Умумий типдаги давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ
-боб. Таълим-тарбия жараёни иштирокчилари
Download 81.16 Kb.
|
391 13.05.2019 391
- Bu sahifa navigatsiya:
- 8-боб. Реабилитация маркази ва реабилитация жараёнини ташкил этиш
7-боб. Таълим-тарбия жараёни иштирокчилари
40. Ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотда таълим-тарбия жараёни иштирокчилари қуйидагилардан иборат: тарбияланувчилар; педагог ходимлари; тиббиёт ходимлари ва бошқа ходимлар; боланинг қонуний вакиллари. 41. Ихтисослаштирилган мактабгача ташкилот тарбияланувчилари қуйидаги ҳуқуқларга эга: бепул мактабгача таълим олиш; реабилитация ва тиббий хизматлардан фойдаланиш; Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган дори-дармонлар рўйхатига асосан дори воситалари билан бепул таъминланиш; Ўзбекистон Республикасида тасдиқланган санитария қоидалари ва меъёрларига мувофиқ овқатланиш. Ихтисослаштирилган мактабгача ташкилот тарбияланувчиларининг бошқа ҳуқуқ ва мажбуриятлари қонун ҳужжатлари ва Ихтисослаштирилган ташкилот уставига мувофиқ белгиланади. 42. Тегишли ихтисослаштирилган маълумотга, касбий тайёргарликка, юксак ахлоқий хислатларга эга шахслар Ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотда педагогика фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқига эга. 43. Боланинг қонуний вакиллари ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотнинг таълим-тарбия фаолияти, ўз фарзандига берилаётган таълим ва кўрсатилаётган реабилитация ёрдами билан ушбу ташкилотнинг ишига аралашмай танишиш ҳуқуқига эга. 8-боб. Реабилитация маркази ва реабилитация жараёнини ташкил этиш 44. Реабилитация тадбирлари Ихтисослаштирилган ташкилотнинг таркибий бўлинмаси ҳисобланган реабилитация марказида штатдаги тиббиёт ва педагог ходимлари, шунингдек Ихтисослаштирилган ташкилотга ҳудудий бириктирилган соғлиқни сақлаш органлари муассасаларининг тиббиёт ходимлари томонидан амалга оширилади. 45. Реабилитация марказининг тиббиёт ва педагог ходимлари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқлаган даволаш стандартларига мувофиқ болаларнинг ривожланишидаги нуқсонларини коррекция қилиш, ривожланишида жисмоний ёки психик нуқсонлари бўлган болаларни тиббий реабилитация, абилитация қилиш ва ижтимоий мослашувга қаратилган реабилитация тадбирларини ўтказади. 46. Белгиланган даволаш курси доирасида реабилитация тадбирларини ўтказиш ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотнинг ҳар бир тарбияланувчиси учун якка тартибда машғулотлар жадвалини ҳисобга олган ҳолда режалаштирилади. 47. Ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотнинг тарбияланувчиларидан ташқари реабилитация маркази Тиббий-психологик-педагогик комиссия томонидан юборилган ногиронлиги бўлган болаларни ва ривожланишида жисмоний ёки психик нуқсонлари бўлган 2 ёшдан 18 ёшгача бўлган болаларни ҳам амбулатор шароитида қабул қилади ва реабилитация тадбирларини ўтказади. Болаларни амбулатор шароитида қабул қилишда уларга кўрсатиладиган реабилитация муолажаларни даврийлиги якка тартибдаги реабилитация дастурида белгиланади, унда бир ой давомида реабилитация муолажалари курсини олиш, боланинг соғлиғи ҳолатига қараб ва Ихтисослаштирилган ташкилотни Тиббий-психологик-педагогик кенгашининг тавсиялари бўйича 3 ёки ундан кўпроқ ойдан сўнг муолажаларни такроран ўтказиш назарда тутилади. 48. Реабилитация марказида ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотининг ҳар бир тарбияланувчисига ҳамда амбулатор шароитида даволаниш курсидан ўтган бола учун белгиланган намунадаги тиббий картаси очилади. Тарбияланувчининг ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотда бўлиш муддати тугагандан кейин ёки амбулатор шароитида даволаниш курси тугаганидан сўнг боланинг қонуний вакиллари яшаш жойи бўйича тиббиёт муассасаси учун тиббий картасидан кўчирма берилади. 49. Реабилитация марказида беш кунлик иш ҳафтаси белгиланади. Қабул қилиш жадвал бўйича белгиланган вақтда — ҳар куни 7,2 соатдан амалга оширилади. 50. Реабилитация маркази қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бола яшаш жойи бўйича туман (шаҳар) марказий кўп тармоқли поликлиниканинг йўлланмаси асосида, юқумли касалликлар билан алоқа бўлмаганлиги ҳақидаги маълумотномани албатта талаб қилган ҳолда, қўшимча пулли амбулатор хизматларини ташкил этишга ҳақли. 51. Тиббий жисмоний тарбия бўйича машғулотлар тиббий жисмоний тарбия инструктори ёки тегишли тайёргарликка эга ўқитувчи томонидан ўтказилади. 52. Реабилитация марказида барча соғломлаштириш ва реабилитация тадбирлари тўғри ташкил этилиши ҳамда ўтказилиши устидан назорат соғлиқни сақлаш ҳудудий бошқариш органлари томонидан олиб борилади. Соғлиқни сақлаш ҳудудий бошқариш органлари реабилитация марказини тиббиёт кадрлари билан тўлдириш, уларнинг малакасини ошириш, шунингдек даволаш ва соғломлаштиришнинг замонавий технологиялари ҳамда усулларини кенг жалб қилиш, маслаҳатлари билан ёрдам кўрсатиши учун юқори малакали мутахассисларни жалб қилиш учун масъулдир. 53. Ихтисослаштирилган ташкилотнинг штатдаги ходимлари соғлиқни сақлаш муассасаларида бепул тиббий текширувдан ўтади. 54. Тиббиёт ва педагог ходимлар Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ реабилитация жараёнини ташкил этиш учун жавоб беради. Реабилитация маркази фаолиятига ва реабилитация жараёнини ташкил этишга умумий раҳбарлик Ихтисослаштирилган ташкилотнинг даволаш ишлари бўйича директор ўринбосари томонидан амалга оширади. Download 81.16 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling