Савол: Банкнинг баланси нечи қисмдан иборат?
Жавоб: 6та
|
Савол: Давлат бюджети нечта поғонадан иборат?
Жавоб: 2 поғонадан - Республика ва маҳаллий бюджетдан иборат.
|
|
Савол: Марказий банкнинг асосий максадлари?
Жавоб: Марказий банк фаолиятининг асосий мақсадлари:
- нархларнинг;
- банк тизимининг;
- тўлов тизимлари ишлашининг барқарорлигини таъминлашдан иборатдир.
|
|
Савол: Акция тўғрисида тушунча беринг?
Жавоб: Акция - ўз эгасининг акциядорлик жамияти фойдасининг бир қисмини дивидендлар тарзида олишга, акциядорлик жамиятини бошқаришда иштирок этишга ва у тугатилгандан кейин қоладиган мол-мулкнинг бир қисмига бўлган ҳуқуқини тасдиқловчи, амал қилиш муддати белгиланмаган эгасининг номи ёзилган эмиссиявий қимматли қоғоз.
|
|
Савол: Акция турларини айтиб беринг?
Жавоб: Оддий ва имтиёзли акцияларга бўлинади.
|
|
Савол: Тижорат банклари учун таъқиқланган фаолият турларини айтиб беринг?
(Тижорат банклари нималар билан шуғулланиши мумкин эмас)
Жавоб: Ишлаб чиқариш, савдо ва суғурта фаолияти билан шуғулланиш таъқиқланган.
|
|
Савол: Банклар фаолияти қандай ҳолатларда кўра тугатилиши мумкин?
|