Умумий тилшунослик


Download 0.93 Mb.
Pdf ko'rish
bet45/56
Sana09.06.2023
Hajmi0.93 Mb.
#1474815
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   56
Bog'liq
750 Р РАСУЛОВ Умумий тилшунослик

 
 
Саид Усмонов 
Саид Усмонов (1922-1972) ўзбек тилшунослигининг йирик назариётчи 
олимидир. У Бошқирдистонда туғилди, 1929 йилда оилавий Тошкентга кўчиб 
келди. 1938 йилда Тошкент педаго-гика билим юртини тугатиб, 1939 йилда 
Тошкент давлат педа-гогика институтининг тил ва адабиёт факультетига 
ўқишга кирди. 1942 – 1943 йилларда урушда иштирок этди. 1944 йилда қайд 
этилган факультетни имтиёзли диплом билан тугатиб, 1946 йилда институт 
аспирантурасига ўқишга кирди. 
Саид Усмонов 1959 йилда проф. Т.Иброҳимов раҳбарлигида «ҳозирги замон 
ўзбек адабий тилида ундовлар» мавзусида номзодлик, 1964 йилда эса «Ґозирги 
замон ўзбек тилида сўзнинг морфологик хусусиятлари» мавзусида докторлик 
диссерта-циясини ёқлади. 
Олим 1965 йилдан 1972 йилгача – то умрининг охиригача умумий 
тилшунослик кафедрасининг мудири лавозимида хиз-мат қилди.
Саид Усмонов ўзбек тилшунослигининг орфография, лек-сикология
морфология, терминология, умумий тилшунослик соҳалари бўйича мукаммал 
асарлар яратган улкан олимдир. Унинг асосий асарлари: 1. «ўзбек тилида 
ундовлар» (1953). 2. «Ундов гаплар» (1955). 3. «Сўз ва унинг морфологик 
структураси ҳақида» (1957). 4. «Ундалма ва мимемалар (Ґозирги замон ўзбек 
3
А. Нурмонов. ¤ша асар, 204-бет. 
4
А. ¢уломов. М. Ас³арова. ¥озирги ´збек адабий тили. 2-нашри, Т., 1965, 4-бет. 


83 
тили, ҳамкор» 1957). 5. «ўзбек терминологиясининг баъзи масалалари» (1968). 
6. «ўзбек тили (ҳамкор, 1978). 7. «Умумий тилшунослик» (1972) ва бошқалар. 
60 – 70 йиллар ўзбек тилшуносларининг сардорларидан бири бўлган Саид 
Усмонов, айниқса, морфология, лексикология, терминология ва тил назарияси 
бўйича жиддий ва салмоқли асарлар яратди. 
Олим мураккаб ва актуал бўлган терминология масалаларига тўхталар экан, 
унинг «...ҳам ишлаб чиқариш қуроллари со-ҳасидаги, ҳам маданият ва фан 
соҳасидаги ҳар қандай янги-ликлар даставвал тил бирликлари, тўғрироғи, 
терминлар орқали ўз ифодасини топади. Шу маънода терминология (маълум 
тилдаги терминлар мажмуи) замона тарихининг гувоҳи, кўзгусидир,
1
дейиши, 
айни ҳақиқатдир. 
Саид Усмоновнинг проф. М.Мирзаев ва проф. И.Расуловлар билан 
ҳамкорликда яратган «ўзбек тили» дарслиги алоҳида тилга олиниши лозим. 
Чунки ушбу иш 70 йиллардаёқ тилшунос-ларнинг, талабаларнинг зарурий 
адабиётлари хазинасидан мустаҳкам ўрин эгаллади. Ишда лексикология ва 
морфологияга оид қатор ҳодисаларнинг табиати, моҳияти атрофлича очиб 
берилди, айни ҳодисалар мукаммал таҳлил қилинди, пухта назарий хулосалар 
чиқарилди. Шунга кўра асар қайта - қайта нашр қилинди. 
Саид Усмонов ўзининг истеъдодли тилшунос эканлигини фақат хусусий 
тилшуносликдагина - ўзбек тили билан боғлиқ кўплаб масалаларни асосли
ишонарли ҳал қилишдагина кўрсатиб қолмади. Унинг истеъдоди 
тилшуносликнинг анча мураккаб назарий – фалсафий масалаларини ҳал 
қилишда – шу соҳада ҳам яратган бир қанча тадқиқотларида яққол кўриниб 
туради. Бу ўринда, айниқса, унинг ўз даври учун жуда катта аҳамиятга эга 
бўлган «Умумий тилшунослик» дарслиги ва тил назарияси билан боғлиқ 
яратган баъзи жиддий мақолалари таҳсинга сазовордир. 
Тилшунос олимнинг педагогика институтларининг филология факультети 
талабалари 
учун 
яратган 
«Умумий 
тилшунослик» 
асари 
ўзбек 
тилшунослигидаги энг катта воқеалардан, фанимизнинг энг йирик ютуқларидан 
бири бўлганлигини таъкидлаш шарт. Чунки олим ўзбек тилшуносларидан 
биринчи бўлиб, тилнинг илмий – назарий, фалсафий соҳаси бўйича мукаммал 
дарслик яратди. Дарсликда жаҳон тилшунослиги тарихи: қадимги, ўрта ва янги 
асрлар тилшунослиги, қиёсий – тарихий тилшунослик масалалари, тил ва нутқ 
диалектик муносабати, тилни тадқиқ қилиш методлари анча мукаммал, чуқур 
ёритиладики, бу асар ўз даври учун тенги йўқ бир манба сифатида хизмат 
қилди ва қилмоқда.
Тўғри таъкидланганидек, «Кейинги ўн - ўн беш йил ичида бизда ўндан 
ортиқ фан докторлари етишиб чиқди, юздан ортиқ тилшунослар фан номзоди 
илмий даражасига эга бўлди. Саид Усмонов буларнинг ичида энг талантли 
тилшунос олимлардан бири эди».
1
Саид Усмонов ўзининг қисқа (атиги 50 йил), аммо сермаҳсул илмий – 
педагогик фаолияти жараёнида ўнлаб тилшунос олимларга устозлик қилди, 60 
1
С.Усмонов. ¤збек терминологиясининг баъзи масалалари. Т., 1968, 3-бет. 
1
¤збекистон маданияти. Т., 1973, 27 март, 3 – бет. 


84 
га яқин илмий – назарий ва илмий – методик асарлар яратди. Бу асарлар 
истиқлол даврида ҳам фанимиз тараққиёти учун самарали хизмат қилмоқда. 

Download 0.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling