Умумий ва ноорганик кимё институти


Тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривожланиши-


Download 1.67 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/69
Sana30.08.2023
Hajmi1.67 Mb.
#1671540
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   69
Bog'liq
avtoreferat yusupov f.m

Тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривожланиши-
нинг устувор йўналишларига боғлиқлиги. Диссертация тадқиқоти фан ва 
технологиялар ривожланишининг қуйидаги устувор йўналишларига мос 
равишда бажарилган: Давлат илмий-техник дастури ДИТД-13. «Ёқилғи- 
минерал-хом ашѐ ресурсларини излаш, қидириш, баҳолаш, қазиб олиш ва 
комплекс равишда қайта ишлаш, тоғ-кон саноати мажмуаси чиқиндиларини 
қайта ишлаш ҳамда улардан фойдаланишнинг самарадор усулларини ишлаб 
чиқиш» ва И7. «Кимѐ технологиялари ва нанотехнологиялар».
Диссертация мавзуси бўйича хорижий илмий-тадқиқотлар шарҳи.
Нефт ва газ саноатида ѐқилғини тежаш масалалари, углеводород 
буғларининг кўмир сорбентларида адсорбциялаш жараѐнлари, углеводород 
буғларини ушлаб қолиш ва рекуперациялаш, резервуарларда сақланаѐтган
нефт маҳсулотларининг буғланишидан углеводородларнинг йўқотилиши 
қатор чет эл университетлари ва илмий марказларда жумладан, Melbourne 
School of Engineering, The University of Melbourne (Австралия), Chemical and 
Biological Engineering, The University of Maine (АҚШ), Department of 
Chemical Engineering, University of New Brunswick (Канада
), 
Gdansk 
University of Technology faculty of Earth Sciences (Польша), University of 
Silesia (Польша) ларда кенг қамровли илмий тадқиқотлар олиб борилмоқда. 
Жаҳоннинг ривожланган мамлакатларининг нуфузли университетлари 
ва илмий марказларида экологик тоза, ресурстежамкор адсорбция 
технологияларини ривожлантириш орқали илмий ва амалий натижалар 
олинган, жумладан, адсорбция муҳандислик лабораториясида суюқлик 
аралашмаларидан газ ажратиб олишган (The University of Melbourne 
(Австралия)); суюқлик ва буғ фазаси адсорбцион тизимида изомер органик 
моддаларни диффузия ҳодисалари ўрганилган (The University of Maine 
(АҚШ)); наноғовак материалларнинг юза характеристикаси, углерод 
нанотрубкалари 
ва 
уларнинг 
синтези, 
адсорбция 
жараѐнларини 
моделлаштириш, мазкур тизимда газларнинг ажралиш адсорбцияси газ 
мембраналари шунингдек, массаўтиш жараѐнлари ишлаб чиқилган 
(Department of Chemical Engineering, University of New Brunswick (Канада
)); 
сирт-фаол моддалар (СФМ) нинг кимѐвий тузилиши ва уларнинг саноат 
миқѐсида ишлатиш соҳалари ҳамда уларнинг самарадорлиги қуйидаги 
жараѐнларга 
боғлиқлиги 
аниқланган: 
ҳўлланишлиги, 
кўпиклилиги, 
эмульгирлаш хоссаси (University of Silesia (Польша)), мис ва молибденни 
рудадан қайтариш ва флотацияга қўллашда кўпик ҳосил қилувчи 
аралашмалардан фойдаланиб модернизация қилишган (Akita University 
(Япония)).
Бугунги кунда дунѐда углеводород буғларини ушлаб қолиш ва 
рекупрациялаш, СФМ ларнинг кимѐвий тузилиши ва синтези, кўпик ҳосил 
қилиш, мис-молибденли рудани флотацион бойитиш, ресурстежамкорлик 
учун кимѐвий агентларни ишлатиш, рудаларни донадорлаш учун 
боғловчилар ишлаб чиқиш каби устувор йўналишларда илмий-тадқиқот 
ишлари олиб борилмоқда.




Download 1.67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling