Университети
Download 1.75 Mb.
|
2-Амалий машгулот
Иш ҳақида ҳисобот Ишдан мақсад: Материалларнинг қаттиқлигини Роквелл усули билан аниқлашни амалда ўрганиш. Материалларнинг қаттиқлигини Роквелл усули билан аниқлаш хам Бринелл усулига ўхшаш, аммо бу усул қаттиқлиги юқори бўлган (тобланган, сементитланган) материалларнинг қаттиқлигини аниқлашда, асосан, саноатда кенг қўлланилади. Роквелл усулининг Бринелл усулидан принципиал фарқи шундаки, бу усулда қаттиқлик Бринелл усулидаги каби шар қолдирган изнинг юзаси билан эмас, балки намунага ботирилган олмос конус ёки тобланган шар қолдирган изнинг чуқурлиги билан аниқланади. Ундан ташқари, Роквелл усулида намунага таъсир этувчи юкламани кенг чегарада ихтиёрий ўзгартириш мумкин. Металларнинг қаттиқлигини Роквелл усули билан аниқлашда намунага ботирилган жисм изининг чуқурлиги ботирилиш жараёнининг ўзида ўлчанади, бу синашни анча тезлатади ва осонлаштиради. Текширилаётган материалнинг қаттиқлигига қараб намунага ботириладиган жисм (учлик) нинг икки хили ишлатилади. Қаттиқлиги кичик ва ўртача намуналар 1000 Н умумий юкламада (В — шкала) диаметри 1,588 мм бўлган тобланган пўлат шарча билан, қаттиқлиги юқори намуналар 1500 Н юкламада (С — шкала) учининг бурчаги 120° ва юмалоқланиш радиуси 0,002 мм бўлган олмос конус билан синалади. Download 1.75 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling