Умумий тилшунослик
Абу Райҳон Муҳаммад ибн Аҳмад ал - Беруний
Download 0.93 Mb. Pdf ko'rish
|
750 Р РАСУЛОВ Умумий тилшунослик
Абу Райҳон Муҳаммад ибн Аҳмад ал - Беруний
ўрта аср Европасида Алиборона номи билан машҳур бўлган қомусий аллома хоразмлик Абу Райҳон ал - Беруний (937-1048), маълумотларга қараганда, 150 дан ортиқ асар яратган. Ушбу асарлар математика, фонетика, кимё, астрономия, жўғрофия, тиббиёт, адабиёт, мусиқа, риёзиёт ва тилшунослик каби қатор соҳаларга оид бўлиб, жаҳон илм-фанининг дурдоналари сифатида қадрланади. Абу Райҳон Берунийнинг лисоний қарашлари «Сайдана» номли асарида берилади. 1 Аниғи, ушбу асар доривор ўсимликлар, ҳайвонлар ва маьданлар тавсифига бағишланган бўлиб, унда доривор моддаларнинг бир неча тиллардаги номлари келтирилади. Буюк аллома ушбу асарда доривор моддаларнинг бир неча тилларда қандай номланишинигина баён қилиб қолмасдан, балки ушбу моддаларнинг ҳар бир тилдаги маҳаллий, яъни ҳар бир 1 Абу Райµон Берунийнинг тилшуносликка оид фикрларини беришда А.Нурмоновнинг ³айд этилган асаридан фойдаландик. 27 шевадаги номланишини ҳам алоҳида кўрсатиб беради. Демак, муаллиф предмет ва унинг номи муносабати масаласига алоҳида аҳамият берадики, айни масала қадимги тилшунослик давридан то шу кунгача ҳам тил ҳақидаги фаннинг энг долзарб муаммоларидан бири бўлиб келмоқда. Беруний шеърият масалалари билан ҳам шуғулланади, асарлар яратади, ўзи ҳам шеър ижод қилади. У «Сайдана» асарида қатор шоирларнинг шеъриятидан намуналар келтиради. Беруний асардаги 29 боб ва 1116 мақолада доривор моддаларнинг номига изоҳ беради. Ґар бир боб бир ҳарфга бағишланади. У асарда 4500 дан ортиқ арабча, юнонча, сурияча, форсча, хоразмийча, сўғдча, туркча ва бошқа тиллардан ўсимлик, ҳайвон, дориворлар номларини тўплайди ва изоҳлайди. Демак, «Сайдана» асари айни вақтда доривор моддалар номларининг изоҳли луғати сифатида ҳам қадрланади. Муаллиф асарда доривор моддалар номини араб алифбоси тартибида жойлаштиради. Бир ҳарф билан бошланувчи бир неча сўз бўлса, улар шу ҳарф бобида ички алфавит асосида берилади. Мазкур луғат ҳам изоҳли, ҳам таржима, ҳам этимологик, ҳам диалектологик луғат сифатида алоҳида аҳамиятга эгадир. Download 0.93 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling