Умумтехник “taсдиқлайман” фанлар
Грунтни юмшатувчи машина ва ускуналар ҳақида қисқача маълумотлар
Download 1.93 Mb.
|
Mashinalar YK
- Bu sahifa navigatsiya:
- 4.Скреперларни самарали ишлатиш омиллари.
2.Грунтни юмшатувчи машина ва ускуналар ҳақида қисқача маълумотлар.
ГРУНТНИ ЮМШАТИШДА: оддий (пона, тиш);фаол (титратма тишли, тишли ротор ёки фреза, занжирли) иш жиҳозларидан фойдаланилади. Қаттиқ ва музлаган грунтларда траншея қазишда махсус фаол иш жиҳозли (бир ёки икки қаторли) тишли ротор ёки занжирлардан фойдаланилади.Ротор ёки занжирга ўрнатилган тишлар тобланган юқори маркали пўлатдан ясалган бўлади. Машина ва грунтнинг турига қараб, иш жиҳозининг айланиш тезлиги 0,75...3,5 м/с, машинанинг ишчи тезлиги эса 6...210 м/соат оралиғида бўлади. Грунтни юмшатувчи машиналарнинг асосий кўрсаткичи қилиб, машинанинг қуввати ва массаси олинади. Машина массаси ва тортиш кучига қараб, грунт юмшатувчи машиналар қуйидаги туркумларга бўлинади:қуввати 117 кВт ва тортиш кучи 132 кН гача бўлганлари – енгил; қуввати 117...184 кВт ва тортиш кучи 132...196 кН гача бўлганлари – ўрта; қуввати 184...294 кВт ва тортиш кучи 196...294 кН гача бўлганлари – оғир;қуввати 294 кВт ва тортиш кучи 300 кН дан юқори бўлганлари-ўта оғир. 3.Тошларни саралаш бўйича умумий маълумотлар.Машиналарнинг синфланиши. Қўллаш соҳаси. Табиий ҳолдаги ёки мавжуд қаттиқ-мўрт жисм (материал) ўлчамларини талаб қилинадиган ўлчамларгача қисқартириш жараёнига майдалаш ёки янчиш жараёни деб аталади. - жағли – материал жағнинг (майдалаш плитаси) даврий равишда яқинлашувидан майдаланади.конусли майдалагич – материалнинг узлуксиз майдаланиши ташқи қўзғалмас конус билан айланадиган ички эксцентрик жойлашган конуслар орасида ҳосил бўлади.валикли майдалагич – материал бир-бирига қараб айланувчан икки параллел валиклар орасида майдаланади.Жағли, конусли ва валикли майдалагичлар статик таъсир этувчи майдалагичлар қаторига киради. Зарбли майдалагич (роторли ва болғали майдалагич) лар эса динамик таъсир этувчи майдалагичларга киради. 4.Скреперларни самарали ишлатиш омиллари. Скерепер иш унумдорлигини ошириш, жараёнга кетадиган вақтни қисқартириш ва қазишни бир жойдан бир неча марта ўтиш (траншея усулида) ҳисобига амалга оширилади. Скреперни юришига таъсир eтувчи кучлар йиғиндисини унинг двигатели берадиган куч билан таққослашни мумкин. Скрепер даврий равишда ишловчи ер қазиш-ташиш машинаси бўлиб, грунтни қазиш (I, II гуруҳ грунтларни ўз кучи билан, III, IV гуруҳ грунтларни эса қўшимча тракторлар ёрдамида), ташиш ва уларни қатлам-қатлам қилиб ёйишда ишлатилади. Скреперлар конструкциясига кўра, скрепер ускунасининг торткичга уланиши, чўмичининг сиғими, чўмични тўлдириш ва уни бўшатиш ҳамда иш жиҳозини бошқариш тури бўйича таснифланади. Скрепер ускунасининг торткичга ўрнатилиши бўйича тиркама, ярим тиркама ва ўзиюрар турлари мавжуд. Download 1.93 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling