Университети қўлёзма ҳуқуқида удк soatova Yulduz Soatovna
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши
Download 163 Kb.
|
Yulduz dissertatsiya
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Содда гапда коммуникация ва прагматика муносабати бўйича олинган илмий натижалар асосида фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертациясининг тадқиқот натижаларидан Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси (Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гyманитар фанлар илмий-тадқиқот институти томонидан 2021-2022 йиллар олиб борилган ФА-Фl-ГOOЗ мавзусидаги амалий илмий лойиҳаларда фойдаланилди.
Жумладан, содда гапларда коммуникация ва прагматика муносабати мавзусидаги назарий маълумотларни умумийлаштириш; тил бирликларида коммуникация ва прагматика муносабатини аниқлаш; дарак, сўроқ, буйруқ, эмоционал гапларнинг ўзига хос прагматик қийматини белгилаш; дарак, сўрок, буйруқ, эмоционал гапларни интенционал таҳлил асосида тадқиқ этиш; гапнинг ифода мақсадига кўра турлари ва уларнинг пресуппозиция ҳамда тагмаъносига ишорасини аниқлаш; коммуникатив бирликларнинг дейксисга муносабатини тадқиқ этиш; коммуникатив бирликларни нутқий акг таснифига доир таҳлил килишда давлат илмий-техника дастурлари доирасида лойиҳаларни бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлими 14.03.2022. 17.01/52- сонли маълумотномаси). Шунингдек, ушбу йўналишлар бўйича диссертациянинг тадқиқот натижаларидан Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти томонидан ФААl-Г007 “Қорақалпок нақл-мақоллари лингвистик тадқиқот объекти сифатида” мавзусидаги амалий-илмий лойиҳаларида фойдаланилди (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлими 14.03.2022. 17.01/54- сонли маълумотномаси). Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “O‘zbekiston tarixi” телеканали “Тақдимот” кўрсатуви сценарийсини шакллантиришда содда гапда коммуникация ва прагматика муносабатига доир илмий хулосалар, тингловчиларнинг мулоқот жараёнида иштирокчиларнинг коммуникатив мақсади ва прагматик муносабатини ифодалашда уларнинг таснифларига доир ўзига хос хусусиятлар тўғрисидаги илмий маълумотлардан фойдаланилди (O‘zbekiston milliy teleradiokompaniyasi “O‘zbekiston” teleradiokanali” davlat muassasasi 16.03.2022. 06-31-470-сонли маълумотномаси). Download 163 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling