Ун-ёрма технологиясининг илмий асослари фанидан магистр талабалари учун режалаштирилган амалий иш машғулотлари


Амалий ишларни бажариш учун умумий услубий кўрсатмалар


Download 419.5 Kb.
bet2/7
Sana09.06.2023
Hajmi419.5 Kb.
#1475075
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Imtixin savollari.

1. Амалий ишларни бажариш учун умумий услубий кўрсатмалар.
Амалий ишларни бажариш ҳар бир талабага индивидуал вазифа ёки вариант асосида берилади. Вазифа асосидаги амалий иш икки бўлимдан иборат: - ҳисоб ва изоҳнома; - график қисм.
Ҳисоб ва изоҳнома ҳажми 10-15 бетдан иборат булади. Варақнинг ўлчами 280-200 мм бўлиши, унинг чап томонидан 2,5 мм жой тикиш учун қолдирилиши керак.
Изоҳноманинг титул варағида амалий ишларни бажариш таркибида, мундарижа ёзилиб, сўнг асосий матн (жадвал, график ва ҳисоб)лар берилади. Ҳисоблар қисқа тушунтиришлар билан бажарилиб, фойдаланилган адабиётлар рўйхати кўрсатилади. Ҳисоблар олдидан формулалар берилиб, сўнг уларни рақамлар билан тўлдириб бориш тавсия этилади. Ҳисобларда турли маълумотлардан фойдаланилган бўлса, бу далиллар олинган адабиётларнинг номи, муаллифи, бети ва жадваллар қуйидагича берилиши керак: 2, 185-бет, 2-жадвал ва ҳоказо. Фойдаланилган адабиётлар руйхати шу изоҳнома охирида қуйидаги тартибда берилади:
-фойдаланилган адабиётнинг муаллифи, агар китоб ёки журналдан фойдаланилган бўлса, унинг тўлиқ номи, нашриёт ва босиб чиқарилган йили ёзилади.
Адабиётлар руйхатида фақат изоҳномани бажаришда фойдаланилган адабиётлар берилади.
Ишнинг график қисмини конструкторлик системаси (ЕСКД) умумий ҳужжатлари талабларига мослаштириб, аниқ бажарилади.
Ҳар бир амалий иши технологик ускуналар ёки технологик жараёнларни такомиллаштириш, ун-ёрма саноати соҳасидаги фан ютуқлари, янги технологик ускуналардан фойдаланиб, ишлаб чиқариладиган маҳсулот турини кўпайтириш, уларнинг сифатини яхшилаш ва корхона самарадорлигини ошириш каби мустақил ижодий ишларни ўз ичига олиши керак.
2. Амалий ишига қуйидаги ҳажмдаги график ишлар киради:
- дон тозалаш ва унтортиш технологик жараёнларнинг тўлиқ техник тавсияномаси;
3. Изоҳномани баён қилишда қуйидагиларга эътибор берилади:
- кириш қисмида соҳанинг ривожланиши ва истиқбол режаларини ёритиш;
- хом ашёни тавсифлаш;
- технологик чизмани тавсифлаш.
Фойдаланилаётган чизма асосида ускуналардаги технологик жараёнлар ва улардан самарали фойдаланиш натижасида маҳсулот сифатини яхшилаш, уннинг чиқиши (виход)ни ошириш баён қилинади (талаба технологик амалиёт ўтиб келган корхона мисолида). Шу масала бўйича талаба ўз таклифларини бериб, технологик жараёнларни такомиллаштириш йўллари ёки унинг камчиликларини кўрсатиб, амалий иши технологик чизмасига юқоридагиларни эътиборга олган ҳолда ўзгартишлар киритиб, ҳимояга тақдим этади.

Download 419.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling