Умумий типдаги давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ


Download 81.16 Kb.
bet24/39
Sana17.06.2023
Hajmi81.16 Kb.
#1552886
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   39
Bog'liq
391 13.05.2019 391

Олдинги таҳрирга қаранг.
71. Давлат ихтисослаштирилган мактабгача ташкилоти ва қўшма турдаги давлат мактабгача ташкилоти Кузатув кенгашининг фаолиятини ташкил этиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги томонидан белгиланади.
(71-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 510-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 09/21/510/0784-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
72. Давлат ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотига ёки қўшма турдаги давлат мактабгача ташкилотига Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари томонидан тавсия этилган номзодлар орасидан Кузатув кенгаши томонидан танланадиган директор раҳбарлик қилади.
(72-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 510-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 09/21/510/0784-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
73. Мактабгача таълим ташкилотининг уставига мувофиқ лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган директор нодавлат ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотнинг ёки қўшма турдаги нодавлат мактабгача ташкилотнинг раҳбари ҳисобланади.
(73-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 510-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 09/21/510/0784-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
74. Директор давлат ихтисослаштирилган мактабгача ташкилоти ёки қўшма турдаги давлат мактабгача ташкилоти фаолиятига жорий раҳбарлик қилади ҳамда давлат мактабгача таълим ташкилотининг Кузатув кенгаши ва муассис олдида ҳисоб беради
(74-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 510-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 09/21/510/0784-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
75. Директор нодавлат ихтисослаштирилган мактабгача ташкилот ёки қўшма турдаги нодавлат мактабгача ташкилот фаолиятига жорий раҳбарлик қилади ва муассис олдида ҳисоб беради.
(75-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 510-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 09/21/510/0784-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
76. Ихтисослаштирилган мактабгача ташкилот ва қўшма турдаги мактабгача ташкилот раҳбарининг ҳуқуқлари ҳамда мажбуриятлари қонун ҳужжатларида, уставда, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда, шунингдек, меҳнат шартномасида белгиланади.
(76-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 510-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 09/21/510/0784-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
77. Ихтисослаштирилган мактабгача ташкилот ва қўшма турдаги мактабгача ташкилот раҳбарининг лавозимига қўйиладиган малака талаблари Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги томонидан белгиланади.
(77-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 510-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 09/21/510/0784-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
78. Ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотда ва қўшма турдаги мактабгача ташкилотда психолог, тиббиёт ва педагог ходимлардан иборат тиббий-психологик-педагогик кенгаш тузилади ҳамда фаолият кўрсатади.
(78-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 510-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 09/21/510/0784-сон)
Ихтисослаштирилган мактабгача ташкилот ва қўшма типдаги мактабгача ташкилотнинг тиббий-психологик-педагогик кенгаши:
бола қабул қилинганда унинг ўзига хос ва ёш хусусиятларини, соғлиғи ҳолати ва ривожланиш даражасини ҳисобга олиб коррекцион-педагогик ҳамда реабилитация тадбирларини ўтказиш юзасидан индивидуал йўналишни ишлаб чиқади;
индивидуал йўналишни амалга ошириш жараёнида бола ривожланиши динамикасини аниқлайди ва зарурат бўлса, унга ўзгартишлар киритади;
коррекцион-педагогик ва реабилитация тадбирлари натижалари, боланинг ўзига ўзи хизмат кўрсатиш кўникмалари даражаси ва ижтимоий мослашув динамикаси, таълим-тарбия дастурларини ўзлаштириши мониторингини олиб боради ва баҳолайди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
бола ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотда ва қўшма турдаги мактабгача ташкилотда бўлган муддат давомида уни Тиббий-психологик-педагогик комиссияга қайта текширувга юбориш зарурати ҳақидаги масалани кўриб чиқади;
(78-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 510-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 09/21/510/0784-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тиббий-психологик-педагогик комиссия хулосасида кўрсатилган боланинг бўлиш муддати тугашидан камида бир ой олдин боланинг қонуний вакилларини тарбияланувчининг ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотда ва қўшма турдаги мактабгача ташкилотда бўлиш муддати тугаганидан хабардор қилади ҳамда ушбу ташкилотларда бўлишини давом эттириш юзасидан уни Тиббий-психологик-педагогик комиссияга текширувга юборади.
(78-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 510-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 09/21/510/0784-сон)

Download 81.16 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling