U1н – бирламчи номиналь кучланиш;
U2н – иккиламчи номиналь кучланиш.
41
|
Ўлчов трансформаторлари-нинг турлари. Электр энергия сарфини ҳисобга олишда ток трансформатор-ларини юкламага мос ёки мос эмаслигини аниқлаш?
|
Ўлчов трансформаторларига – ток ва кучланиш трансформаторлари киради.
Ток трансформатори – бирламчи токни ўлчов приборларига ва реле ҳимоясига мос қийматигача камайтиришга ва шунингдек ўлчаш ва ҳимоя занжирини юқори кучланишли занжирдан ажратиш учун ишлатилади. Ток трансформатори номиналь трансформация коэффициенти билан характерланади.
ηт = I1н/I2н
Бунда: I1н – бирламчи номиналь ток; I2н – иккиламчи номиналь ток.
Ток трансформаторининг иккиламчи номиналь қиймати 5А ва 1А деб қабул қилинган. Ҳар бир ток трансформаторининг паспортидан номиналь кучланиш ва бирламчи токнинг номиналь қиймати, шунингдек бошқа маълумотлар келтирилган бўлади.
Электр энергия сарфини ҳисобга олишда ток трансформаторини шундай танлаб олиш керакки, бунда тармоқдаги энг катта ток ва кучланиш қиймати ток трансформаторининг паспортида кўрсатилган бирламчи токнинг қийматидан ошмаслиги керак ва тармоқ кучланишининг номиналь кучланишига мос келиши керак.
I = P / (U * 1,73 * cosφ) формулага асосан юкламага мос ва мос эмаслиги аниқланади.
|
42
|
Юкламага нисбатан куч трансформаторларининг танланиши.
|
Истеъмол қувватни ҳисоблаб топиш усуллари: ёки .
Тўла қувватни ҳисоблаб топиш усули: ёки
Трансформаторни юкланиш коэффициентини ҳисоблаб топиш усуллари; ёки
Мисол учун: урнатилган кувват Р- 40 кВт,
Юқоридагилардан келиб чиқиб 63 кВАли куч трансформаторини танлаймиз.
|
45
|
Уч фазали ва бир фазали пайвандлаш ускуналарининг уланиш схемалари ва ишлаш принципи.
|
Пайвандлаш ўзгарувчан ток орқали пасайтирувчи пайвандлаш трансформатори орқали амалга оширилади.
Пайвандлаш транформаторининг ишлаш принципи, биринчи навбатда, пасайтирувчи трансформаторнинг ишлаши ҳамда пайвандланадиган деталларни эритиш шароитларининг таъминланиши билан бегиланади. Агар пасайтирувчи трансформатор пайвандлаш учун керакли кучланишни ҳосил қилиб берса, у ҳолда қолган қўшимча асбоблар электрод ва пайвандланадиган деталлар орасида пайвандлаш ёйининг сифатли ва барқарор ёнишини таъминлайдилар ва бу билан электроднинг пайвандланадиган металлини деталларнинг асосий метали билан пайвандланиши ва бирикишини таъминлайди.
Пайвандлаш трансформаторининг ишлаш принципи тармоқдаги 220/380 В кучланишни трансформаторни, ёнаётган ёйнинг ишчи кучланишини сақлаб турувчи, салт юриши катталигигача пасайтиришдан иборат. Одатда салт юриш катталиги 60-80 В.ни ташкил этади. Бунда ёй пайдо бўлганда, кучланиш пайвандлаш токининг белгиланган катталигига боғлиқ бўлган ишчи катталиккача тушади. Пайвандлаш токининг катталиги фойдаланиладиган электроднинг пайвандлаш режимлари ва диаметрига боғлиқ ҳолда фарқланади. Пайвандлаш тезлиги, яъни вақт бирлигидаги пайвандланадиган металлнинг миқдори бевосита токнинг катталигига боғлиқ бўлади. Шунинг учун, токни ростлаш мумкин бўлиши учун ростлаш қурилмасидан фойдаланилади. Унинг мақсади икки томонлама бўлиб, юқори индуктив қаршиликка эга бўлганлиги сабабли у пайвандлаш қурилмасига тушувчи вольтампер хусусиятини яратади ва бу пайвандлашнинг мажбурий шарти бўлиб ҳисобланади. Пайвандлаш трансформаторининг ишлаш принципи дросселнинг ишлашига тўғридан-тўғри боғлиқдир. Дросселнинг магнит ўтказгичидаги ҳаволи тирқиш катталаштирилганда пайвандлаш токи ошади. Ҳаволи тирқишни ўзгартириш қўл юритмали ростлаш винтини ҳаракатлантириш орқали амалга оширилади. Бошқарув дастаги агрегат корпусининг тепа копқоғига чиқарилади.
Пайвандлаш ёйининг ёниш барқарорлиги кўп жиҳатдан таъминловчи кучланишнинг бир маромли бўлишига боғлиқ бўлади. Трансформаторнинг киришида кучланишнинг сакрашлари пайвандлаш ёйининг узилишига сабаб бўлади. Сакрашларнинг қисман бўлсада текисланиши ростлагичнинг ишлашига ёрдам беради. Пайвандлаш трансформаторларининг айрим моделларида трансформаторнинг киришидаги фильтр сифатида катта сиғимли конденсатордан фойдаланилади.
Замонавий пайвандлаш қурилмалари 220 ва 380 В кучланишдаги бир фазали ва уч фазали электр таъминотига мўлжалланган, бироқ трансформаторнинг ишлаш принципи фазаларнинг сони ёки таъминловчи кучланишнинг катталигига боғлиқ бўлмайди. Улардаги фарқланишлар трансформаторнинг конструкцияси ва магнит ўтказгичларнинг шакли ҳамда чўлғамлар симларининг кесимига боғлиқдир.
|
46
|
Синхрон электр двигатель билан асинхрон двигателнинг бир-биридан фарқи нимада?
|
|