Умумтаълим мактаблари ўқувчиларига иккинчи хорижий тил ҳамда замонавий касбларга ўргатиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида


Download 27.79 Kb.
bet4/4
Sana25.02.2023
Hajmi27.79 Kb.
#1231429
1   2   3   4
Bog'liq
0. Қарор лойиҳаси печать

2023 йил 1 майга қадар Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х.Умарова), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (И.Абдураҳмонов), Иқтисод ва молия вазирлиги (Ш.Кудбиев) умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларини касбга ўқитиш бўйича профессионал таълим муассасаларидан жалб этиладиган ишлаб чиқариш таълим усталари ва педагогларига иш хақи тўлаш тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
17 Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги “Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик республика ташхис маркази” негизида “Ўқувчиларни касбга йўналтириш ва психологик хизмат маркази” (кейинги ўринларда - Марказ) қайта ташкил этилсин.
18 2023 йил 1 мартдан бошлаб Марказ директорининг меҳнатга ҳақ тўлаш шартларига кўра базавий лавозим маош миқдорлари олий таълим муассасаси ректорига, директорнинг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари – олий таълим муассасаси проректорига, таркибий бўлинмалар бошлиқлари – олий таълим муассасасининг факультет декани базавий тариф ставкаси миқдорига тенглаштирилади.
19 Икки ой муддатда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (И.Абдураҳмонов) ва Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х.Умарова):
ўқувчиларнинг қизиқиши, қобилияти, иқтидори, касбий мойиллиги, психологик ривожланиши билан боғлиқ бўлган фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори (DSc) илмий ишлари мавзуларини тасдиқлаш ва ҳимоясини Марказнинг хулосаси асосида кўриб чиқилишини таъминлаш;
мазкур йўналишда Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети билан Марказнинг узвий ҳамкорлигини йўлга қўйиш тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш чораларини кўрсин.
20 Умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларини касб ҳамда иккита хорижий тилга ўргатишни йўлга қўйиш бўйича чора-тадбирлар дастури
4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
21 Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорларига 5-иловага мувофиқ ўзгартириш
ва қўшимчалар киритилсин.
22 Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
23 Умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларига иккита хорижий тил ва касб ўргатиш бўйича ишларни самарали ташкиллаштириш мақсадида:
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х.Умарова) – ўқувчиларда иккита хорижий тил кўникмаларини шакллантириш, мактабда ташкил этиладиган касбга ўргатиш ўқувларини самарали ташкил этиш ҳамда умумий мувофиқлаштиришга;
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (И.Абдураҳмонов) – ўқувчиларни профессионал таълим муассасаларида касбга ўргатиш ҳамда умумий ўрта таълим мактабларини ишлаб чиқариш таълим усталари билан таъминлашга;
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (Б.Мусаев) – касбга ўқитиш ва тадбиркорлик курсларини муваффақиятли тамомлаган умумий ўрта таълим мактаблари битирувчиларига давлат намунасидаги ҳужжат бериш бўйича шаффоф тизимни яратиш ва назорат қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб белгилансин.
Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси О.К.Абдурахмонов зиммасига юклансин.


Ўзбекистон Республикаси
Президенти Ш.Мирзиёев

Download 27.79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling