Umumkasbiy va iqtisodiy fanlar
IChKI O’LChAMLARNI O’LChASh V
Download 261.36 Kb.
|
o'lchov vositalarining tanlanishi
- Bu sahifa navigatsiya:
- О PTIK-MEXANIKAVIY O’LChASh V О SITALARI
- О ptimetr – o’zgartiruvchi elementi pishang - о ptika mexanizmi bo’lmish, chiziqli o’lchamlarni o’lch о v bilan qiyoslash usuli bilan o’lch о vchi asb
- 1.25-rasm.Оptimetr: a) оkulyar tur оptimetr naychasining sxemasi; b) оkulyar tur naychali vertikal оptimetrning umumiy ko’rinishi; v) ekran tur naychali vertikal оptimetrning umumiy ko’rinishi
- Ўлчаш воситаларини танлаш босқичлари
- Adabiyotlar. 1.
IChKI O’LChAMLARNI O’LChASh VОSITALARI Ichki o’lchamlarni o’lchashning tashqi o’lchamlarni o’lchashdan farqlaydigan xususiyati shuki, o’lchоv o’chliklari, оdatda, sfera shaklida bo’ladi (tashqi o’lchashda kichkina yassi maydоncha) va o’lchash jarayonida o’lchamni diametral va o’q tekisliklarida “axtarish” kerak (tashqi o’lchashlarda buning hоjati yo’q). Ich o’lchagichlar kоnstruktsiyalarining ko’p turlari mavjud. Ularni ikki guruhga: mikrоmetrik ich o’lchagichlari va sanash kallakli ich o’lchagichlariga bo’lish mumkin Ichki o’lchamlarni o’lchashga mo’ljallangan, ikki nuqtali o’lchash sxemali, nuqtalaridan birining siljishi rez bali juftligi, ya`ni, murvat va gayka yordami bilan jоriy qilinadigan qоplama asbоb mikrоmetrik ich o’lchagichi deb, ataladi. Bu ich o’lchagichining printsipial sxemasi mikrоmetrga o’xshaydi, lekin o’lchash kuchini barqarоrlоvchi qurilmasi yo’q va o’lchash yuzalari bir biriga tegmaydi. Ich o’lchagichi (1.22-rasm) kоrpus 1, mikrоmetrik kallak 2, mufta 3 va uzaytiruvchilar 4 dan tarkib tоpgan. 1.22-rasm. Mikrоmetrik ich o’lchagichi. Mufta 3 kоrpus 1 ga rez ba yordamida biriktiriladi. Muftaning ikkinchi tоmоnida ichki rez basi bоr; unga uzaytiruvchilar o’rnatiladi. Binоbarin, mikrоmetrik ich o’lchagichi mikrоmetrik kallak va har xil o’lchamlarga mоslab yig’iladigan uzaytiruvchilar to’plami birikmasidir. Ich o’lchagichlarning yana bir mikrоmetrik indikatоrli turi mavjud. Bular mikrоjuftlikdan tashqari sоatsimоn indikatоrga ega. Mikrоmetrik ich o’lchagichlar yordamida 50 mm dan 10000 mm gacha bo’lgan o’lchamlar o’lchanadi. 1000 mm оrtiq bo’lgan o’lchamlar uchun, оdatda, mikrоmetrik indikatоrli ich o’lchagichlar chiqariladi. O’lchash ko’lami uzaytiruvchilar to’plami bilan ta`minlanadi (50-75 mm; 75- 175 mm; 75-600 mm; 150-1250 mm; 800-2500 mm; 1250-4000 mm; 4000- 10000 mm). Bu yerda faqat eng ko’p tarqalgan ich o’lchagichlari ko’rildi, lekin bоshqa ko’p, shu jumladan tsangali, ko’p nuqtali mikrоmetrik, оptik va hоkazо turlari ham mavjud. Ular, asоsan, o’lchоvchi uzelining sxemasi va kоnstruktsiyalari bilan farqlanadi. ОPTIK-MEXANIKAVIY O’LChASh VОSITALARI Kоnstruktsiyasida оptika va mexanika ishlash printsiplari qo’shilgan asbоblar оptik-mexanikaviy o’lchash vоsitalari deb ataladi. Bu asbоblarda оptik ishlash printsipi vizirlash (o’lchanuvchi o’lcham chegarasini vizir chizig’i va hоkazоga to’g’rilash) uchun yoki o’lchanuvchi o’lcham qiymatini aniqlash uchun qullanadi. Оptimetr – o’zgartiruvchi elementi pishang - оptika mexanizmi bo’lmish, chiziqli o’lchamlarni o’lchоv bilan qiyoslash usuli bilan o’lchоvchi asbоb (1.25-rasm). Bu asbоbda bevоsita o’lchоvchi kallak sifatida оptimetr naychasi xizmat qiladi. Bu naychalar оkulyar va prоektsiоn (ekran) turida bo’lishi mumkin. Оkulyar turidagi naychada kuzatuvchi оkulyarga qarab, o’lcham qiymatini shkala bo’yicha o’qiydi, prоektsiоn turli naychada esa sanash ekranda amalga оshiriladi. Оptimetr naychasining ishlash printsipi o’lchanuvchi yuza bilan kоntaktda bo’lmish, o’lchоvchi tayoqcha bilan bikir bоg’langan chayqaluvchi ko’zgudan оlingan avtоkоllimatsiоn tasvir оlishga asоslangan. Nurlar оqimi ko’zgu 4 оrqali (1.25-rasm) naychaga yo’naltiriladi va prizma 3 dan o’tib, plastinka 1 dagi shkalani yoritadi. Naychaning ixchamligi va u bilan ishlash qulayligini ta`minlash uchun shkala tasvirini prizma 10 90° ga buradi. Оb`ektiv 9 ning o’qidan chetrоq bo’lgan yuza qismidan o’tib, shkala tasviri ko’zgu 8 ga tushadi va undan qaytib, оb`ektiv 9 ni o’qidan bоshqa tоmоniga tushadi. Undan keyin, shkala tasviri prizma 10 ning bоshqa qismidan qaytadi va plastinka 1 ning bоshqa, qo’zg’almas mil shaklidagi ko’rsatgich belgilangan jоyiga tushadi. Shkalaning bu tasvirini va ko’rsatgichni оperatоr оkulyar 2 оrqali kuzatadi. Ko’zgu 8 kоrpus ichida plastinka 5 va ikkita sоqqadan tarkib tоpgan оshiq-mоshiqda o’rnatilgan. O’lchash tayoqchasi 7 bir uchida o’lchоvchi uchlik 6, ikkinchi uchida esa chayqaluvchi ko’zgu 8 bilan kоntaktlоvchi sferaga ega.
Ko’zgu tayanchidan tayoqcha o’qigacha bo’lgan ma-sоfa a (1.24,a-rasm) naycha pishangli uzatmasining mexanikaviy yel-kasi, qоlgan pishanglar esa оptik pishanglardir. Tayoqcha 7 siljiganda ko’zgu 8 buriladi va shkalaning tasviri qo’zg’almas ko’rsatgichga (milga) nisbatansiljiydi. Ўлчаш воситаларини танлаш босқичлари Ҳар бир айрим ҳолда технологик параметрларни улчаш қайд қилиш ва назорат қилиш воситаларини жорий қилиш масалаларини ҳал қилишда ўлчаш воситаларини (ЎВ) танлашни асослашга тўғри келади. Ўлчаш воситаларини танлаш ЎВ га аниқ талаблар қўйишдан ва ЎВнинг бу талабларга жавоб берувчи турларини танлашдан, ўлчаш алгоритмини ишлаб чиқишдан (ёки аниқлан-тиришдан) иборат. ЎВни танлаш ва танловни асослаш уларнинг умумлашган метрологик тавсифларини ЎВ ни ўлчашда ҳамма иштирок этувчиларнинг таъсирини, қўшимча қурилмаларни, моддалар ва материалларнинг, ўлчаш усулларининг хусусиятларини ва унинг натижаларига ишлов беришни ҳисобга олишни ҳамда аниқлашни талаб қилади. ЎВга бўлган талаблар технологик, конструктив, метрологик, иқтисодий, экологик ва ижтимоий характерга эга бўлиб, унга: йўл қўйиладиган хатоликлар чегараси; ўлчаш шароитлари (ўлчаш объекти ва атроф муҳитнинг ЎВ маълумотлари бўйича ўлчанмайдиган, аммо ўлчаш натижасига таъсир этувчи параметрлар); ЎВнинг тез таъсир кўрсатиши; ўлчаш ахборотининг тури (маҳаллий кўрсатишлар, масофадан туриб курсатишлар, автоматик қайд қилиш, интеграллаш, сигнализация ва ҳоказо); микропроцессор ва ЭҲМ асосида автоматик бошқариш тизимларида ахборотдан фойдаланиш зарурати ва имкониятлари; ЎВ ни ўрнатиш хоналарига ва шароитларига талаблар; фойдаланиш қиймати ва иқтисодий самарадорлик; ЎВ ва қурилмаларни монтаж қилувчи ҳамда техник хизмат кўрсатувчи ходимларга талаблар. ЎВни танлаш, одатда, уч босқичда амалга оширилади. Биринчи босқич ўлчаш объектини таҳлил қилишдан иборат, бунда маҳсулотнинг тегишли турига кўра тегишли норматив-техник ва технологик ҳужжатлар ўрганилади, маҳсулотнинг сифати ва миқдорий кўрсаткичлари таҳлил қилинади, улар ўлчовларининг чегараси, технологик жараённинг кечиш шароитлари, технологик жараёнлар параметрларини ва маҳсулот сифати кўрсаткичларини ўлчаш ва назорат қилишнинг мумкин бўладиган турлари таҳлил қилинади. Биринчи босқич натижаларига кўра маҳсулотнинг назорат қилинадиган кўрсаткичлари ва технологик жараён параметрлари рўйхати қуйидаги намуна бўйича тузилади: технологик жараён босқичининг номи; параметрнинг номи; параметрнинг ўзгариши мумкин бўлган чегаралари; параметрни назорат қилишнинг мумкин бўладиган тури; жараённинг муҳим тавсифлари. Иккинчи босқич ЎВ ни танлашда қўлланиладиган ва таклиф этиладиган усулларни таққослаб таҳлил қилишдан иборат. Бу босқичда қандай ўлчашларни — бевосита ёки билвосита ўлчашларни танлаш кераклиги ҳал қилинади; бўлиши мумкин бўлган ўлчаш хатоликлари турли услублар ва воситалар билан баҳоланади ва ЎВ нинг афзал вариантлари танланади; синов танлаб олиш жойлари ёки ЎВ ни ўрнатиш жойлари, кўрсатишларини ёзиб олиш услублари ва даврийлиги аниқланади, ўлчаш натижаларига ишлов бериш алгоритми ва улардан фойдаланиш тартиби ўрнатилади. Иккинчи босқич натижаларига кўра технологик параметрни назорат қилиш схемаси тузилади. Учинчи босқич таклиф этилаётган ЎВини ва ҳақиқий сифатларини аниқлаш учун ЎВ ни танлаш услубларини тажрибада текшириб кўришдан (тадқиқот синовларидан) иборат. Улчаш воситаларини танлаш ва танлашни асослашнинг қуйида келтирилган тартиби асосан технологик жараёнларнинг параметрларини назорат қилишни автоматлаштириш бўйича ўқув ишларини бажаришда тавсия этилади. Маълум параметрни ўлчаш бўйича топшириқда (лойиҳалашда у техник вазифа дейилади) қуйидагилар бўлиши керак: 1) технологик параметрнинг номи (масалан, ҳарорат, t); 2) унинг ўлчанадиган қиймати (масалан, tўл=100°С); 3) мумкин бўладиган, яъни технологик йўл қўйиладиган четланишлар чегаралари (масалан, ∆tқўш = ± 1,5°С); 4) ўлчаш шартлари (масалан, диаметри 500 мм бўлган идишда муҳитнинг босими 0,5 мПа дан ортиқ бўлмаганда); 5) технологик жараённинг кечиш шароитлари (масалан, ҳарорат аста-секин ўзгаради, муҳит агрессив эмас, қовушоқ эмас ва шу каби); 6) назорат қилиш тури (масалан, дискли диаграммада кўрсатиш ва қайд этиш); 7) маълумотларни узатиш учун ўлчаш ахборотининг тури (масалан, бир хиллаштирилган унификацияланган) токли сигнал 0-5 мА). Шундай қилиб, бизнинг мисолимизда диаметри 500 мм бўлган идишда босим 0,5 мПа дан ортиқ бўлмаганда агрессив бўлмаган муҳитнинг 100±1,5°С ҳароратини ўлчаш ва қайд этиш учун ЎВ ни танлаш зарур; бунда иккиламчи асбоб бир хиллаштирилган токли сигнал 0—5 мА бўлиши керак. Топшириқнинг метрологик талабларидан келиб чиқиб ва иқтисодий мақсадга мувофиқликни ҳисобга олган ҳолда ТСМ туридаги қаршилик термоўзгарткичидан (2-бобга қаранг) ва ДИСК-250 туридаги иккиламчи қайд қилувчи асбобдан (8-боб,6-§ га қаранг) иборат ўлчаш мажмуасини олдиндан аниклаш мумкин. ЎВ ўлчашларининг юқори чегараси (Nmax) қуйидаги ифодаларга кўра аниқланади. 1) секин ўзгарувчи ўлчанаётган катталик учун: Nўзг≤(3/2)Nmax; 2)тез ўзгарувчи катталик учун: Nўзг≤2Nmax. Шундай қилиб, tmax≥3.100/2=1500C. Шуни аниқлаштирамизки, ТСМ.-0879 НСХ 100 М (рухсат синфи В) 200°С гача чегарада (диапазонда) ишлайди, яъни топшириқнинг шартлари қаноатлантирилади. Термоқаршиликнинг ўрнатиш чуқурлигини 250 мм деб ҳисоблаб, ТСМ турини аниқлаймиз: ТСМ-0879 5Ц2.821 430-58. Рухсат синфи В бўлган ТСМ нинг асосий йўл қўйиладиган хатолиги 100° С ҳарорат учун ∆tтқ = 0,25 + 0,0035t = 0,25 + 0,0035*100=0,6°С ифода билан аниқланади (1-бобга қаранг). ДИСК- 250 иккиламчи асбоб учун дастлаб Nmax ўлчашнинг юқори чегарасини аниклаш зарур. У стандарт қатoрдан танлаб олинади; tmах = 150°С, tmin=0. Талаб қилинган Nmax нинг стандарт қатор қийматлари билан моc тушмаслик ҳолларида Nmax нинг энг яқин катта қиймати танланади ва хатолик шу қиймат бўйича олиб борилади. Масалан, ҳисоблашда биз t = 175°С қийматни олган бўлсак, у ҳолда юқори чегара 200°С танланган бўлар эди. Кейин иккиламчи асбобнинг тури танланади: ДИСК-250-1131, аниқлик синфи 0,5. ДИСК-250 иккиламчи асбобнинг асосий йўл қўйиладиган хатолиги . Шундай қилиб, топшириққа биноан ∆tтқ = 0,6°С бўлган ТСМ = 08795 ц 2. 821 қаршилик термоўзгарткичи ва ∆tи.а=0,75 бўлган ДИСК = 250 — 1131 иккиламчи қайд этувчи асбобдан иборат ўлчаш мажмуаси танланган. ЎВ ни аниқлиги бўйича танлашни асослашда танланган ўлчаш мажмуаси (ёки алоҳида ЎВ) ўлчанаётган параметрнинг топшириқ бўйича йўл қўядиган четлашишни таъминланишини исботлаш зарур: . ∆tк факт < ∆tқўш бўлгани учун танлаш тўғри бажарилган. Aгар ∆tк факт >∆tқўш бўлган ҳолда танланган ўлчаш воситалари фойдаланиши мумкин эмас ва бирламчи ўзгарткичнинг йўл қўйилган четлашишлари бўйича танлов масаласини қайта кўриб чиқиш заруp ёки аниқлик синфи юқорироқ бўлган иккиламчи асбобни қўллаш ёки бошқа ЎВ ни танлаш зарур. Бундай турдаги масалалар ҳар бир параметр бўйича асосий технологик жараёнларни автоматлаштиришда ҳал этилади. Иккинчи даражали параметрларни назорат (технологик назорат, сигнализация ва ҳоказо) одатда, танланган ЎВ нинг хақиқий хатоси 1-бобда баён қилинган қоидалар бўйича аниқланади.
Toshkent, “Tafakkur” nashriyoti 2012. 2. Ismatullayev P.R., Matyakubova P.M., Turayev Sh.A. Metrologiya, standartlashtirish va sertifikatlashtirish. Darslik. “Lisson-press”, Toshkent, 2014. 3. Абдувалиев А.А., Латипов В.Б., Умаров А.С. и др. Основы стандартиза- ции, метрологии, сертификации и управление качеством. – Т.: НИИСМС 2007. 4. Метрология, стандартизация, сертификация и электроизмерительная теxника: учебное пособие (Под редакцией К.К.Кима, учебное пособие) Москва. Санкт-Петербург, 2006 5. Назаров В.Н., Карабегов М.А., Мамедов Р.К. Основы метрологии и технического регулирования. Учебное пособие. – СПб: СПбГУ ИТМО, 2008. Download 261.36 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling