Умумий типдаги давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ
-боб. Ихтисослаштирилган ташкилотини бошқаруви
Download 81.16 Kb.
|
391 13.05.2019 391
11-боб. Ихтисослаштирилган ташкилотини бошқаруви
67. Ихтисослаштирилган ташкилот қонунчилик ҳужжатларига, ушбу Низомга ва Ихтисослаштирилган ташкилотининг уставига мувофиқ бошқарилади. 68. Ихтисослаштирилган ташкилотнинг бошқарув органлари қуйидагилардан иборат: Педагогик кенгаши; Кузатув кенгаши; Ихтисослаштирилган ташкилот директори. 69. Ихтисослаштирилган ташкилот Педагогик кенгаши: Ихтисослаштирилган ташкилотда таълим-тарбия жараёнини такомиллаштириш масалаларини кўриб чиқади; Ихтисослаштирилган ташкилот иш режасини ҳамда педагог ходимларнинг педагогик юкламасини белгилайди; Ихтисослаштирилган ташкилот таълим дастурини амалга ошириш натижаларини баҳолайди; Ихтисослаштирилган ташкилот боланинг қонуний вакиллари билан ҳамкорлиги тартибини белгилайди; Ихтисослаштирилган ташкилот педагог ходимлари малакасини ошириш, уларнинг ижодий ташаббусини ривожлантириш, таълим жараёнига фан ютуқларини ва илғор педагогик тажрибани жорий этиш масалаларини муҳокама қилади; Ихтисослаштирилган ташкилот ходимларини маънавий ва моддий рағбатлантириш масалаларини кўриб чиқади; Ихтисослаштирилган ташкилот директори ва педагог ходимлари ҳисоботларини эшитади. Ихтисослаштирилган ташкилот Педагогик кенгаши қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам бажариши мумкин. 70. Ихтисослаштирилган ташкилотда болани тарбиялаш, ривожлантириш ва таълим беришда кўмаклашиш мақсадида Кузатув кенгаши ташкил этилади. Унинг таркиби ушбу ташкилотга борадиган болаларнинг қонуний вакиллари, унинг ходимлари, шунингдек нодавлат нотижорат ташкилотлар вакилларидан тузилади. Ихтисослаштирилган ташкилотнинг Кузатув кенгаши: Ихтисослаштирилган ташкилотни ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилайди; Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг ҳудудий бўлинмаси томонидан тавсия этилган номзодлар орасидан Ихтисослаштирилган ташкилот директорини сайлайди, шунингдек уни эгаллаган лавозимидан озод қилиш бўйича таклифларни белгиланган тартибда киритади; Ихтисослаштирилган ташкилот директорининг унинг фаолиятини такомиллаштириш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар, молия-хўжалик ҳолати, даромадлар ва харажатлар, бюджет, бюджетдан ташқари, ҳомийлик ва бошқа маблағлардан фойдаланиш тўғрисидаги даврий ҳисоботларини эшитади; Ихтисослаштирилган ташкилот директори, педагог ходимлари ва бошқа ходимлари фаолиятига тааллуқли ижтимоий сўровлар ўтказади; Мактабгача таълим ҳудудий бошқарув органларига Ихтисослаштирилган ташкилот ходимларини рағбатлантириш тўғрисида таклифлар киритади. Ихтисослаштирилган ташкилотнинг Кузатув кенгаши қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам бажариши мумкин. 71. Ихтисослаштирилган ташкилот Кузатув кенгашининг фаолиятини ташкил этиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги томонидан белгиланади. 72. Ихтисослаштирилган ташкилотга Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги билан келишган ҳолда мактабгача таълим ҳудудий бошқарув органлари томонидан тавсия этилган номзодлар орасидан Кузатув кенгаши томонидан танланадиган директор раҳбарлик қилади. 73. Директор Ихтисослаштирилган ташкилотнинг фаолиятига жорий раҳбарлик қилади ва Кузатув кенгашига ҳамда муассисга ҳисоб беради. 74. Ихтисослаштирилган ташкилот директорининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари қонун ҳужжатларида, уставда, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда, шунингдек, меҳнат шартномасида белгиланади. 75. Ихтисослаштирилган ташкилот директорининг лавозимига қўйиладиган малака талаблари Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги томонидан белгиланади. 76. Директор: Ихтисослаштирилган ташкилот номидан фаолият олиб боради, унинг манфаатларини ифодалайди, Ихтисослаштирилган ташкилот мулкини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тасарруф этади ва шартнома тузади; Ихтисослаштирилган ташкилот ваколатига кирадиган масалалар юзасидан қарорлар қабул қилади ва Ихтисослаштирилган ташкилотга юклатилган вазифалар ҳамда функциялар бажарилиши учун шахсан жавоб беради; ўз ваколати доирасида Ихтисослаштирилган ташкилотнинг барча ходимлари учун мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради; ўқув-моддий базани мустаҳкамлаш, таълим-тарбия ишларини такомиллаштириш, малакали педагог ва тиббий кадрлар билан таъминлаш билан боғлиқ айрим масалаларни ҳал қилиш юзасидан ҳамда Ихтисослаштирилган ташкилот фаолиятига оид бошқа масалалар бўйича тегишли органларга кўриб чиқиш учун таклифлар киритади; педагог, тиббиёт ходимлари ва бошқа ходимлар билан меҳнат шартномаларни тузади; қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади. 77. Уч нафар директор ўринбосари Ихтисослаштирилган ташкилотнинг таркибий бўлинмаларига жорий раҳбарлик қилади: ўқув-тарбия ишлари бўйича директор ўринбосари мактабгача таълим ҳудудий бошқарув органи ва Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги билан келишув бўйича Ихтисослаштирилган ташкилот директори томонидан тайинланади; даволаш ишлари бўйича директор ўринбосари соғлиқни сақлаш ҳудудий бошқарув органи томонидан тавсия этилади ҳамда мактабгача таълим ҳудудий бошқарув органи ва Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги билан келишув бўйича Ихтисослаштирилган ташкилот директори томонидан тайинланади; умумий масалалар бўйича директор ўринбосари мактабгача таълим ҳудудий бошқарув органи ва Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги билан келишув бўйича Ихтисослаштирилган ташкилот директори томонидан тайинланади. 78. Ихтисослаштирилган ташкилот директори ўринбосарларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари уставда, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда, шунингдек меҳнат шартномасида белгиланади. Download 81.16 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling