Умумтаълим мактаблари ўқувчиларига иккинчи хорижий тил ҳамда замонавий касбларга ўргатиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида


Download 27.79 Kb.
bet2/4
Sana25.02.2023
Hajmi27.79 Kb.
#1231429
1   2   3   4
Bog'liq
0. Қарор лойиҳаси печать

1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4 Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х.Умарова):
2023 йил 1 июнга қадар 2023-2024 ўқув йилидан бошлаб мактабларнинг салоҳиятини таҳлил этган ҳолда ҳар бир туман (шаҳар)дан иккита хорижий тил ўқитиладиган биттадан мактаблар рўйхатини тасдиқласин.
Бунда, танланган мактабларнинг хорижий тил ўқитувчиларини билим
ва кўникмалари диагностикадан ўтказиб, замонавий таълим методологияси асосида ўқитувчиларнинг малакасини ошириш дастури жорий қилинади.
2023 йил 1 сентябрга қадар умумий ўрта таълим мактаблари хорижий тил ўқитувчиларини С1 даражадаги сертификат олиш учун тайёрлашга қисқа муддатли малака ошириш курсларини ташкил этсин.
Бунда, хорижий тилни ўқитиш самарадорлигини ошириш мақсадида хорижий мутахассислар, айниқса немис, француз, хитой, япон ва корейс тиллари бўйича “тил эгалари”ни жалб қилиш чораларини кўрсин;
2023 йил 1 июлга қадар иккинчи хорижий тилни ўргатиш бўйича халқаро нашриётлар дарсликларини харид қилиш ва маҳаллийлаштириш чораларини кўрсин.
Иқтисод ва молия вазирлиги (Ш.Кудбиев) 2023 йил 1 июнга қадар Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги талабномасига асосан халқаро нашриётларнинг дарсликларини харид қилиш ва маҳаллийлаштириш учун зарур маблағларни ажратсин.
5 Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х.Умарова) 2023-2024 ўқув йили мобайнида иккинчи хорижий тил ўқитиладиган мактабларда ўқувчиларнинг ўзлаштириш бўйича мониторинг қилиш тартибини ўрнатсин ҳамда мониторинг натижалари асосида дарсликлар, ўқитиш методикаларини такомиллаштирсин.
6 Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (И.Абдураҳмонов), Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х.Умарова):
2023/2024 ўқув йилидан бошлаб республикадаги хорижий тил йўналишида педагоглар тайёрлайдиган барча олий таълим муассасаларида ўқув режа ва дастурларини тубдан такомиллаштириб, мутахассисларни тайёрлашни мактабларда иккита хорижий тилни ўқитиш дастурига мувофиқлаштириш чораларини кўрсин.
Бунда:
хорижий тил йўналишидаги битирувчи курс талабаларининг мактабларда педагогик амалиётини йўлга қўйиш;
хорижий тиллар йўналишидаги олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган битирувчи курс талабалари ўқув дастурларига қўшимча равишда педагогик фаолият билан шуғулланиш имконини берувчи комплекс фанлар дастурини киритиш назарада тутилсин.
2023/2024 ўқув йили якунидан бошлаб хорижий тил йўналишидаги битирувчи курс талабаларининг биринчи хорижий тилнинг билиш даражаси тил билиш компетенциясининг Умумевропа рамкаси (CEFR) талабларига кўра камида С1, иккинчи хорижий тилнинг билиш даражаси тил билиш компетенциясининг Умумевропа рамкаси (CEFR) талабларига кўра камида
B2 даражасида бўлишини халқаро тан олинган сертификация тизимлари орқали тасдиқланишини таъминласин.
7 Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (Б.Мусаев), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (И.Абдураҳмонов) Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг буюртмаси асосида келиб чиқиб хорижий тиллар йўналишлари бўйича тиллар кесимида олий таълим муассасаларига қабул параметрларини белгиласин.
8 Умумий ўрта таълим муассасалари 10-синфидан бошлаб ўқувчиларга касб ўргатиш тизими 2023-2024 ўқув йилидан жорий қилинади.
Бунда:
ўқув режани мақбуллаштириш ҳисобига 2 соатни касб ўргатишга ажратилади;
ўқувчиларнинг қизиқишлари, қобилияти, интеллектуал ривожланишини аниқлаш ва уларни касбга йўналтириш бўйича ишлаб чиқилган kasb.maktab.uz платформаси хорижий ва маҳаллий мутахассисларни жалб қилган ҳолда такомиллаштирилади;
ҳар бир ўқувчининг касбий лаёқати бўйича электрон маълумотлар базаси яратилади;
11-синфни ўқувчилар учун “Ҳаёт мактаби” этиб белгилаган ҳолда ўқувчилар даромад топадиган иш билан таъминланади;
Битирувчиларга касб малакаси бўйича давлат намунасидаги ҳужжатлар умумий ўрта таълим мактабини тамомлаганидан сўнг берилади;
касбга ўқитиш бўйича умумий ўрта таълим муассасаларига яқин ҳудудда жойлашган профессионал таълим муассасалари, касб-ҳунарга ўқитиш марказлари, маҳалла аҳолисини касб-ҳунарга ўқитиш масканлари ва қисқа муддатли курслар очилган таълим муассасаларининг ўқув бинолари, шу жумладан, хоналари ва устахоналаридан бепул фойдаланилади.
9 2024-2025 ўқув йилидан бошлаб умумий ўрта таълим муассасаларда ўқувчиларни касбга йўналтириш ва ўқитилиш самарадорлигини ошириш бўйича умумий ўрта таълим мактабларида бир штат бирлигидан иборат Касбга йўналтирувчи (профориентатор) лавозими жорий этилади ҳамда уларнинг иш ҳақи миқдори умумтаълим муассасаси олий маълумотли психолог лавозими учун ўрнатилган базавий тариф ставкаси миқдорида белгиланади.
10 Қуйидагилар:
2023-2024 ўқув йилида синов тариқасида ижтимоий-иқтисодий ихтисослашувига кўра ўқувчиларга касбга ўргатиш жорий этиладиган туман (шаҳар)лар рўйхати 2-иловага мувофиқ;
Белгиланган йўналишлар бўйича ўқитиладиган тадбиркорлик йўналишлари ва касблар рўйхати 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х.Умарова) ва Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (И.Абдураҳмонов)га касблар рўйхати
жадвалига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқи берилсин.
11 Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х.Умарова)

Download 27.79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling