А2+
Турли табиий ресурсларнинг ҳудудий тарқалиш қонуниятлари ҳақида айта олади ва уларни мисоллар билан изоҳлай олади.
B1
Европа, Осиё, Шимолий Америка, Лотин Америкаси, Африка, Австралия ва Океания каби йирик минтақалардаги долзарб экологик муаммоларнинг моҳияти ва келиб чиқиши омилларини таҳлил қила олади;
Ўзбекистон ва Марказий Осиё мамлакатларидаги экологик муаммоларнинг моҳияти ва келиб чиқиши омилларини билади, минтақадаги ягона экологик муҳит, трансчегаравий экологик муаммолар моҳиятини тушунади.
B1+
Халқаро ташкилотлар ва турли давлатлар томонидан глобал экологик муаммоларни ҳал этишга қаратилган хатти-ҳаракатлар, бу борадаги тузилган ва имзоланган халқаро ва давлатлараро шартномалар ҳақида билади ва айта олади.
14-§. «Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар» туркумига кирувчи фанлар
Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида «Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар» туркумига кирувчи фанларни ўрганиш босқичлари
Таълим босқичи
|
Битирувчилар
|
Стандарт даражаси
|
Даража номланиши
|
Умумий ўрта
таълим
|
Умумий ўрта таълим мактабларининг 4-синф битирувчилари
|
А1
|
«Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар» туркумига кирувчи фанлар (Одобнома)ни ўрганишнинг бошланғич даражаси
|
Умумий ўрта таълим мактабларининг 9-синф битирувчилари
|
А2
|
«Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар» туркумига кирувчи фанлар (Миллий истиқлол ғояси ва маънавият асослари)ни ўрганишнинг
таянч даражаси
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |