Умумий тилшунослик
Download 0.93 Mb. Pdf ko'rish
|
750 Р РАСУЛОВ Умумий тилшунослик
Шоназар Шоабдураҳмонов Академик Шоназар Шоабдураҳмонов ўзбек шевашунослиги фанининг дарғаси, йирик тилшунос олим, филология фанлари доктори (1963), ўзФА академиги (1988), Шоназар Шоабдураҳмонов 1923 йилда Тошкентда туғилди. 1940 йилда Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг тил ва адабиёт факультетига ўқишга кирди. 1944 йилда институтни имтиёзли диплом билан тугатиб, ўзФА Алишер Навоий номли Тил ва адабиёт институти аспиран- турасида ўқишни давом эттирди. У 1949 йилда «Равшан достонининг бадиий тили» мавзусида номзодлик диссертациясини, 1963 йилда «ўзбек адабий тили ва ўзбек халқ шевалари» мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилди. Олим ўзбек тилшунослигининг фонетика, орфография, пунктуация, морфология ва диалектология соҳалари бўйича қатор асарлар яратди. Унинг асосий тадқиқотлари қуйидагилар: 1. «Фонетика. ўзбек тили фонетикасига доир баъзи масалалар» (ҳамкор, 1953). 2. «ўзбек орфографиясининг асосий қоидалари» (ҳамкор, 1954). 3. «Пунктуация қоидалари» (1953). 4. «ўзбек тилида ёрдамчи сўзлар» (1953). 5. «Ґозирги замон ўзбек тили» (ҳамкор, 1957). 6. «ўзбек диалектологияси» (ҳамкор, 1978). 7. «ўзбек адабий тили ва ўзбек халқ шевалари» (1962). 8. «Ґозирги ўзбек адабий тили» (ҳамкор, 1980) ва бошқалар. Шоназар Шоабдураҳмоновнинг академик В.В.Решетов билан ҳамкорликда яратган «Фонетика. ўзбек тили фонетикасига доир баъзи масалалар» асарида фонема термини илмий муомилага киритилди ва унинг моҳияти тушунтирилди. Унли фонемалар талаффузида: а) тилнинг горизонтал ҳаракати, б) тилнинг вертикал ҳаракати, в) лабнинг иштироки мавжуд эканлиги, яъни унли товушларнинг учта дифференциал белгиси баён қилинди ва мавжуд олтита унли фонема ўша белгиларнинг мажмуаси сифатида изоҳланди. Ундош фонемалар учта белги асосида а) пайдо бўлиш ўрни; б) пайдо бўлиш усули; в) товуш пайчаларининг иштироки белгилари асосида тавсифланди. 1 Олимнинг «ўзбек тилида ёрдамчи сўзлар» асарида ёрдамчи сўзлар – кўмакчи, боғловчи, юклама, модал сўз, ундов ва тақлидий сўзларнинг нутқ фаолиятидаги вазифаси очиб берилди. Ёрдамчи сўзларнинг ички турлари, уларнинг моҳияти, қўлланиш хусусиятлари, маъно имкониятлари, мустақил сўзларга бўлган муносабати кабилар атрофлича ёритилди. Шоназар Шоабдураҳмоновнинг «ўзбек адабий тили ва халқ шевалари» асари фундаментал тадқиқот сифатида майдонга келди. 1 А.Нурмонов. ¤ша асар, 175 – бет. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling