Умумтехник “taсдиқлайман” фанлар


Вертикал дренажларни қуриш харажатлари юқори бўлсада, ундан чиққан сувни экинларни суғоришда ишлатилиши сув тежамкорлигига олиб келади


Download 1.93 Mb.
bet25/32
Sana08.04.2023
Hajmi1.93 Mb.
#1342576
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   32
Bog'liq
Mashinalar YK

Вертикал дренажларни қуриш харажатлари юқори бўлсада, ундан чиққан сувни экинларни суғоришда ишлатилиши сув тежамкорлигига олиб келади.

  • Бурғаловчи машиналар ёрдамида қудуқ қазилиб (диаметри 1,0 ва чуқурлиги 20...30 м), унга темир бетон ёки темир қувури туширилади.

  • Қудуқдаги сувни махсус насослар ёрдамида чиқариш, сув тиниб, ҳовуз ҳосил қилгунча давом этирилади. Бунда ҳовуз тагида ҳар хил майда тошлар йиғилиб қолади ва бу ҳовузга насос туширилиб, жойлаштирилади.

  • Мотор-насосни энергия билан таъминлаш мақсадида, уч фазали электр энергияси тортилиб, трансформаторга туширилади. Трансформатордан электр энергияси махсус кабел орқали сув насосининг электр моторига уланади.

  • Сув насоси сувни 10...30 м чуқурликдан тортиб
    чиқаради.


  • Насос секундига 150...250 литр сувни тортиб чиқариши мумкин.

  • Қумоқ грунтларда қудуқдаги сувнинг таъсир радиуси 800...1000 м, зичроқ грунтларда 400...500 м, йирик қум ва шағалли грунтларда 3000 м гача боради.

  • Ўртача битта вертикал дренаж 50...100 га майдонга хизмат қилади.

  • Мотор-насосни, айниқса у шўр сувларда ишлаганида режага асосан техник кўрикдан ўтказиб туриш қаттий талаб қилинади.

  • Дренажни ишлатиш мавсумга қараб, даврий равишда олиб борилади.

  • Дренаждан чиқарилган сув махсус нов ариқлар ёрдамида экинларни суғориш учун ѐки очик дренаж коллекторларга юборилади.


    Вариант №21

    1. Грунтни динамик (зарб кучи ёрдамида) зичловчи машиналар.

    Грунтни зичлаш учун махсус иш жиҳозлари яратилган бўлиб, улар машиналарга осма, тиркама ва ўзи юрар қилиб ўрнатилади ва бу машиналарни грунт зичловчи машиналар деб юритилади. ГРУНТНИ ДИНАМИК ЗИЧЛОВЧИ МАШИНАЛАР ёрдамида грунтни зичлаш асосан зарб берувчи иш жиҳози ёрдамида амалга оширилади. Бунда маълум массага эга бўлган юк юқорига кўтарилиб, унинг шу масофадан eркин тушишиб, оғирлик кучининг зарби ҳисобига грунт зичланади. Зарб берувчи юклар экскаватор, копёр ва ғалтакларга осилиши мумкинМаълум массали юкни юқорига кўтариб, унинг оғирлик кучи ҳисобига тушишидан ҳосил бўлган зарб кучидан фойдаланиб, грунтларни зичлаш, динамик зичлаш деб аталади.
    Зарб кучи ёрдамида грунтни зичловчи иш жиҳозлари трактор ёки бир чўмичли экскаваторларга ўрнатилган бўлади. Бу машиналарга ўрнатилган зарб берувчи иш жиҳозларининг массаси 1...3 т оралиқда бўлиб, уларнинг 1,0...2,5 м баландликка кўтариб, ташлаш натижасида 10...50 кЖ зарб энергияси ҳосил қилинади. Бундай машиналардан бири бир чўмичли экскаватор-драглайн бўлиб, унинг чўмичи ўрнига юк осилиб, унинг зарби ҳисобига грунт зичланади.

    Download 1.93 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   32




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling