Умумий типдаги давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ


-боб. Ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотларда ва қўшма турдаги мактабгача ташкилотларда овқатланишни ташкил этиш


Download 81.16 Kb.
bet22/39
Sana17.06.2023
Hajmi81.16 Kb.
#1552886
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   39
Bog'liq
391 13.05.2019 391

10-боб. Ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотларда ва қўшма турдаги мактабгача ташкилотларда овқатланишни ташкил этиш
(10-бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 510-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 09/21/510/0784-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
54. Ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотда ва қўшма турдаги мактабгача ташкилотда овқатланиш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
(54-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 510-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 09/21/510/0784-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
55. Ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотда ва қўшма турдаги мактабгача ташкилотда тарбияланувчилар овқатланишини ташкил этиш учун жавобгарлик ушбу ташкилотнинг раҳбари зиммасига юкланади.
(55-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 510-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 09/21/510/0784-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
11-боб. Ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотлар ва қўшма турдаги мактабгача ташкилотлар фаолиятини молиялаштириш
(11-бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 510-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 09/21/510/0784-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
56. Ихтисослаштирилган мактабгача ташкилот ва қўшма турдаги мактабгача ташкилот фаолияти қуйидагилар ҳисобига молиялаштирилади:
(56-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 510-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 09/21/510/0784-сон)
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
мактабгача таълим ташкилотларида болаларни парваришлаш, овқатлантириш ва уларга қараб туриш учун олинадиган ота-оналар тўлови;
(56-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 510-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 09/21/510/0784-сон)
жисмоний ва юридик шахсларнинг ихтиёрий хайрия эҳсонлари;
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
57. Давлат ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотига ва қўшма турдаги давлат мактабгача таълим ташкилотига қўшимча бюджет маблағларини жалб қилиш бюджетдан молиялаштиришни камайтиришга олиб келмайди.
(57-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 510-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 09/21/510/0784-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
58. Нодавлат ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотни ва қўшма турдаги нодавлат мактабгача ташкилотни молиялаштириш ҳамда моддий-техник таъминлаш муассис маблағлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг ихтиёрий хайрия эҳсонлари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.
(58-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 510-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 09/21/510/0784-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
59. Давлат ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотларида ва қўшма турдаги давлат мактабгача ташкилотларида болаларни парваришлаш, овқатлантириш ва уларга қараб туриш учун олинадиган ота-оналар тўлови қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорда ундирилади.
(59-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 510-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 09/21/510/0784-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
60. Нодавлат ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотларда ва қўшма турдаги нодавлат мактабгача ташкилотлари ўзи кўрсатаётган мактабгача таълим ва тарбия хизматлари ҳақи муассис томонидан шартнома асосида белгиланадиган нархлар ва тарифлар бўйича тўланади, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
61. Ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтож бўлган оилаларнинг болаларини парваришлаш, овқатлантириш ва уларга қараб туриш учун ота-оналар тўлови имтиёзли шартлар асосида қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорларда олинади.
62. Давлат ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотларида ва қўшма турдаги давлат мактабгача ташкилотларида ота-оналар тўлови ундирилмайдиган тарбияланувчиларнинг ривожланишида жисмоний ёки психик нуқсонлар рўйхати қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда белгиланади.
(60 — 62-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 510-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 09/21/510/0784-сон)
63. Ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотни молиялаштириш ихтисослаштирилган мактабгача ташкилот томонидан тасдиқланган ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рўйхатга олинган харажатлар сметаси асосида амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қўшма турдаги давлат мактабгача ташкилотларининг инклюзив гуруҳлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тасдиқланган ва рўйхатга олинган умумий турдаги мактабгача таълим ташкилотлари учун харажатлар сметаси асосида молиялаштирилади.
Қўшма турдаги мактабгача ташкилотларнинг ривожланишида жисмоний ёки психик нуқсонлари бўлган болаларга мўлжалланган гуруҳлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тасдиқланган ва рўйхатга олинган ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари учун харажатлар сметаси асосида молиялаштирилади.
(63-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 510-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 09/21/510/0784-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
64. Давлат ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотида ва қўшма турдаги давлат мактабгача ташкилотида ходимлар иш ҳақи қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.
Давлат ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотида раҳбарлар, педагог ва тиббиёт ходимлари, шунингдек, тарбиячилар ёрдамчилари лавозим маошларига ҳамда тариф ставкаларига 100 фоиз миқдорида қўшимча тўлов тўланади.
Қўшма турдаги давлат мактабгача ташкилотларининг ривожланишида жисмоний ёки психик нуқсонлари бўлган болаларга мўлжалланган гуруҳларда ишловчи педагог ва тиббиёт ходимлари, шунингдек, тарбиячилар ёрдамчилари лавозим маошларига ҳамда тариф ставкаларига 100 фоиз миқдорида қўшимча тўлов тўланади.
(64-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 510-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 09/21/510/0784-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
65. Ихтисослаштирилган мактабгача ташкилот ва қўшма турдаги мактабгача ташкилот тегишли давлат органларига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда молиявий ва статистик ҳисобот тақдим этади.
(65-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 510-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 09/21/510/0784-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
66. Давлат ихтисослаштирилган мактабгача ташкилоти ва қўшма турдаги давлат мактабгача ташкилотининг молия-хўжалик фаолияти Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан назорат қилинади.
(66-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 510-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 09/21/510/0784-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.

Download 81.16 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling