Умумий тилшунослик


Download 0.93 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/56
Sana09.06.2023
Hajmi0.93 Mb.
#1474815
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   56
Bog'liq
750 Р РАСУЛОВ Умумий тилшунослик

Веррий Флакк (бизнинг эрамизнинг бошлари). 
Рим тилшуноси Веррий Флакк лексикология соҳасида ўзигача бўлган 
тадқиқотларни, тажрибаларни ва фикрларни умумлаштириб, катта ҳажмдаги 
«Феълнинг маъноси» асарини ёзди. 
Присциан (VI аср. бошлари). 
Рим грамматикачиси Присциан лотин тили бўйича ўз даврининг энг катта 
тадқиқоти ҳисобланган «Грамматика санъати ҳақида таълимот» китобини 
яратди. 
Јадимги Рим тилшунослигида Доната ва Присцианнинг грамматикага оид 
яратган асарлари лотин тили грамматикаси қурилишининг мукаммал баёни 
сифатида жуда кўп асрлар давомида - ўрта асрлар даври учун намуна бўлиб 
хизмат қилди.
Шундай қилиб, римликлар юнонлардан намуна олиб, уларга тақлид қилиб, 
лотин тили ҳақида кенг тадқиқот ишларини олиб бордилар. Римликларнинг она 
тили бўйича грамматикага оид тадқиқотлари, асосан, юнон тилидан таржима 
қилинган бўлса - да, уларнинг грамматикаларида айрим янгиликлар, янгича 
қарашлар учраб туради. Жумладан, Рим тилшунослари юнон тилшуносларидан 
фарқли ҳолда Рим грамматикасига алоҳида стилистикани (услубшуносликни) 
киритдилар. Рим грамматика-чилари сўз туркумига ундовларни ҳам киритди. 
Аммо юнон тилига хос бўлган артиклни чиқариб ташладилар. Чунки лотин 
тилида артикль йўқ эди. Демак, лотин тили учун ҳам 8 та сўз туркуми хос 
бўлиб қолди. Рим тилшунослари сон туркумини иккига: туб сон ва тартиб сонга 
бўлиб ўрганишди. Юлий Цезарь лотин тилига юнон тилида мавжуд бўлмаган 
аблатив (ажратиш) келишигини киритди ва келишиклар сонини олтитага 
етказди. 
Рим филологлари грамматикага оид терминларни ҳам юнон тилидаги 
терминлар асосида яратдилар. Жумладан, юнон ва рим грамматикасига оид 
айрим терминлар русча ва ўзбекча таржималари билан қуйидагилар: онома, 
nomen-имя, от; rema, verbum - глагол, феъл (қадимги рус тилида нутқ); 
1
Аналогия µа³ида «Јадимги юнон тилшунослиги» б´лимига ³аранг. 


16 
antonomia, 
pronomen-местоимение, 
олмош; 
nomen 
adjektivum-имя 
приглагательное, сифат; epirrёma, adverbium-наречие, равиш; artron, artikulum - 
артикль; prodesis, praepositio-предлог, олд кўмакчи, олд қўшимча; syndesmos, 
conjunctio-союз, боғловчи; interjectio- междометие, ундов; soneenta, vokales-
гласные, унлилар; symfona, consonantes - согласные, ундошлар ва бошқалар. 
Хуллас, антик давр тилшунослик мактабларининг аҳамияти жаҳон 
тилшунослиги нуқтаи назаридан юксакдир. Ушбу давр Оврупо маданиятининг 
бешиги бўлиб майдонга чикди. Јадимги юнон ва Рим тилшуносликлари 
кейинги давр тилшунослигининг тараққиёти учун катта аҳамиятга эга бўлди. 
Искандария тилшунослик мактаблари вакиллари грамма-тикани мустақил 
фанга айлантирдилар. Улар жуда катта грамматик «хом-ашё» (материал) 
тўплаб, от ва феъл туркум-ларининг асосий категорияларини аниқлаб беришди. 
Юнон тилшунослари фонетика, морфология, синтаксис ва этимология 
фанларининг асосларини яратдилар. Улар сўз ва гап каби муҳим ва мураккаб 
лисоний бирликларни аниқлаб, изоҳладилар, сўз туркумларини ажратиб 
бердилар. 
Шунингдек, антик (қадимги) давр тилшунослигининг - юнон ва Рим 
тилшунослик мактабларининг жиддий камчиликлари ҳам бор эди. Бу давр 
тилшунослиги таълимотида тилга тарихий ёндашиш принципи йўқ эди. Яъни 
ушбу давр тилшунослиги, ҳинд тилшунослиги каби, тилнинг тарихий 
тараққиётини тушунмас эдилар. Улар юнон ва Рим тилларидан бошқа тилларни 
тадқиқ қилмадилар. Яъни бир тил (юнон ёки Рим тиллари) доирасида қолдилар, 
бошқа барча тилларни эса ёввойи, қўпол тил деб ҳисобладилар. Шунингдек, 
улар кўпгина грамматик категорияларни мантиқ категориялари билан 
қориштирдилар.
Айтилганларга қарамасдан, Оврупо грамматик таълимоти деярли XIX 
асргача қадимги юнон ва Рим филологларининг таълимотларига асосланиб 
келди. 

Download 0.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling