Умумий типдаги давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ
Реабилитация марказига эга давлат кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилоти тўғрисида
Download 81.16 Kb.
|
391 13.05.2019 391
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2-боб. Ихтисослаштирилган ташкилотнинг мақсадлари ва вазифалари
Реабилитация марказига эга давлат кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилоти тўғрисида
НИЗОМ 1-боб. Умумий қоидалар 1. Мазкур Низом Реабилитация марказига эга давлат кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилоти (кейинги ўринларда Ихтисослаштирилган ташкилот деб аталади) мақсадлари ва вазифалари, ҳуқуқлари, мажбуриятлари ҳамда жавобгарлигини, шунингдек унинг фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди. 2. Ушбу Низом умумий типдаги давлат ташкилотлари, кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари ва қўшма турдаги мактабгача таълим ташкилотларига татбиқ этилмайди. 3. Ихтисослаштирилган ташкилот ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, «Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва бошқа қонунларга, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларига, Илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган давлат талабларига, ушбу Низомга ҳамда ўз уставига мувофиқ олиб боради. 4. Ихтисослаштирилган ташкилотнинг фаолияти ривожланишида жисмоний ёки психик нуқсонлари бўлган болаларнинг мактабгача таълим олишига, шунингдек уларни тарбиялаш ва реабилитация қилишга қаратилган. 5. Ихтисослаштирилган ташкилот аккредитацияси аттестация асосида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ваколатли давлат органи томонидан амалга оширилади. 6. Ихтисослаштирилган ташкилот юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва давлат тилидаги ўз номи ёзилган муҳрга ҳамда штампга, мустақил балансга, бюджет ва бюджетдан ташқари шахсий ғазна ҳисобварақларига эга бўлади. 2-боб. Ихтисослаштирилган ташкилотнинг мақсадлари ва вазифалари 7. Ихтисослаштирилган ташкилотнинг мақсадлари қуйидагилардан иборат: боланинг таълим олишга бўлган ҳуқуқини амалга оширилишини таъминлаш; болаларни ўқитиш ва тарбиялаш, жамиятга мослаштириш, шунингдек, ривожланишидаги нуқсонларни коррекциялаш учун қулай шарт-шароитлар яратиш; болаларнинг ёш ва ўзига хос имкониятларига, қобилиятлари ва эҳтиёжларига мувофиқ уларнинг жисмоний, ақлий ва маънавий камол топишини таъминлаш; боланинг шахсини шакллантириш, унинг ижодий қобилиятларини ривожлантириш, унинг ижтимоий тажриба орттиришини таъминлаш; ногиронлиги бўлган болаларга, ривожланишида жисмоний ёки психик нуқсонлари бўлган болаларга, шунингдек бундай болалар тарбияланаётган оилаларга малакали ижтимоий-маиший, ижтимоий-психологик, ижтимоий-педагогик, ижтимоий-иқтисодий, ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, жамиятдаги, оиладаги ҳаётга, ўқишга ва меҳнат қилишга имкон қадар тўлиқ ҳамда ўз вақтида мослашишига кўмаклашиш. 8. Ихтисослаштирилган ташкилотнинг вазифалари қуйидагилардан иборат: Илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган давлат талабларига, шунингдек, улар асосида ишлаб чиқилган таълим-тарбия ва коррекцион ишларни ташкил этиш дастурларига мувофиқ тарбияланувчиларга таълим-тарбия ва коррекцион-педагогик ёрдам берилишини таъминлаш; болаларда Ватанга муҳаббат, оилага ҳурмат билан муносабатда бўлиш, миллий қадриятлар ва урф-одатларга ҳурмат, ўзига ва атроф-муҳитга онгли муносабатда бўлиш руҳида тарбиялаш; тиббий абилитация ва реабилитация ўтказиш, болалар ривожланишидаги нуқсонларни компенсация ва коррекция қилиш; болаларга сифатли мактабгача таълим ва тарбия олиш имконини берадиган шарт-шароитлар яратиш; болаларнинг ижтимоий мослашувчанлигини ҳамда таълим ва тарбия олишни давом эттиришга тайёрлигини таъминлаш; болаларни умумтаълим муассасаларида ўқишга тайёрлаш; ўқув жараёнига замонавий таълим дастурлари ва технологияларни жорий этиш. Download 81.16 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling