Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида «Таълим тўғрисида»
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг
Download 159.83 Kb.
|
187 06.04.2017 (1)
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг
ДАВЛАТ ТАЪЛИМ СТАНДАРТИ 1-боб. Асосий қоидалар 1. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг давлат таълим стандарти (кейинги ўринларда давлат таълим стандарти деб аталади) давлат таълим стандартининг мақсад ва вазифаларини, асосий принципларини, таркибий қисмларини, давлат таълим стандартларини жорий этиш ҳамда давлат таълим стандартлари талабларига риоя этилишини назорат қилиш тартибини белгилайди. 2. Давлат таълим стандартини ишлаб чиқиш қуйидаги ҳужжатларга асосланади: Ўзбекистон Республикаси Конституцияси; «Таълим тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни; «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни; Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Узлуксиз таълим тизими учун давлат таълим стандартларини ишлаб чиқиш ва амалда жорий этиш тўғрисида» 1998 йил 5 январдаги 5-сон қарори; Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2012 йил 6 июлдаги 200-сон қарори; Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Узлуксиз таълим тизимининг чет тиллар бўйича давлат таълим стандартини тасдиқлаш тўғрисида» 2013 йил 8 майдаги 124-сон қарори; O‘zDSt 1.0-98. «Ўзбекистон Республикаси стандартлаштириш давлат тизими. Асосий қоидалар»; O‘zDSt 1.1-92. «Ўзбекистон Республикаси стандартлаштириш давлат тизими. Ўзбекистон Республикаси стандартларини ишлаб чиқиш, мувофиқлаштириш, тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш тартиблари»; O‘z DSt 1.5-93. «Стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатларни кўриб чиқиш, текшириш, ўзгартириш киритиш ва бекор қилиш тартиби»; O‘z DSt 1.8:2009. Асосий қоидалар. Тавсиялар; O‘z DSt 6.01.1:2007. Ўзбекистон Республикасининг техник-иқтисодий ва ижтимоий ахборотларини кодлаштириш ва таснифлашнинг ягона тизими. Асосий қоидалар; O‘z DSt 6.01.2:2007. Ўзбекистон Республикасининг техник-иқтисодий ва ижтимоий ахборотларини кодлаштириш ва таснифлашнинг ягона тизими. Таснифлагични ишлаб чиқиш ва жорий этиш тартиби; «Таълимнинг халқаро стандарт классификацияси» ЮНЕСКО, 1997. 3. Давлат таълим стандартини бажариш Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият кўрсатаётган барча ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари учун мажбурийдир. Download 159.83 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling