Умумтехник “taсдиқлайман” фанлар


Шўрланган ерларнинг шўрини ювиш ҳамда ер ости сувлари сатҳининг кўтарилишини олдини олиш мақсадида очиқ ёки ёпиқ дренажлардан фойдаланилади


Download 1.93 Mb.
bet23/32
Sana08.04.2023
Hajmi1.93 Mb.
#1342576
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   32
Bog'liq
Mashinalar YK

Шўрланган ерларнинг шўрини ювиш ҳамда ер ости сувлари сатҳининг кўтарилишини олдини олиш мақсадида очиқ ёки ёпиқ дренажлардан фойдаланилади.
ОЧИҚ ДРЕНАЖЛАР (айрим ҳолларда коллектор ёки заҳкашлар ҳам деб юритилади) ер ости грунтларининг унча зич бўлмаган, сув ўтқазиш қобилияти яхши бўлган майдонларда қурилиб, ҳар икки уч йилда уларни чўкинди ва турли ўтлардан тозалаб туришни тақозо этади. Очиқ горизонтал дренажлар эгаллаган майдонлар қишлоқ хўжалиги экинларини экишга мўлжалланган умумий ер майдонларини чегаралашга олиб келади. Бу эса ерлардан фойдаланиш коэффицентини камайишига сабаб бўлади.
ЁПИҚ ГОРИЗОНТАЛ ДРЕНАЖЛАР асосан ер ости грунтларининг сув ўтқазиш имконияти кам бўлган шароитларда қўлланилади.
Ёпиқ горизонтал дренажларнинг қурилиши икки хил усулда амалга оширилади: улардан бири ярим механизациялашган деб юритилиб, у асосан турғун бўлмаган грунтларда, ўта қаттиқ грунтли жойларда ва ер ости сувларининг сатҳи ер сиртига жуда яқин бўлган жойларда қўлланилади.

Вариант №20

  1. Булдозернинг ишлаши.

Булдозeр ўзиюрар, даврий ҳаракатланадиган ер ковлаш-ташиш машинаси бўлиб, грунтни қатламма-қатлам қирқиб, кeракли жойга ташиш ва текислаш ишларида ишлатилади. Айрим булдозeрлар грунтни юмшатувчи иш жиҳозлари билан жиҳозланган бўлиб, ўта қаттиқ грунтларни юмшатиб, сўнг қазиш ва кўчириш ишларини олиб боради.
Вазифасига кўра булдозeрларнинг умум ишларда ишлатиладиган ва махсус хиллари бўлади. Умумий ишларда ишлатиладиган булдозeрлар ер қазиш ва уни кeракли жойга ташиш (100 м гача) ишларининг асосий турларини шунингдек, бошқа ёрдамчи ишларни бажаришда ишлатилади. Буни у турли грунтларда ҳамда ҳаво ҳарорати ±40 0С бўлган мўътадил иқлим шароитида ҳам ҳарорати - 600С гача етадиган совуқ иқлим шароитида ҳам бажара олади. Асос машина (машина база ёки трактор) ларининг тортиш кучига қараб булдозeрлар кичик ўлчамли (қуввати 18,5...37 кВт), енгил (қуввати 37...96 кВт), ўрта (қуввати 103...154 кВт), оғир (қуввати 220...405 кВт), ўта оғир (қуввати 510 кВт, ва ундан катта) хилларга бўлинадиЮриш ускунаси бўйича булдозeрлар ўр-маловчи ва ғилдиракли турларга эга. Оғир тупроқ шароитларида ҳам фойдаланиш имко-ни бўлганидан ўрмаловчи юриш ускунасига эга бўлган булдозeрлар кенг тарқалган.

Download 1.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling