Университети
Download 1.75 Mb.
|
2-Амалий машгулот
Намунанинг қаттиқлиги намунага асосий юклама (Р1) таъсир зттирилганда хосил бўлган из чуқурлиги (ҳ) ва дастлабки нагрузка (Ро) таъсир эттирилганда хосил бўлган из чуқурлиги (ҳо) нинг айирмасидан топилади. Роквелл асбобининг схемаси 2- расмда тасвирланган. Намунани синашдан олдин унииг қаттиқлик даражасига қараб, шток (1) га учлик (пўлат шар ёки олмос конус) 2 махкамланади ва тегишли юклама (7) қўйилади. Намунага олмос конус қўйилганда, 1500 Н юклама берилиб, С (қора) шкала ёки 600 Н юклама берилиб унда хам С (қора) шкала бўйича хисоблаш олиб борилади. Аммо бу холдаги қаттиқлик А шкаласи бўйича олинган қаттиқлик деб ифодаланади. Намунага пўлат шар ботирилганда эса 1000 Н юклама таъсир эттирилиб, ҳисоблаш В (қизил) шкала бўйича олиб борилади. Синаладиган намуна таглик (3) га қўйилади, маховик (4) соат стрелкаси бўйича айлантирилиб, намуна учликка текказилади. Сўнгра дастлабки юклама берилади, бу эса маховикни кичик стрелка қизил нуқта рўпарасига келгунча айлантириш билан белгиланади. Бу холда катта стрелка вертикал вазиятда жойлашади. Шундан кейин сиферблат айлантирилиб, (3- расм) қора шкаланинг нол бўлинмаси катта стрелка рўпарасига келтирилади. Агар намунага пўлат шар ботириладиган, яъни хисоб қизил шкала бўйича юритиладиган бўлса, бунда хам стрелкани нолга қўйиш учун қора шкаладан фойдаланилади. Ниҳоят, кривошип (5) ишга туширилгач, асосий юклама автоматик равишда учликни намунага ботиради. Натижада сиферблат стрелкаси хам бурила боради ва тўхтайди. Ундан намунанинг қаттиқлиги аниқланади. Шкаланинг хар бир бўлинмаси қаттиқликнинг битта бирлигига тенг бўлади ва учликнинг 0,002 мм ботишига тўғри келади. Шкалада 100 та бўлинма бўлиб, учликнинг намунага ботиш чуқурлиги 0,2 мм бўлганда, қаттиқлик нолга тенг бўлади. Учликнинг ботиш чуқурлиги нол бўлганда катталик 100 бирликка тенг, чунки сиферблатдаги сонлар стрелканинг айланишига тескари қўйилган. Учликнинг ботиш чуқурлиги хисоблаш қийматига тескари пропорсионал бўлади. Шунинг учун хам синалаётган материалнинг (намунанинг) қаттиқлиги қанча юқори бўлса, ботирилаётган олмос конус изининг чуқурлиги (ҳ) кам бўлиб, қаттиқлик бирлиги катта бўлади ва, аксинча, намуна қанчалик юмшоқ бўлса, ботирилаётган олмос конус изининг чуқурлиги (ҳ) катта бўлиб, қаттиқлик бирлиги кичик бўлади. Материалларнинг қаттиқлиги қайси усулда (Роквелл ёки Бринелл) аниқланишдан қатъи назар, уларни махсус жадваллардан фойдаланиб бир-бирига ўтказиш мумкин (2- жадвал). Материалларининг қаттиқлигини синашда қайси шкаладан фойдаланган бўлса, ҲР белгисининг ўнг ёнига шу шкала белгиси қўйилади, масалан: НРС, НРВ, НРА. ГОСТ 9013—59 га мувофиқ материалларнинг қаттиқлиги Роквелл усули билан аниқланганда қўйидаги формулалардан фойдаланилади: А ва С шкалаларида ўлчанганда: НРА(НРС)= 100 - л В шкаласи бўйича ўлчанганда: НРВ= 13 - л формуладаги л қаттиқлик қўйидаги формуладан аниқланади: ҳ — олмос конус изининг материалга дастлабки нагрузка (Р) берилгандаги чуқурлиги, мм. ҳ— конус изининг материалга умумий нагрузка (Р) берилгандаги чуқурлиги, мм. Демак, умумий холда: Амалда материалларнинг қаттиқлиги Роквелл усулида аниқланганда юқоридаги формулалардан фойдаланмай, тўғридан-тўғри индикатор шкаласидан тайёр қаттиқлик сон миқдори аниқланади. Download 1.75 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling