Университети


Download 1.75 Mb.
bet7/10
Sana20.11.2020
Hajmi1.75 Mb.
#148230
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
2-Амалий машгулот

Бу усулда турли материалларни: юмшоқ қаттиқ ва юпқа материалларни синаш мумкин бўлганлиги учун ундан саноатда кўп фойдаланилади. Бу усулнинг яна бир афзаллиги синаш вақтининг камлиги, 30—60 секунддан ортмаслигидир.

Ишни бажариш учун зарур жихоз, материал ва асбоблар.

ТК-2М типидаги қаттиқликни ўлчаш асбоби, намуналар

комплекти, эгов, қумқоғоз, микроскоп.

Қаттиқликни ТК-2М асбобида аниқлаш тартиби:



  1. Намунанинг тахминий қаттиқлигига асосланиб, юклама қиймати, учлик ва (А, В, С) шкалалардан кераклиси танланади.

  2. Учлик ва шкала приборга ўрнатилади.

  3. Намунани текширишга тайёрланади. Бунинг учун наму­на сирти эгов ёки қумқоғоз билан тозаланади. Текширишда пўлат шарча (ёки олмос конус) изининг марказидан намуна чеккасигача ёки бошқа изнинг марказигача бўлган масофа 3 мм дан кам бўлмаслиги керак.

  4. Намуна прибор столига ўрнатилади.

  5. Маховикни соат стрелкаси йўналишида айлантириб, на­муна юқориги учликка теккунча кўтарилади. Столчани кўтаришни индикаторнинг кичик стрелкаси сиферблатдаги қизил нуқта қаршисига келгунча, катта стрелка эса вертикал холатни эгаллагунча давом эттирилади.

  6. Индикатор приборининг сиферблатида стрелка С шкала бўйича 0 ни ёки В шкала бўйича 30 ни кўрсатгунча барабан айлантирилади.

  7. Механизм ишга туширилади. Катта стрелка соат стрелкаси йўналишила айланади. Стрелканинг харакати тўхтагач, асосий юклама олинади.

  8. Қаттиқлик олмос конусдан фойдаланганда С шкала бўйича, пўлат шарчадан фойдаланганда эса В шкала бўйича хисобланади.

  9. Маховикни соат стрелкаси йўналишига тескари айлантириб, намуна туширилади, из чуқурлиги ўлчанади, сўнгра тажриба такрорланади.

Олинган натижалар қўйидаги жадвалга ёзилади.



Download 1.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling