Савол: Ўзбекистон Республикаси Конституциясига кўра давлат ҳокимияти неча турга бўлинади?
Жавоб: Ўзбекистонда давлат ҳокимияти 3 турга - қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятига бўлинади.
|
Савол: Конституциянинг асосий принциплари?
Жавоб: Давлат суверенитети,
Халқ ҳокимиятчилиги конституция
Конуннинг устунлиги,
Ташқи сиёсат.
|
|
Савол: Ўзбекистон Республикасининг давлат рамзларини айтиб беринг ва улар қачон қабул қилинган?
Жавоб: Давлат рамзлари бу – байроқ, герб ва мадҳия.
Давлат байроғи - 1991 йил 18 ноябрь куни тасдиқланган;
Давлат герби - 1992 йил 2 июлда қабул қилинган;
Давлат мадхияси -1992 йил 10 декабрда кабул килинган. (А.Орипов шеъри, М.Бурхонов мусиқаси).
|
|
Маънавият ва маърифат
|
|
Савол: Маънавият тушунчасига таъриф беринг?
Жавоб: Маънавият инсонни руҳан покланиш, қалбан улғайишига чорлайдиган, одамнинг ички дунёси, иродаси бақувват, иймон-эътиқодини бутун қиладиган, виждонини уйғотадиган беқиёс куч, унинг барча қарашларининг мезонидир.(И.Каримов “Юксак маънавият енгилмас куч”)
Маънавият (арабча-маънолар мажмуи) - кишиларнинг фалсафий, ҳуқуқий, илмий, бадиий, аҳлоқий, диний тасаввурлари ва тушунчалари мажмуи. Тилимизда “Баъмани одам” деган ибора бор. Маънавият мафкура, тафаккур тушунчаларига яқин ва улар бир-бирларини тақозо этадилар.
|
|
Савол: “Маърифат” тушунчасига таъриф беринг?
Жавоб: Маърифат - (арабча-арафа-билмоқ сўзидан) таълим-тарбия, иқтисодий, сиёсий, фалсафий, диний ғоялар мажмуи асосида кишиларнинг онг-билимини, маданиятини ўстиришга қаратилган фаолият.
|
Do'stlaringiz bilan baham: |