Умумий тилшунослик
Download 0.93 Mb. Pdf ko'rish
|
750 Р РАСУЛОВ Умумий тилшунослик
1 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ПЕДАГОГИКА УНИВЕРСИТЕТИ Р. РАСУЛОВ УМУМИЙ ТИЛШУНОСЛИК (Тилшунослик тарихи) 1-қисм Олий ўқув юртлари ўзбек филологияси факультети талабалари – бакалавр ва магистрлари учун ўқув қўлланма ТОШКЕНТ - 2005 2 А Н Н О Т А Ц И Я қўлланмада умумий тилшунослик фани, жаҳон тилшунослиги тарихининг асосий босқичлари, етакчи йўналишлари, мактаблари, таълимотлари ва тилшунос алломалар ҳақида маълумот берилади. Иш тилшуносларга, республика олий ўқув юртлари ўзбек филологияси факультетларининг бакалавр ва магистрларига мўлжалланган. Масъул муҳаррир: филология фанлари доктори, профессор Ҳ.Ғ.Неъматов Тақризчилар: филология фанлари номзоди, доцент С.Муҳамедова филология фанлари номзоди, доцент ў.Шарипова Олий ўқув юртлариаро илмий – услубий бирлашмалар фаолиятини мувофиқлаштирувчи кенгаш президиумининг 21 IX 2005 йил 205-буйруғига кўра ўқув қўлланма сифатида тавсия этилган Сўзбоши «Умумий тилшунослик» фани тилшунослик фанлари сирасида энг мураккаб ва кенг қамровли илмий-назарий, фалсафий фан сифатида ажралиб туради. Ушбу фаннинг мураккаблиги, кенг қамровли ва фалсафий фан эканлиги бевосита ўрганиладиган ўта жиддий муаммолар билан, фикр юритиладиган долзарб масалалар билан, лисоний ҳодисаларнинг (фактларнинг) моҳияти 3 билан, уларга қайси нуқтаи назардан ёндашиш билан, уларни чуқур таҳлил қилиш ва улардан объектив илмий хулосалар чиқариш билан белгиланади. «Умумий тилшунослик» фанининг фаоллик кўрсатиш чегараси «чексиз» бўлиб, айни фан ўз кузатишларини жаҳон тилшунослиги тарихига оид зарур масалалардан, етакчи оқимлар ва йўналишлардан бошлаб, ҳозирги тилшуносликнинг энг муҳим ва мураккаб назарий муаммоларини, таълимотларини ўрганиш билан - нафақат тилшуносликнинг балки барча фанлар учун методологик асос бўлиб хизмат қиладиган диалектик фалсафа ҳамда психология, мантиқ каби фанларга ҳам бевосита алоқадор бўлган муаммоларни қамраб олиши билан якунлайди. Айтилганларнинг исботи сифатида «Умумий тилшунослик» фани ўрганадиган асосий муаммолар қаторига қуйидагиларни киритамиз. 1. Тил ва жамият (миллат). 2. Тил ва тарих. 3. Тил ва тафаккур. 4. Тил семиотик объект сифатида. 5. Тил ва нутқ. 6. Тил система ва структура сифатида. 7. Тилда субстанция ва форма. 8. Тил белгиси ва маъно. 9. Тил ва ёзув. 10. Тилни тадқиқ қилиш усуллари ва бошқалар. «Умумий тилшунослик» фани талабаларга нима учун керак? «Умумий тилшунослик» фани, даставвал, талабаларни назарий жиҳатдан тайёрлаш учун, уларни шу йўналишда пухта, «ҳушёр» қилиш учун зарур. Назарий масалалар билан мукаммал қуролланган талабаларгина (фақат талабалар эмас) том маънодаги филолог - тилшунос сифатида шаклланади. Шунингдек, улар тил ҳодисалари таҳлилидан илмий хулосалар, ғоялар чиқара олади, ҳодисалар моҳиятига алоҳида эътибор беради, назария билан амалиётни диалектик муносабатда олади. Тил ва нутқ бирликларини чуқур ўрганиш жараёнида диалектик фалсафанинг шакл ва мазмун, умумийлик ва хусусийлик, моҳият ва ҳодиса, сабаб ва оқибат, имконият ва воқелик каби категориялари нуқтаи назаридан, шуларга асосланган ҳолда фикр юритади, кузатишлар олиб боради. «Умумий тилшунослик» фани талабаларнинг умумлингвис-тик тайёргарлигини, билим даражасини кенгайтиради ва чуқурлаштиради, янги назария ва фактик материаллар билан таништиради, мустақил, ижодий фикр- мулоҳаза юритишга, изчилликка ўргатади, назарий савиясини юксалтиради, уларни илмий тадқиқотнинг, лисоний таҳлилнинг методологияси ва методикаси билан қуроллантиради. «Умумий тилшунослик» фани ҳақида айтилган фикрлардан келиб чиқиб, ушбу фан бўйича рус ҳамда ўзбек тилшунослигида яратилган ишларга ижодий ёндашган ва улардан фойдаланган ҳолда ўқув қўлланмасида қуйидаги долзарб 4 массалаларга, аниқроғи, даставвал, биринчи масалага тўхталамиз, фикр юритамиз. Булар: 1. Тилшунослик тарихи. 2. Тилшуносликнинг назарий масалалари. 3. Тилшунослик методлари. Download 0.93 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling