунга мос равишда тадқиқот ўтказиш методикасини ишлаб чиқиш, тадқиқотнинг боришида олинган фактларни тушунтириш ва анализ қилиш усулларини танлаш ва хулосаларни ифодалаш лозим. Бу ишларнинг ҳаммасини бажариш учун тадқиқ қилинаётган масаланинг илгари ва ҳозирги вақтдаги назарияси ва практикасини ёритувчи адабий манбаларини ўрганиш ва анализ қилиш керак. Назарий методлар бошқа методлар билан бир қаторда математика методикасига оид ҳар бир тадқиқотда қўлланилади. Ҳар қандай илмий проблемани ҳал қилишда энг олдин қаралаётган масалага оид ҳамма адабиётни ўрганиш ва назарий тадқиқот ўтказиш керак. Бусиз у мақсадга йўналтирилган бўлмайди, синаш ва хатолар йўли билан олиб борилади, шу билан бирга ҳар доим ҳам қўйилган масаланинг тўла ҳал қилинишига олиб келавермайди. Шу билан бирга адабиётни ўрганмай туриб ва назарий анализ қилмай туриб, фанда изчиллик таъминланмайди. Математика методикасига доир тадқиқотларда бошқа методлардан ҳам фойдаланилади. Одатда бу методларнинг ҳаммасидан биргаликда фойдаланилади, бу ҳол натижаларнинг ишончли бўлишини таъминлайди. Download 441 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling