Умумтехник “taсдиқлайман” фанлар


Вариант №22 Грунтни зичловчи машина ва ускуналар


Download 1.93 Mb.
bet27/32
Sana08.04.2023
Hajmi1.93 Mb.
#1342576
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   32
Bog'liq
Mashinalar YK

Вариант №22

  1. Грунтни зичловчи машина ва ускуналар.

Қаттиқ, ўта қаттиқ ва музлаган грунтларга ишлов беришда ер қазиш машиналарини ишлатиб бўлмайди. Чунки уларни юмшатиш учун грунт тури ва зичлигига қараб, катта куч талаб қилинади (ҳар бир см2 учун 60...120 кг куч). Экскаватор, булдозер, скрепер ва бошқа грунт қазувчи машиналарнинг иш жиҳозлари бундай кучга эга эмас. Шунинг учун уларни ишлатишдан олдин, грунтни махсус машина ёки ускуналар орқали юмшатиш зарур. ГРУНТНИ ЮМШАТИШДА:

  • оддий (пона, тиш);

  • фаол (титратма тишли, тишли ротор ёки фреза, занжирли) иш жиҳозларидан фойдаланилади.

  1. Мелиорация ва қурилиш машиналари бошқарув тизимлари.

Қурилиш машиналарининг бошқарув тизимлари:

  1. Машина детал ва механизмларини қўшиб, ажратиш учун хизмат қиладиган тизимга бошқарув тизими деб аталади. Қурилиш машиналарининг конструкцияси бўйича қуйидаги бошқарув тизимлари мавжуд; механик, пневматик, гидравлик, электрик, автоматик ва аралаш, яъни, пневмо-механик, гидро-механик, гидро-электрик ва бошқалар.

  2. Машина ҳаракатини механик бошқаришда асосан қўл ёки оёқ кучидан фойдаланиб, механизмлар бошқарилади.

  3. Механик бошқаришнинг тузилиши оддий, ишлатишга қулай бўлсада, ҳайдовчини толиқтиради. Улар ёрдамида ҳаракатни қўшиш ёки ажратиш, тўхтатиш мумкин.


3.Фаол иш жиҳозли грунт юмшатувчи машиналар.
фаол (титратма тишли, тишли ротор ёки фреза, занжирли) иш жиҳозларидан фойдаланилади. Қаттиқ ва музлаган грунтларда траншея қазишда махсус фаол иш жиҳозли (бир ёки икки қаторли) тишли ротор ёки занжирлардан фойдаланилади.
Ротор ёки занжирга ўрнатилган тишлар тобланган юқори маркали пўлатдан ясалган бўлади. Машина ва грунтнинг турига қараб, иш жиҳозининг айланиш тезлиги 0,75...3,5 м/с, машинанинг ишчи тезлиги эса 6...210 м/соат оралиғида бўлади.

Download 1.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling