Умумий тилшунослик


Download 0.93 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/56
Sana09.06.2023
Hajmi0.93 Mb.
#1474815
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   56
Bog'liq
750 Р РАСУЛОВ Умумий тилшунослик

Якоб Гримм 
 
Машҳур немис тилшуноси Якоб Гримм (1785-1863) қиёсий-тарихий метод 
ёрдами билан герман тилларини тадқиқ қилди. Я.Гриммнинг тўрт томдан 
иборат «Немис грамматикаси» асари тилшунослик тарихида муҳим ўрин 
тутади. У ушбу салмоқли асарида немис тили тарихий грамматикасини бошқа 
барча герман тиллари билан қиёслаган ҳолда беради. 
Асар 1- томининг биринчи нашри 1819 йилда, мазкур томнинг бутунлай
тубдан ўзгарган иккинчи нашри 1822 йилда чоп этилади. Айни томдан герман 
тилларининг тарихий фонетикаси ҳамда герман тилларидаги ундошларнинг 
силжиши, «кўчиш» қонуни ўрин олган. Яъни Я.Гримм (Р.Раск, Я.Бредсдорфлар 
каби) ундошларнинг силжишини исботлаб беради. Масалан, ҳинд-Европа 
тилларининг нафас товушлари (ёки нафас билан айтиладиган товушлар) ёки 
портловчи ундошлар bh, dh, gh – герман тилларидаги b, d, g товушларига 
ўзгарган-силжиган, кўчган ёки ҳинд-Европа тилларига оид b, d, g – герман 
тилларида р, t, к га; ҳинд-европача р, t, к – германча f, th, h га силжиган, кўчган, 
ўтган. 
Ушбу жараён фонетик қонунларнинг тан олинган дастлабки, биринчи 
намунаси эди. «Немис грамматикаси» асарининг барча томлари 1837 йилда 
якунланди. 
Я.Гриммнинг «Немис тили тарихи» асари эса 1848 йилда эълон қилинади. У 
жамият тарихини ўрганишда тилнинг асосий, энг муҳим манба эканлигини 
айтади ва тилни у ёки бу халқнинг маданий-тарихий тараққиётининг маҳсули 
деб ҳисоблайди. Шунга кўра Я.Гримм «Бизнинг тилимиз бизнинг 
тарихимиздир» деган ғояни илгари суради. Ґақиқатан ҳам – шундай Я.Гримм 
ушбу асарида «Халқлар ҳақида суяклар, қуроллар ва мозорларга қараганда 
жонлироқ гувоҳ бор. Бу тилдир», дейди. 
Я.Гримм «Немис луғати» асарида (биринчи томи 1854 йилда, охирги томи 
1960 йилда эълон қилинди) немис шоири Лютердан тортиб Гётегача бўлган
немис тили лексикасини қамраб олишга, кўрсатиб беришга ҳаракат қилди. 

Download 0.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling