Университети қўлёзма ҳуқуқида удк soatova Yulduz Soatovna
Тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривожланишининг устувор йўналишларга мослиги
Download 163 Kb.
|
Yulduz dissertatsiya
- Bu sahifa navigatsiya:
- Муаммонинг ўрганилганлик даражаси.
Тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривожланишининг устувор йўналишларга мослиги. Диссертация республика фан ва технологиялар ривожланишининг I. “Ахборотлашган жамият ва демократик давлатни ижтимоий, ҳуқуқий, иқтисодий, маданий, маънавий-маърифий ривожлантириш, инновацион иқтисодиётни ривожлантириш” устувор йўналишига мувофиқ бажарилган.
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Бу соҳа ўтган асрнинг охирларида прагмалингвистика номи остида ажралиб чиқди ва тараққий этди. Жаҳон тилшунослигида тил бирликларини прагматик аспектда ўрганиш бўйича қатор ишлар қилинган. Жумладан, Ч.У.Моррис тилга белгилар асосида ёндашган бўлса2, Б.Рассел, Ж.Остин, Х.Грайс,Ж.Сёрль, К.Аллан, Ж.Лич нутқий акт назариялари таснифига доир назарий қарашлар билдирган, Р.Ларкофф дейксис ва унинг турларини таснифлаган, Р.Деклерк3, Ч.Филлмор4, С.Левинсон5, рус тилшунослигида Н.Д.Арутюнова, Ф.Ф.Фортунатов6, А.М.Пешковский, А.А.Шахматов7, А.С.Богуславский, А.Н.Кононов8, Ю.С.Степанов,О.А Артёмова9 Т.Г.Волошиналар ўз ишларида нутқий акт таснифларини изоҳлаган10, шунингдек, И.В.Коровина, Н.И.Белунова11, Т.А.Янковская ва бошқалар тилшуносликнинг янги соҳасида қатор ишлар олиб борган. Ўзбек тилшунослигида ҳам тил сатҳларини тадқиқ этишда қатор ишлар қилинди. Бугунга қадар А.Аҳмедов12 коммуникатив бирликларнинг мазмуний жиҳатини нутқ объектида тадқиқ қилишга эътибор қаратган бўлса, А.Нурмонов ва Н.Маҳмудов ўз ишларида пресуппозиция, тагмаъно каби прагмалингвистик таҳлил тушунчаларига муносабат билдирган13. М.Ҳакимов илмий ишларида матннинг прагматик хусусиятларини очиб беришда салмоқли ҳисса қўшди ва янги соҳани ўқитишга доир дарсликлар яратди14, Ш.Сафаров “Прагмалингвистика” 15си ушбу йўналишнинг ўзбек тилшунослигида алоҳида фан сифатида ўрганилишида муҳим манбалардан ҳисобланади. Д.Худойберганова матннинг антропоцентрик моҳиятини, З.Бурхонов, У.Раҳимовлар пресуппозиция термининг хусусиятларини ўзбек матнларида очиб берган. Д.Лутфуллаева бирликларнинг шаклий ва мазмуний фарқларини изоҳлаб берган16. Тилшуносларимизнинг тадқиқотлари соҳада янгилик бўлди ва тил бирликларининг маълум бир жиҳатларини очиб беришга асос бўлди. Аммо тил сатҳларининг барча қатламлари янги парадигмада ҳали тўлиқ тадқиқ этилгани йўқ. Соҳанинг ўрганилиши лозим бўлган томонлари талайгина. Ўзбек тилшуносларининг прагмалингвистикага қўшган хизматлари ушбу йўналишдаги тадқиқотларни ўрганишда асосий пойдевор бўла олади. Айтиб ўтганимиздек, тилнинг сатҳлари бу йўналишда ҳали тўлиқ ўрганилмаган. Жумладан, гапнинг коммуникатив типларини прагматик аспектда тадқиқ этиш ўзбек тилшунослигида янги мавзудир. Умуман олганда, анъанавий грамматикада кенг оммалашган гапнинг ифода мақсадига кўра турларини ажратишда ҳам коммуникатив мақсад, қайсидир даражада интенционаллик назарда тутилади. Мулоқот жараёнида прагматик вазифалар, табиийки, коммуникатив мақсад доирасида воқеланади. Юқоридагиларни назарда тутсак, ўзбек тилида дарак, сўроқ, буйруқ гапларнинг семантик маънолари маълум миқдорда ўрганилган. Бироқ бу маъноларни прагматик жиҳатдан контекстда, мулоқот ичида таҳлил қилиш, улардаги прагматик омилларни белгилаш каби масалалар бугунги замонавий тилшунослик қўлга киритган илмий-назарий хулосалар билан боғлиқликда ёритилиши мақсадга мувофиқ. Download 163 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling