Умумий типдаги давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ


-боб. Ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотларга ва қўшма турдаги мактабгача ташкилотларга болаларни қабул қилиш ҳамда улардан чиқариш


Download 81.16 Kb.
bet18/39
Sana17.06.2023
Hajmi81.16 Kb.
#1552886
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   39
Bog'liq
391 13.05.2019 391

6-боб. Ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотларга ва қўшма турдаги мактабгача ташкилотларга болаларни қабул қилиш ҳамда улардан чиқариш
(6-бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 510-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 09/21/510/0784-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
25. Болаларни ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотга ва қўшма турдаги мактабгача ташкилотга қабул қилиш ушбу ташкилотда бўш жойлар бўлса, календарь йил давомида амалга оширилади.
(25-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 510-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 09/21/510/0784-сон)
Ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотларга болаларни қабул қилиш:
тиббий-психологик-педагогик комиссиянинг белгиланган тартибда берилган хулосаси;
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган шакл бўйича боланинг тиббий картаси ва профилактик эмлаш картаси асосида амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қўшма турдаги мактабгача ташкилотнинг инклюзив гуруҳларга ривожланишида жисмоний ёки психик нуқсонлари бўлмаган болалар:
(25-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 510-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 09/21/510/0784-сон)
бола қонуний вакилининг аризаси;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда ваколатли орган берган йўлланма (қўшма турдаги давлат мактабгача ташкилоти учун);
(25-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 510-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 09/21/510/0784-сон)
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган шакл бўйича боланинг тиббий картаси ва профилактик эмлаш картаси асосида қабул қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ривожланишида жисмоний ёки психик нуқсонлари бўлган болаларга мўлжалланган гуруҳларга, шунингдек қўшма турдаги мактабгача ташкилотнинг инклюзив гуруҳларига ривожланишида жисмоний ёки психик нуқсонлари бўлган болалар қуйидагилар асосида қабул қилинади:
(25-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 510-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 09/21/510/0784-сон)
бола қонуний вакилининг аризаси;
тиббий-психологик-педагогик комиссиянинг белгиланган тартибда берилган хулосаси;
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган шакл бўйича боланинг тиббий картаси ва профилактик эмлаш картаси асосида қабул қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
26. Ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотда, қўшма турдаги мактабгача ташкилотининг ривожланишида жисмоний ёки психик нуқсонлари бўлган болаларга мўлжалланган ҳамда инклюзив гуруҳларда бўлиш даври, коррекцион ишлари муддати тиббий-психологик-педагогик комиссия томонидан белгиланади.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 510-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 09/21/510/0784-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
27. Ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотга ва қўшма турдаги мактабгача ташкилотга қуйидаги нуқсонлари бўлган болалар қабул қилинмайди:
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 510-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 09/21/510/0784-сон)
оғир ва чуқур даражадаги ақли заифлик;
шизофрения, ҳиссий ироданинг чуқур бузилишлари;
тез-тез такрорланувчи умумлашган эпилептик хуружлар;
турли сабабли психопатия ва психопатсимон ҳолатларнинг оғир шакллари;
асаб тизимининг органик шикастланганлиги сабабли сийдик ва нажас ушлаб туролмаслик;
юрак-қон томир, нафас олиш ва овқат ҳазм қилиш тизимининг хуруж ва декомпенсация босқичи.
Олдинги таҳрирга қаранг.
271. Болалар ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотдан ва қўшма турдаги мактабгача ташкилотдаги ривожланишида жисмоний ёки психик нуқсонлари бўлган болалар учун гуруҳлардан қуйидагилар асосида чиқарилади:
болани қонуний вакилларининг аризаси;
соғлиқни сақлаш органлари муассасаларининг тиббий кўрсатмалари;
мактабгача таълим ташкилот ва боланинг қонуний вакилларнинг ўртасидаги шартнома шартларининг бажарилмаслиги;
мактабгача таълим ташкилот тиббий-психологик-педагогик кенгашининг хулосаси;
Тиббий-психологик-педагогик комиссиянинг хулосасида кўрсатилган боланинг ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотда бўлиш муддати тугаши;
мактаб ёшига етиши (7 ёш).
(271-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 510-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 09/21/510/0784-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.

Download 81.16 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling