Ун-ёрма технологиясининг илмий асослари фанидан магистр талабалари учун режалаштирилган амалий иш машғулотлари
Ун тортиш бўлимида қўлланиладиган ускуналар ҳисоби
Download 419.5 Kb.
|
Imtixin savollari.
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ишдан максад.
- Ишни бажариш тартиби.
- Донни майдалаш бўлимида ускуналарининг унумдорлигини хисоблаш ва танлаш.
Ун тортиш бўлимида қўлланиладиган ускуналар ҳисоби
Бир кеча-кундуз (сутка) даги унумдорлиги 150 тоннага тенг бўлган буғдой донини тортадиган тегирмон ускуналарини хисоблаш. Ишдан максад. Майдалаш (драной) жараёни. 1. Берилган ун навлари ва тегирмон унумдорлигига асосланиб майдалаш жараёни чизмасини тузиш. Ускуналарнинг технологик самарадорлигини хисоблаш ва уларни танлаш. Ишни бажариш тартиби. Майдалаш жараёни чизмасини чизиб, уни таърифлаш. Буғдой донидан олинадиган 3-навли унни майдалаш жараёни 2- расмда берилган. Унда бешта майдалаш системаси, учта радиал бичевой машина, битта чутка машинаси бор. Чўтка, «проход»и ва кепакни элаб оладиган БМ-N3 рассевлари ўрнатилган. 2-расм. 3-навли буғдой уни ишлаб чикаришдаги майдалаш жараёнининг чизмаси. 1-валли станок; 2-рассев; 3-сараловчи система; 4-радиал бичевой машина; 5-чутка машинаси. I, III ва IV майдалаш системаларига тушаётган махсулотларни юқори самара билан майдалаш учун, улар йирик ва майда системаларга ажратилади. Биринчи учта майдалаш системасида оралиқ махсулотлар биринчи сифатли ёрма-дунстлар хисобланиб, туртинчи майдалаш системада олинадиган оралик махсулотлар эса, иккинчи сифатли ёрма-дунстлар хисобланади, қолган майдалаш системалари дон кобиғи ва алейрон қисмларидан эндоспермни ажратиб олишга мосланган ёки «вимол» жараёни деб аталади. Донни майдалаш бўлимида ускуналарининг унумдорлигини хисоблаш ва танлаш. Валли станокнинг янчиш йулини хисоблаш. Берилган нормага асосланиб, бир суткада уч навли ун ишлаб чиқариш учун валли станокнинг 1 см майдалаш йулига 80 кг солиштирма юклама қабул қилинади. Бу ҳолда барча майдалаш йули қуйидаги формула билан топилади: Бу ерда: Qm – тегирмоннинг унумдорлиги, т/с да: q – валли станокнинг майдалаш йулига берилган солиштирма юклама, кг да Бу холда унумдорлиги 150 т/c га тенг бўлган тегирмоннинг барча валли майдалаш йўллари: см. га тенг. Майдалаш дастгохининг йулларини ва ун тортиш йўлларини , уларнинг нисбатини 1:1,5 деб олинса, майдалаш системасининг валли йўли узунлиги қуйидагича аниқланади: ундан сунг ун тортиш йуллари ва сайқалловчи системаларнинг валли йуллари аниқланади: Маълумки, хар бир майдалаш системасига келиб тушадиган аралашмаларнинг миқдори турлича бўлгани сабабли, уларнинг валли йуллари алохида-алохида хисобланади. Майдалаш системасидаги валли йулларнинг таксимланиши 3 - жадвалда берилган. 3-жадвал Майдалаш системасидаги валли йулларнинг тақсимланиши
Эслатма, Жадвалдаги 2-устуннинг кўрсаткичлари тегирмонларда технологик жараёнларни олиб бориш ва уни ташкил қилиш қоидасидан олинади. Системалар бўйича валли йўллар туғри тақсимланган бўлса, қуйидаги шартларга риоя қилиш керак: системаларга қабул килинган валли йулларнинг тақсимланиши хисобланган бўлиши; валли дастгохларнинг ўлчами барча система бўйича бир типда бўлиши; системаларда валли дастгохларнинг компоновкаси туғри бўлиши. 3-жадвалнинг тахлили шуни кўрсатадики, майдалаш системаси бўйича 6 та валли станок қабул қилинган бўлса, улардан бештаси 600*250; биттаси 800*250 ўлчамлидир. Download 419.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling