Умумий тилшунослик


Download 0.93 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/56
Sana09.06.2023
Hajmi0.93 Mb.
#1474815
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   56
Bog'liq
750 Р РАСУЛОВ Умумий тилшунослик

Пор-Рояль грамматикаси 
(“Умумий рационал грамматика”) 
 
ўрта асрлардаёқ (XVI-XVII) лисоний ҳодисаларнинг тўғрилиги мантиқий 
мезонлар асосида аниқлана бошланди. Бу эса, ўз-ўзидан, тилнинг мантиққа 
бўйсиндирилишига ва барча тиллар учун умумий қонунлар мавжудлигини тан 
олишга мажбур қиларди. Бошқача айтганда, ушбу асрларда лотин тилини 
ўрганиш мантиқий тафаккур қонун ва қоидаларини билиш деб ҳам тушунилди. 
Тил ҳодисалари мантиқ асосида изоҳланди. Мантиқ грамматикадан устун 
қўйилди. Бу даврда барча тилларнинг ягона, битта мантиқий асоси бўлиши-
битта грамматика бўлиши керак, деган таълимот яратилди. Натижада мантиқий 
грамматика яратиш ғояси майдонга келди. 
Мантиқий грамматика яратиш таълимотининг энг муҳим ғоявий асоси 
бўлиб, маърифат асрининг (XVII-XVIII) етакчи фалсафий йўналиши бўлган 
рационализм
1
майдонга чиқди. Яъни ақл - идрок асосида иш кўриш - 
рационализм тилшуносликка ҳам жиддий таъсир кўрсатди. Шунга кўра ҳар 
қандай тилларнинг грамматик категорияларини мантиқий категорияларнинг 
намоён бўлиши, юзага чиқиши сифатида тушуниш кучайди. Натижада 
1
Рационал (изм)- тафаккурни, абстракт фикрлашни билишнинг бирдан-бир манбаи деб µисоблайдиган ва 
уларни тажрибадан ажратиб ³´ядиган идеалистик о³им. 


40 
рационализм таълимотининг талаблари асосида умумий (рационал, фалсафий 
ёки мантиқий) грамматика яратиш ғояси амалга оширила бошланди. 
1660 йилда Париж атрофидаги Пор-Рояль монастирининг роҳиб олимлари 
мантиқшунос Антон Арно ва тилшунос Клод Ланслолар илк бор «Умумий 
рационал грамматика» асарини француз тилида яратиб, Парижда нашр 
қилдилар. 
Пор-Рояль грамматикаси қадимги юнон, қадимги яҳудий, лотин ва француз 
тиллари материаллари асосида яратилди. Аммо у қиёсий ёки чоғиштирма 
грамматика эмас, балки мантиқий-типологик грамматика ҳисобланади. Ушбу 
грамматика ўз олдига «барча тилларга хос умумий принципларни ва уларда 
учрайдиган фарқларнинг сабабларини»
1
аниқлаш вазифасини қўяди. 
Пор-Рояль грамматикасида биринчи бор грамматика билан мантиқ 
ўртасидаги алоқа, боғланиш назарий жаҳатдан асослаб берилди. Агар тил 
тафаккурни ифода этса, демак, тил категориялари тафаккур категорияларининг 
намоён бўлишидир. Шунга кўра тилни ўрганувчи грамматика мантиққа 
асосланиши лозим. Грамматика рационал, мантиқли бўлиши керак. Мантиқ 
барча учун ягона, битта экан, бинобарин, грамматика ҳам умумий ва универсал 
бўлиши лозим. Ягона грамматика алоҳида тилнинг грамматикаси бўлиши 
мумкин эмас, у фақат умумий бўлиши мумкин, деган ғоялар, кўрсатмалар 
илгари сурилди. 
Пор-Рояль грамматикаси икки қисмдан-фонетика ва грамматикадан иборат 
бўлиб, олти бобдан ташкил топган бринчи қисмда товуш ва ҳарф, урғу ва 
бўғинга ажратиш кабилар ҳақида маълумотлар берилади. Грамматиканинг 
йигирма тўрт бобдан иборат иккинчи қисмининг йигирма уч бобида эса 
морфология масалалари - от, сифат, олмош, феъл, сифатдош, равиш, боғловчи, 
ундов - уларга хос хусусиятлар, категориялар; фақат охириги йигирма тўртинчи 
бобида эса синтаксис масалалари - сўз бирикмаси ва гап кабилар ҳақида фикр 
юритилади. 
Мантиқий грамматика ёҳуд грамматикадаги мантиқий йўналиш сўзсиз фикр 
(маъно), фикрсиз (маъносиз) сўз йўқлиги тушунчасидан келиб чиқиб, 
грамматик ва мантиқий категорияларни - сўз билан тушунчани - уларни айнан 
бир нарса деб билади. 
Албатта, мантиқий категориялар билан грамматик категория-ларнинг ўзаро 
мувофиқ келиши, тенг бўлиши мавжуд ҳодиса. У шубҳа уйғотмайди. Аммо бу 
мантиқнинг барча категориялари тилда тўғридан - тўғри ўз аксини топиши 
шарт дегани эмас (масалан, тушунчанинг сўз маъносига, ҳукм ва хулосанинг 
эса турли типдаги гапларга мос бўлиши, мувофиқ бўлиши кабилар). Француз 
тилшуноси Ш.Балли тўғри айтганидек, «тил орқали ифодаланган ҳар бир фикр 
мантиқий, психологик ва лисоний жиҳатдан аниқланади», баҳоланади. Ушбу 
фанларнинг ҳар бири гапни ўз нуқтаи назаридан ўрганади. Бу – аксиома. 
Аристотель тўғри қайд этганидек, «ҳар бир нутқ (гап-Р.Р.) фикр ифодалайди, 
аммо ҳамма нутқ ҳам ўзида ҳукмни ташимайди». 
1
£аранг. Я. В. Лоя. ¤ша асар, 33-бет; Н.А.Кондрашов. ¤ша асар, 26-бет; В. И. Кодухов. ¤ша асар, 15-бет. 


41 
Тил ва тафаккур ўзаро боғлиқ, аммо уларнинг ҳар бири ўзига хос 
хусусиятларга, жиҳатларга эга. 
Ґар 
бир 
тилда 
мантиқий 
тушунчаларни 
акс 
эттирмайдиган, 
ифодаламайдиган, аммо ҳис - ҳаяжон, хоҳиш - истак - майл ифодаловчи сўзлар 
бўладики, бундай сўзлар мантиқ томонидан «тан олинмайди». 
Ґар қандай тилда бир таркибли гаплар, гапнинг иккинчи даражали 
бўлаклари, сўроқ ва ундов гаплар мавжудки, бундай гаплар мантиқий 
тушунчаларга зид келади. 
Мантиқий грамматика грамматик категорияларни мантиқий категориялар 
билан тенг ҳолда олиб, уларни айнан бир нарса сифатида қарайди ва лисоний 
ҳодисаларни мантиқ ва мантиқий категория терминлари орқали тасвирлашни ўз 
вазифаси деб билади. 
Тафаккурнинг умумлисоний шакл ва қонуниятларини текширувчи, 
ўрганувчи мантиқ фани инсон онгининг ҳиссий ва иродавий томонлари билан 
ҳам, лисоний ифодаларнинг шакллари билан ҳам қизиқмайди, бу жиҳатларга 
эътибор бермайди. Мантиқий грамматикада тил ҳодисаларига тарихий 
ёндашиш ҳам мутлақо мавжуд эмас. 
Мантиқий ҳукмда ҳамма вақт иккита бўлак-субъект ва предикат мавжуд 
бўлади. Лисоний бирлик бўлган гапда эса битта (келди), иккита (бола ухлади), 
учта ва ундан ортиқ (2005 йил сиҳат ва саломатлик йилидир) бўлак бўлиши 
мумкин. 
Ґукм умуминсоний характерга эга, гап эса ҳамма вақт миллий шаклда 
намоён бўлади. 
Хуллас, мантиқий (ёки фалсафий, рационал) грамматика айни бир 
мазмуннинг турли тилларда турли воситалар билан ифодаланишини ҳисобга 
олмади. Шунингдек, ушбу грамматика ифода воситаларининг қонун ва 
категориялари ҳар хил бўлиши мумкинлигини тушунмади. Мантиқий 
грамматика тилга ўзгармайдиган, бир хилда турувчи ҳодиса сифатида қараб, 
айни грамматика ҳар доим мантиқ қоидаларига бир хилда мос келади, деб 
ҳисоблайдики, бунда ғайри тарихийлик мавжуддир. 
Айтилган камчиликларга қарамасдан Пор-Рояль грамматикаси ўз даври учун 
ижобий аҳамиятга эга бўлди. Яъни асар шу типдаги қатор грамматикаларнинг 
яратилиши учун асос бўлди, хизмат қилди. 
ўз даврида катта шуҳратга эга бўлган фалсафий - мантиқий грамматика 
ўзигача яратилган грамматикалар каби илмий грамматикагача бўлган 
грамматика сифатида баҳоланади. 

Download 0.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling