Умумий типдаги давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ
-боб. Ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотда ва қўшма турдаги мактабгача ташкилотда гуруҳларни тўлдириш
Download 81.16 Kb.
|
391 13.05.2019 391
9-боб. Ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотда ва қўшма турдаги мактабгача ташкилотда гуруҳларни тўлдириш
(9-бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 510-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 09/21/510/0784-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. 49. Давлат ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотида ривожланишида жисмоний ёки психик нуқсонлари бўлган 2 ёшдан 7 ёшгача тарбияланувчилар контингентига мувофиқ қуйидаги гуруҳлар тузилади: (49-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 510-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 09/21/510/0784-сон) нутқида оғир нуқсонлари бўлган тарбияланувчилар учун; эшитишида оғир нуқсонлари бўлган тарбияланувчилар учун; кўришида оғир нуқсонлар бўлган тарбияланувчилар учун; психик ривожланишда кечикаётган тарбияланувчилар учун; Олдинги таҳрирга қаранг. ақли заиф бўлган тарбияланувчилар учун; (49-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 510-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 09/21/510/0784-сон) таянч-ҳаракат аппаратида нуқсонлари бўлган тарбияланувчилар учун. 50. Давлат ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотида гуруҳлар болаларнинг тоифасига ва ёшига қараб тўлдирилади ҳамда тегишли равишда қуйидагиларни ташкил этади: кар тарбияланувчиларга мўлжалланган гуруҳларда — камида 8 нафар ва кўпи билан 10 нафар тарбияланувчи; заиф эшитучи тарбияланувчиларга мўлжалланган гуруҳларда — камида 10 нафар ва кўпи билан 12 нафар тарбияланувчи; кўзи ожиз тарбияланувчиларга мўлжалланган гуруҳларда — камида 8 нафар ва кўпи билан 10 нафар тарбияланувчи; заиф кўрувчи яхши кўрмайдиган тарбияланувчиларга мўлжалланган гуруҳларда — камида 10 нафар ва кўпи билан 12 нафар тарбияланувчи; таянч-ҳаракат аппаратида нуқсонлар бўлган тарбияланувчиларга мўлжалланган гуруҳларда — камида 15 нафар ва кўпи билан 18 нафар тарбияланувчи; гемипарез, монопарез, плегия асоратлари билан тарбияланувчиларга мўлжалланган гуруҳларда — камида 10 нафар ва кўпи билан 12 нафар тарбияланувчи; болалар церебрал фалажи синдроми асоратлари билан тарбияланувчиларга мўлжалланган гуруҳларда — камида 8 нафар ва кўпи билан 10 нафар тарбияланувчи; енгил даражада ақли заиф бўлган уч ёшдан катта тарбияланувчиларга мўлжалланган гуруҳларда — камида 8 нафар ва кўпи билан 12 нафар тарбияланувчи; ўрта даражада ақлий заиф бўлган уч ёшдан катта тарбияланувчиларга мўлжалланган гуруҳларда — камида 6 нафар ва кўпи билан 10 нафар тарбияланувчи; нутқида оғир нуқсонлари бўлган уч ёшдан катта тарбияланувчиларга мўлжалланган гуруҳларда — камида 10 нафар ва кўпи билан 12 нафар тарбияланувчи; аутизм билан уч ёшдан катта тарбияланувчиларга мўлжалланган гуруҳларда — камида 8 нафар ва кўпи билан 10 нафар тарбияланувчи; психик ривожланишда кечикаётган уч ёшдан катта болаларга мўлжалланган гуруҳларда — камида 10 нафар ва кўпи билан 12 нафар тарбияланувчи; мураккаб нуқсонли (икки ва ундан ортиқ нуқсонли) тарбияланувчиларга мўлжалланган гуруҳларда — камида 8 нафар ва кўпи билан 10 нафар тарбияланувчи. Олдинги таҳрирга қаранг. 51. Қўшма турдаги мактабгача ташкилотларда инклюзив гуруҳлар ёши бўйича тўлдирилади. (51-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 510-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 09/21/510/0784-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. 52. Қўшма турдаги мактабгача ташкилотларда уч ёшдан катта болаларга мўлжалланган инклюзив гуруҳлар ривожланишида жисмоний ёки психик нуқсонлари бўлган болаларнинг тоифасига қараб тўлдирилади ҳамда қуйидагини ташкил этади: (52-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 510-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 09/21/510/0784-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. камида 20 нафар ва кўпи билан 25 нафар бола, шу жумладан, кўпи билан ривожланишида жисмоний ёки психик нуқсонлари бўлган (заиф кўрувчилар ёки заиф эшитувчилар ёки таянч-ҳаракат аппаратида нуқсонлар бўлган) 3 нафар бола; (52-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 510-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 09/21/510/0784-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. камида 20 нафар ва кўпи билан 25 нафар бола, шу жумладан, кўпи билан ривожланишида жисмоний ёки психик нуқсонлари бўлган (амблиопия билан, кўзи ғилайлик, ёки нутқида оғир нуқсонлари бўлган ёки аутизм билан) 2 нафар бола; (52-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 510-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 09/21/510/0784-сон) камида 20 нафар ва кўпи билан 25 нафар бола, шу жумладан, кўпи билан нутқида оғир нуқсонлари бўлган 3 нафар бола; камида 20 нафар ва кўпи билан 25 нафар бола, шу жумладан, кўпи билан психик ривожланишда кечикаётган 3 нафар бола. Олдинги таҳрирга қаранг. Қўшма турдаги мактабгача ташкилотларда гуруҳлар болаларнинг тоифасига ва ёшига қараб тўлдирилади ҳамда тегишли равишда қуйидагини ташкил этади: (52-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 510-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 09/21/510/0784-сон) кар болаларга мўлжалланган гуруҳларда — камида 8 нафар ва кўпи билан 10 нафар бола; заиф эшитувчи болаларга мўлжалланган гуруҳларда — камида 10 нафар ва кўпи билан 12 нафар бола; кўзи ожиз болаларга мўлжалланган гуруҳларда — камида 8 нафар ва кўпи билан 10 нафар бола; заиф кўрувчи болаларга мўлжалланган гуруҳларда — камида 10 нафар ва кўпи билан 12 нафар бола; таянч-ҳаракат аппаратида нуқсонлар бўлган болаларга мўлжалланган гуруҳларда –камида 15 нафар ва кўпи билан 18 нафар бола; гемипарез, монопарез, плегия асоратлари билан болаларга мўлжалланган гуруҳларда — камида 10 нафар ва кўпи билан 12 нафар бола; болалар церебрал фалажи синдроми асоратлари билан болаларга мўлжалланган гуруҳларда — камида 8 нафар ва кўпи билан 10 нафар бола; Олдинги таҳрирга қаранг. енгил даражада ақли заиф бўлган уч ёшдан катта тарбияланувчиларга мўлжалланган гуруҳларда — камида 8 нафар ва кўпи билан 12 нафар тарбияланувчи; ўрта даражада ақли заиф бўлган уч ёшдан катта тарбияланувчиларга мўлжалланган гуруҳларда — камида 6 нафар ва кўпи билан 10 нафар тарбияланувчи; (52-банднинг ўн тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 510-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 09/21/510/0784-сон) аутизм билан уч ёшдан катта тарбияланувчиларга мўлжалланган гуруҳларда — камида 8 нафар ва кўпи билан 10 нафар тарбияланувчи; психик ривожланишда кечикаётган уч ёшдан катта болаларга мўлжалланган гуруҳларда — камида 10 нафар ва кўпи билан 12 нафар тарбияланувчи; мураккаб нуқсонли (икки ва ундан ортиқ нуқсонли) тарбияланувчиларга мўлжалланган гуруҳларда — камида 8 нафар ва кўпи билан 10 нафар тарбияланувчи. 53. Нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида гуруҳларни тўлдириш тартиби мактабгача таълим ташкилотларини сақлаб туриш, тузиш ва уларда ишлаш тартибини ташкил этишга қўйилган санитария-гигиена талабларини ҳисобга олган ҳолда муассис томонидан белгиланади. Олдинги таҳрирга қаранг. Download 81.16 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling