Умумий тавсифи Хартум бошлилар туркуми Rhynchocephalia


Хартум бошлилар туркуми – Rhynchocephalia


Download 381 Kb.
bet2/16
Sana16.11.2021
Hajmi381 Kb.
#175327
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
Sudralib-yuruvchilar-sinfi-reptilia (1)

Хартум бошлилар туркуми – Rhynchocephalia

Бу туркумнинг хозирги замонда яшаётган ягона тури – гаттерия (Sphenodon punctatus) хозирги вактда яшаётган судралиб юрувчилар ичида энг кадимгисидир (81-расм). Гаттерия ташки куринишидан йирик калтакесакка ухшасада, бирок тузилишининг купгина хусусиятлари турнинг примитив эканлигидан далолат беради. Одатда гаттериянинг буйи 75 см гача боради. Боши ва танаси майда донадор тангачалар билан копланган. Орка ва корин

кисмидаги тангачалар нисбатан йирик пластинкалар шаклида булади. Орка томони буйлаб учбурчак шох пластинкалардан иборат тарок жойлашади.

Гaттериянинг умурткалари амфицел типда, умуртка таналари орасида хорда сакланади. ковургаларнинг елка булимида оркага караган калта илмоксимон усимтаси (processus uncinatus) бор. Бу белги факат тимсохларда ва кушларда булади. корин томонидаги терисининг остига коплагич суяклардан иборат корин ковургалари (parasternum) жойлашади. Бу нарса хозирги тимсохларда хам булиб, кадимги стегоцефаллардан насл килиб олинган. Бош скелетида иккита чакка ёйи бор (82-расм). Тишлари факат жаг суякларида эмас, балки амфибиялардаги сингари, танглай суякларида хам жойлашган. Тепа органи яхши ривожланган. Унинг гавхари, корачиги ва тур пардаси булиб, тепага, тепа суяклар орасига очилади. Ногора бушлиги ва ногора пардаси йук. Копулятив органининг йуклиги судралиб юрувчилар ичида ягона холдир.

Гаттария ер юзида факат Янги Зеландияда таркалган. У ер остидаги уяларда яшайди ва кам харакат килиб, хашоратлар хамда чувалчанглар билан овкатланади. 8-12 дона тухум куяди. Эмбрионининг ривожланиш даври жуда узок 12-14 ой давом этади. Гаттария 20 йилда жинсий етилади.




Download 381 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling