Умумтаълим мактаблари фан ўҚитувчиларининг касбий педагогик компетенцияларини такомиллаштириш муаммолари


Download 395 Kb.
Sana10.02.2023
Hajmi395 Kb.
#1186121
Bog'liq
2-кун 2-дарс


УМУМТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИ ФАН ЎҚИТУВЧИЛАРИНИНГ КАСБИЙ ПЕДАГОГИК КОМПЕТЕНЦИЯЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ МУАММОЛАРИ

Ж.О. Толипова


Низомий номидаги ТДПУ

Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги 187-сонли “Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида” қарорига мувофиқ узлуксиз таълим, хусусан умумий ўрта таълим мактабларининг таълим мазмуни янгиланди, ўқув дастурлари ва ўқув фанлари бўйича ДТС компетенцияли ёндошув асосида қайта ишланди.


Мазкур компетенцияли ёндошув асосида шакллантирилган ДТС амалиётга жорий этиш таълим-тарбия жараёнининг бошқа таркибий қисмлари: ўқитиш методлари, воситалари ва шаклларини инновация киритиш орқали модернизациялашни талаб этади.
Замон билан ҳамнафас педагогик фаолият юритаётган модератор ўқитувчилар юқорида қайд этилган талабларга монанд ҳолда ўқитишда интерфаол методлар, педагогик ва ахборот-коммуникацион технологиялардан фойдаланиш бўйича дастлабки тажрибаларни эгалламоқда.
Узлуксиз таълим тизими, хусусан, умумий ўрта таълим мактабларига жорий этилган компетенциявий ёндошув таълим-тарбия жараёнига қуйидаги:

  • Технологик инновациялар – компетенциявий ёндашувга асосланган таълим-тарбия жараёнига ахборот ва коммуникацион технологиялардан мақсадга мувофиқ фойдаланиш;

  • Педагогик инновациялар –таълим-тарбия жараёнини компетенциявий ёндашувга асосида мазмунан янгилаш, унинг бориши ва ўқувчиларнинг билиш фаолиятини фаоллаштирувчи локал ва хусусий методик даражадаги технологиялардан фойдаланиш каби инновацияларни киритишни талаб этмоқда;

Маълумки, юқорида қайд этилган инновациялар таълим-тарбия жараёнига мажмуа ҳолда жорий этилиши ўқитувчидан муайян методик билим, кўникма ва малакалар, шунингдек, педагогик компетентлик(лаёқат)ни талаб этади.
Ўқитувчининг замонавий методик билим, кўникма ва малакаларни эгаллаши, шунингдек, педагогик компетентлик(лаёқат)нинг мавжудлиги унинг ўз педагогик фаолиятида баркамол шахсни вояга етказишни назарда тутишига асос бўлади.
Компетенциявий ёндашув асосида вужудга келтириладиган инновацион таълим муҳити ўқитувчилардан қайси билимларни эгаллашни талаб этмоқда?
Шуни қайд этиш керакки, ўқитиш жараёнига киритилган инновацион таълим муҳитини яратиш натижасида ўқитувчининг касбий-педагогик тайёргарлигига киритиладиган ўзгартириш­лар эътиборда четда қолмоқда.
Фикримизнинг исботи сифатида умумий ўрта таълим мактаблари ўқитувчиларини тоифалашда фойдаланиладиган Давлат талаблари умумий дидактик нуқтаи назардан тузилган, унда ҳар бир ўқув фанининг ўзига хос хусусиятлари, ўқитувчининг касбий-педагогик тайёргарлиги таркибий қисмлари ва педагогик компетентлиги (лаёқати), шунингдек, ўқитувчилар томонидан ўтказилган дарсларни мажмуали (педагогик, психологик ва методик) таҳлил қилиш назарда тутилмаганлигини келтириш мумкин.
Ўқитувчининг педагогик фаолиятига мажмуали ёндошилмаганлиги оқибатида ўқитувчиларнинг касбий мотивациясининг пастлиги, ўз касбий-педагогик тайёргарлигини орттириш бўйича мақсадли изланиш олиб бормаслиги, таълим-тарбия жараёнини шаблон тарзида ташкил этилишига сабаб бўлмоқда.
Юқоридаги фикрларга асосланган ҳолда ўқитувчиларнинг педагогик компетентлик (лаёқат) ига аниқлик киритиш зарурати вужудга келди.
Педагогик компетентлик (лаёқат) – бу ўқитувчининг касбий-психологик хусусияти бўлиб, педагогик фаолиятни ташкил этиш ва бошқаришда субъектив шарт-шароитдаги амалий-назарий ҳаракатини ифодаловчи сифатлар йиғиндиси саналади.
Ўқитувчиларнинг компетенциялари икки гуруҳга ажратилади:

  1. Ўқитувчининг таянч компетенциялари;

  2. Ўқитувчининг хусусий компетенциялари;

Ўқитувчининг таянч компетенциялари жадвал тарзида берилмоқда.



Дидактик адабиётларда ўқитувчининг педагогик компетентлиги (лаёқати)нинг турлари ҳақидаги материаллар таҳлил этилди ва унга компетенциявий ёндашув асосида вужудга келтириладиган инновацион таълим муҳити талаблари эътиборга олинган ҳолда тегишли ўзгартиришлар киритилди.







Ўқитувчининг таянч педагогик компетенциялар

Моҳияти

Компетенциявий ёндошув талаблари асосида педагогик фаолиятга киритиладиган ўзгартиришлар

1.

Интеллектуал компетентлик

Ақлий фаолият усул­лари­дан фойдаланиш, креатив, мантиқий, таҳлилий-танқидий, ижодий фикр юритиш

Ўқувчиларнинг креа­тив, мантиқий, таҳ­лилий-танқи­дий, ижо­дий фикр юритиш кўникмаларини ривож­ланти­риш мақсадида ўқув муам­мо­ларини вужудга келтириш

2.

Глобал компетентлик

Ахборотлар глобаллаш­ган даврда ахборот тўфонидан сақланиш ва глобал муаммоларни англаш

Ахборотларни танлаш, конструкциялаш, ўқув жараёни­да фойдала­ниш йўлларини белгилаш

3.

Ғоявий-сиёсий компетентлик

Дунё ҳамжамияти ва мамлакатимизда рўй бераётган ижтимоий-сиёсий воқеалардан хабардор бўлиш

Ўқув материал­лари­нинг ғоявий йўналти­рил­ган­ли­ги­ни амалга ошириш, ўқувчи ёшлар онги ва қалбига миллий мафкура ғояларини сингдириш

4.

Ижтимоий-маданий компетентлик

Жамиятимизда юз бераётган ижтимоий, маънавий-маърифий ўзгаришлар юзасидан изланишлар олиб бориш

Таълим-тарбия жараё­ни­ни жамиятимизда юз бераётган ижтимоий, маънавий-маърифий ўзгаришлар асосида ташкил этиш

5.

Бошқариш компетенцияси

Таълим-тарбия жараё­нини ташкил этиш ва бошқариш

Таълим-тарбия жараё­нида техник ва инновацион техноло­гия­лардан уйғун фойдаланган дарсларда ўқувчиларнинг билиш фаолиятини ташкил этиш ва бошқариш

6.

Коммуникацион компотенция

Педагогик ва ўқувчилар жамоаси билан муло­қотга киришиш, педаго­гик муносабатларни инсонпарварлаштириш

Таълим-тарбия жараёнида ўқувчилар билан ўзаро ҳамкорликка киришиш, субъект-субъект муносабат­ларини йўлга қўйиш

7.

Диагностик компетенция

Таълим-тарбия жараё­нини мақсадга мувофиқ лойиҳалаш асосида кутиладиган натижани башорат қилиш

Компетенциявий ёндошув талаблари асосида иннова­цион техноло­гия­лардан фой­даланилган дарслардан кути­ладиган ва кафо­латлан­ган натижаларни башорат қилиш

8.

Мустақил изла­ниш компетенцияси

Таълим-тарбия жараё­нидан кутилган натижага эриш­иш мақсадида дидактик ва хусусий фанларни ўқитиш методикасига доир изланиш олиб бориш

Компетенциявий ёндошув талаблари асосида ўз касбий малакаси ва педагогик маҳоратини орттириш мақсадида режали изланиш олиб бориш

9.

Коррекцион компетенция

Таълим-тарбия жараё­нидан кутилган натижага эриш­иш, йўл қўйилган хато ва камчиликларнинг сабабла­ри­ни аниқлаш ва уларга барҳам бериш

Педагогик фаолиятдаги камчиликларга барҳам бериш мақсадида ўз устида тизимли иш олиб бориш

10.

Илғор иш тажрибаларни ўрганиш ва амалиётга қўллаш

Таълим-тарбия жараёнида модератор ўқитувчиларнинг иш тажрибаларини ўрганиш ва амалиётга қўллаш

Ўзи ўқитадиган фани бўйича техник ва инновацион техноло­гия­ларни қўллаш юзасидан модератор ўқитув­чиларнинг иш тажрибалари­ни ўрганиш ва амалиётга қўллаш

11.

Низо ва зид­дият­ларнинг олдини олиш компетенцияси

Таълим-тарбия жараё­нида вужудга келади­ган педагогик вазият­ларни таҳлил қилиш ва уни бартараф этиш чораларини қўллаш

Техник ва инновацион техноло­гия­лардан фойдала­нилган дарс­ларда вужудга кела­диган педагогик вазият­ларни таҳлил қилиш ва уни бартараф этиш чораларини қўллаш

Шуни қайд этиш керакки, умумтаълим мактаблари фан ўқитувчиларнинг таянч компетенцияси мазкур таълим муассасаларида педагогик фаолият юритадиган педагогик кадрлар учун умумий саналади.


Ўқитувчининг хусусий компетенциялари эса, мазкур устоз томонидан фан бўйича ташкил этиладиган таълим-тарбия жараёнининг мазмуни ва баркамол шахсни камолатга етказишда тутган ўрни билан фарқланади.
Умумтаълим мактаблари фан ўқитувчиларнинг таянч компетенцияси уларда ўқитувчининг хусусий компетенцияларини шакллантиришга асос бўлиб хизмат қилади.
Педагогик компетенцияларнинг юқорида қайд этилган икки тури бир-бири билан чамбарчас боғланган ва бир-бирини тақоза этади. Шу сабабли, мазкур компетенцияларни шакллантириш жараёнига мажмуали ёндашиш талаб этилади.
Ўқитувчининг хусусий компетенцияларининг ўзига хос хусусиятлари жадвал тарзида берилмоқда.



Узлуксиз таълим тизимининг асосий бўғинларидан бири бўлган умумий ўрта таълим мактабларига компетенциявий ёндашувнинг жорий этилиши фан ўқитувчиларининг таянч ва хусусий компетенцияларини шакллантириш жараёнига алоҳида эътибор қаратиш лозимлигини тақоза этмоқда.
Қуйида фан ўқитувчисининг хусусий педагогик компетенциялари, уларнинг моҳияти ва компетенциявий ёндошув талаблари асосида педагогик фаолиятга киритиладиган ўзгартиришлар жадвал тарзида берилмоқда.





Ўқитувчининг хусусий педагогик компетенциялари

Моҳияти

Компетенциявий ёндошув талаблари асосида педагогик фаолиятга киритиладиган ўзгартиришлар

1.

Методологик компетенция

Ўз мутахассислиги бўйича ўқитиш жараё­нини ташкил этишнинг дидактик асосларини эгаллаш

Компетенциявий ёндошув­нинг концептуал асосларини эгаллаш

2.

Ташкилотчилик компетенцияси

Ўқитишнинг барча шакл­лари: дарс, дарсдан ташқари ишлар, экскурсия ва синфдан ташқари машғулотларда таълим-тарбия жараёнини мақсадга муфовиқ ташкил этиш

Ўқитишнинг барча шакл­лари: дарс, дарсдан ташқари ишлар, экскурсия ва синфдан ташқари машғулотларда техник ва инновацион техноло­гия­лардан уйғун фойдаланган ҳолда мақсадга мувофиқ ташкил этиш

3.

Лойиҳалаш компетенцияси

Компетенциявий ёндашув­нинг концеп­ту­ал асослари эътиборга олинган ҳолда таълим-тарбия жараёнини мақсадга мувофиқ лойиҳалаш

Техник ва инновацион техноло­гия­ларнинг концеп­туал асосларини эътиборга олган ҳолда ўқитиш жараёнини мақсадга мувофиқ лойиҳалаш

4.

Медиа компетентлик

Мутахассислиги бўйича ахборот тўплаш, уларни жамлаш, қайта ишлаш

Таълим-тарбия жараё­нида инновацион техноло­гия­лар ва Интернет материаллари­дан уйғун фойдаланиш

5.

Конструктив компетенцияси

Ўқув материалларининг мантиқий йўналишини эътиборга олган ҳолда қайта ишлаш

Компетенциявий ёндашув­нинг концеп­ту­ал асослари эътиборга олинган ҳолда техник ва инновацион техноло­гия­лардан фойдала­ниш мақсадида ўқув материалларига ишлов бериш

6.

Ўқитишнинг методик ва дидактик таъминотини яратиш компетенцияси

Ўқитишнинг барча шакл­лари: дарс, дарсдан ташқари ишлар, экскурсия ва синфдан ташқари машғулотларда таълим-тарбия жараёнини мақсадга муфовиқ ташкил этишнинг методик ва дидактик таъминотини яратиш

Ўқувчиларнинг ёш, психологик ва эргономик хусусиятларини эътиборга олган ҳолда ўқитишнинг барча шакл­лари: дарс, дарсдан ташқари ишлар, экскурсия ва синфдан ташқари машғулотларнинг методик ва дидактик таъминотини яратиш

7.

Илғор иш тажрибаларни ўрганиш ва оммалаштириш компетенцияси

Ўз педагогик маҳора­тини орттириш мақса­ди­да илғор ўқитувчиларнинг иш тажрибаларни ўрганиш ва оммалаштириш йўлларини билиш

Ўзи ўқитадиган фани бўйича техник ва инновацион техноло­гия­ларни қўллаш юзасидан методик тавсияларни ўрганиш ва амалиётга жорий этиш

Умумий ўрта таълим мактаблари ўқитувчиларининг инновацион таълим муҳити талаблари асосида педагогик компетентлигини ривожлантириш учун қуйидагиларга эътиборни қаратиш:



  1. Умумий ўрта таълим мактаблари ўқитувчиларининг барча тоифалари кесимида мутахассислик фанлари бўйича малака талабларини шакллантиришда компетенциявий ёндошувнинг мазмун-моҳиятига эътибор қаратиш;

  2. Компетенциявий ёндошув асосида вужудга келтириладиган инновацион таълим муҳити талаблари эътиборга олинган ҳолда ўқитувчиларининг барча тоифалари кесимида мутахассислик фанлари бўйича электрон қўлланмалар яратиш;

  3. Умумий ўрта таълим мактаблари ўқитувчиларининг малакасини ошириш курсларини эҳтиёжга асосланган ҳолда ташкил этиш, бунда фан ўқитувчисининг эҳтиёжи назарда тутилмоқда.

  4. Малака ошириш курсларида ўқитувчиларнинг педагогик тайёргарлигини касбий диагностик таҳлил қилишни йўлга қўйиш, аниқланган бўшлиқларни ўқитувчи шахсига йўналтирилган ҳолда индивидуал коррекцион иш олиб бориш зарур.

Хулоса қилиб айтганда, педагогик кадрларни тайёрлаш ва малакасини ошириш жараёнида нновацион таълим муҳити талаблари асосида таълим-тарбия жараёнини ташкил этиш ва бошқариш, таълим мазмунини янгилаш давр талаби саналади.

Фойдаланилган адабиётлар




  1. Новые педагогические и информационные технологии в системе образования.Учебное пособие для студентов педвузов и системы повыш.квалиф. педкадров. (Е.С. Полат и др.) М.:Издательский центр “Академия”. 2000 год


  2. Селевко Г.К. Современные образовательные технологии. Учебное пособие. М., Народные образование, 1998 год.

  3. Бокарева Г. Педагогическая, подготовка преподавателей/ Г. Бокарева, Мойсеенко /Высшее образование в России- 2004. - №7. - 154-155.

  4. Болотов В.А. Компетентностная модель: от идеи к образовательной программе/ В.А. Болотов, В.В. Сериков// Педагогика. - 2003. -№10. - 8-14.

  5. Виленский В.Я. Технологии профессионально-ориентированного обучения в высшей школе: Учеб. пособие/ В.Я. Виленский, П.И. Образцов, А.И. Уман- М.: Педагогическое общество России, 2005. - 192с.



Download 395 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling