Битирувчилар
|
Стандарт даражаси
|
Даража номланиши
|
Умумий ўрта таълим
|
Умумтаълим мактабларининг 8-синф битирувчилари
|
А1
|
Чизмачилик фанини ўрганишнинг бошланғич даражаси
|
Умумтаълим мактабларининг 9-синф битирувчилари
|
А2
|
Чизмачилик фанини ўрганишнинг таянч даражаси
|
Умумий ўрта таълим муассасаларида чизмачилик фанини ўқитишнинг мақсад ва вазифалари
Умумий ўрта таълим муассасаларида чизмачилик фанини ўқитишнинг асосий мақсади:
ўқувчиларнинг ҳаётий тасаввурини амалий фаолиятда ифодалаш орқали тафаккурини ўстириш, мураккаб бўлмаган техник чизмаларни бажаришга, ўқишга ва ўз фикрини график тасвирлар воситасида ифода этишга ўргатишдан иборат.
Умумий ўрта таълим муассасаларида чизмачилик фанини ўқитишнинг асосий вазифаси:
чизмалар чизиш ва чизмани ўқиш қоидаларига амал қилиш, график тафаккурини ҳаётда қўллай олиш лаёқатини шакллантириш;
техник ижодкорлик қобилиятини ривожлантириш;
чизмачиликда қўлланиладиган термин ва тушунчалардан, содда электрон дастурлардан амалиётда қўллашга ўргатиш;
техника ва технологияларнинг такомиллашиб боришини ҳисобга олган ҳолда онгли равишда касб танлашга йўналтириш;
чизмачилик иш қуролларидан тўғри фойдаланиш ва чизмани кетма-кетликда тўғри бажаришда таянч ва фанга оид компетенцияларни шакллантириш ва ривожлантиришдан иборат.
Чизмачилик фани бўйича умумий ўрта таълим муассасалари битирувчиларига қўйиладиган малака талаблари
Чизмачиликда қўлланиладиган термин ва тушунчаларни билиш ҳамда қўллай олиш компетенцияси
А1
График тасвирлар, жиҳозлар, стандарт шрифтлар, оддий геометрик ясашлар, туташмалар, эгри чизиқлар, кўринишлар, геометрик фигураларнинг проекциялари, кўпёқликларнинг ёйилмаларини бир-биридан ажрата олади;
детал моделларини конструкциялай олади;
яққол тасвирлар, аксонометрик проекциялар, эскиз ва техник расмларни чиза олади.
А2
Кесим, қирқим, шартлилик ва соддалаштириш, лойиҳалаш элементлари, болтли ва шпилькали бирикмалар, оддий йиғиш чизмаларини тузади ва ўқий олади;
содда буюмларни конструкциялаш, кинематик-радио ва электрик схемаларни, қурилиш чизмаларини чиза олади, улар ҳақидаги фикрларни оғзаки ва ёзма баён эта олади.
2. Иш қуролларидан тўғри фойдаланиш ва чизмани кетма-кетликда тўғри бажариш компетенцияси
А1
Чизмаларни тахт қилиш, чизма шрифтларини қоидалар асосида чизиш, геометрик ясашларни бажариш, проекцион чизмаларни чизиш, аксонометрик проекцияларни ясаш ҳамда деталнинг эскизи ва техник чизмани бажариш жараёнларида иш қуролларидан тўғри фойдалана олади.
А2
Кесим ва қирқим чизмаларни тўғри тасвирлай олади;
таркибида лойиҳалаш элементлари бўлган чизмаларни бажара олади;
болтли ва шпилькали бирикмаларни чиза олади;
оддий йиғиш чизмалари ҳамда содда буюмларнинг конструкцияларини чизишда, схемаларни, қурилиш чизмаларини бажаришда иш қуролларидан тўғри фойдалана олади.
18-§. Технология фани
Умумий ўрта таълим муассасаларида технология ўқув фанини ўрганиш босқичлари
Do'stlaringiz bilan baham: |