Умумий тилшунослик
Download 0.93 Mb. Pdf ko'rish
|
750 Р РАСУЛОВ Умумий тилшунослик
- Bu sahifa navigatsiya:
- Юлий Цезарь
- Марк Теренций Варрон
- Элия Доната
Фойдаланилган адабиётлар.
1. Я.В.Лоя. История лингвистических учений. М., 1968. 2. Н.А.Кондрашов. История лингвистических учений. М., 1979. 3. С.Усмонов. Умумий тилшунослик. Т., 1972. 4. В.И.Кодухов. Общее языкознание. М., 1974. 5. Т.А.Амирова, Б.А.Ольховиков, Ю.В.Рождественский. Очерки по истории лингвистики. М., 1975. Јадимги Рим тилшунослиги Јадимги Рим филологларининг тилшунослик фанига қўшган ҳиссаси катта эмас. Рим грамматикаси юнон грамматикасининг шаҳобчаси сифатида майдонга келди. Искандария мактабида яратилган юнон тили грамматикаси қадимги римликлар томонидан лотин тилига татбиқ қилинди. Юнон тилидаги деярли барча грамматик терминлар лотин тилига ўгирилди. Юнон тилшунослигидаги аналогия ва аномалия мактаб-ларидаги мунозаралар ҳам Рим тилшунослигида давом эт-тирилди. Јадимги Рим тилшунослигининг вакиллари: Юлий Цезарь, Марк Теренций Варрон, Марк Фабий, Квинтилиан, Элия Доната, Веррий Флакк, Присциан ва бошқалардир. 15 Юлий Цезарь (эрамиздан илгариги 100-44 й). Јадимги Римнинг таниқли давлат арбоби, лашкарбошиси ва нотиғи Юлий Цезарь «Аналогия ҳақида» номли грамматик асарини ёзди. У сўз ва предмет муносабати масаласида аналогия 1 тарафдори сифатида танилди. Марк Теренций Варрон (эрамиздан илгариги 116-27 й). Марк Варрон 25 китобдан иборат «Лотин тили ҳақида» асарини яратди. Шу кунгача бу асарнинг 6 таси етиб келди. Китобда аналогистлар ва аномалистлар орасидаги назарий тортишув, мунозара мукаммал баён қилинади. У ҳам Юлий Цезарь каби аналогия тарафдори эди. Варрон сўз ўзгаришини аналогияга, сўз ясалишини эса аномалияга киритади. Элия Доната (бизнинг эрамизгача IV асрнинг ўрталари). Элия Доната грамматикага оид кенг қамровли машҳур асарини ёзади ва уни «Грамматика санъати» деб номлайди. Ушбу асар тўлиқ ва қисқартирилган вариантларда бизнинг замонамизгача етиб келган. Download 0.93 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling