Университети


Download 0.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/10
Sana24.12.2022
Hajmi0.6 Mb.
#1056842
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
1 05 O\'zbek folklori 1 kurs fan dasturi 2022 2023 кирилл (2)

 
4-мавзу. Халқ эртаклари 
 
 Эртак халқ оғзаки ижодининг энг қадимий оммавий жанрларидан 
бири экани. Эртак жанрини англатувчи атамалар. Эртакда халқ ҳаёти, 
орзу-истаклари, психологик дунёсининг акс этиши. Халқ эртакларининг 
жанр хусусиятлари. Эртакларнинг мазмунига кўра таснифи. 
А) Ҳайвонлар ҳақидаги эртаклар. Ҳайвонлар ҳақидаги эртаклар 
генезиси, уларнинг мифологик ва мавсумий маросимлар билан алоқаси, 
бадиий рамз ва тимсоллари ҳақида сўз боради. “Сусамбил”, “Тухум билан 
буйрак”, “Қирқ қулоқ”, “Овчи, кўкча ва доно”, “Бўри билан тулки” каби 
эртаклар таҳлили воситасида назарий фикрлар далилланади.
Б) Сеҳрли-фантастик эртаклар ва уларнинг талқинлари, ғоявий-
бадиий хусусиятлари. Сеҳрли-фантастик эртаклар мағзидаги халқ 
фалсафий дунёқараши ва унинг бадиий талқинлари, рамз ва тимсоллари 
очилади. “Кулса гул, йиғласа дур”, “Ур, тўқмоқ”, “Аҳмадлар”, “Гунгула”, 



“Дунёда йўқ ҳунар” каби эртаклар таҳлили орқали сеҳрли-фантастик 
эртакларнинг бадиияти, ғоявий мазмуни кўриб чиқилади.
В) Ҳаётий-маиший эртаклар. Ҳаётий-маиший эртакларда ижтимоий 
ҳаёт муамммолари ифодаси. Уларда дўстлик, мардлик, закийлик, 
инсонпарварлик каби шахс фазилатларининг улуғланиши. “Уч кўр ва бир 
йигит”, “Егри ва тўғри”, “Уч оғайни ботирлар” каби ҳаётий-маиший 
эртакларнинг бадиий қиммати, ғоявий кўлами ёритилади. Ҳаётий-маиший 
эртакларга хос сюжет типлари, етакчи мотивлар, асосий қаҳрамонлар 
ўрганилади. 
 
5-мавзу. Лирик қўшиқлар. Меҳнат қўшиқлари ва термалар. 
Болалар фольклори ва уларнинг талқинлари, бадиий хусусиятлари 
Лирик қўшиқларга хос хусусиятлар, уларнинг ижро ўрни, оҳанг 
йўллари, анъанавий такрорлари, қўшиқларда параллелизм, вазн, қофия, 
бадиий тил масалалари, мавзу турлари ўрганилади. Лирик қўшиқларда 
рамз ва тимсолларнинг вазифалари кўрсатилади. Қўшиқларнинг жанр 
хусусиятлари, асосий хоссалари ўрганилади, уларнинг инсон қалб 
кечинмалари таржимони эканлиги таъкидланади. Меҳнат қўшиқларининг 
фолклор санъатидаги ўрни очилади. Қўшиқларнинг меҳнат турларига кўра 
фарқланиши, меҳнат жараёни ва ибтидода турли маросимлар билан 
боғлиқ жиҳатлари кўрсатилади. Меҳнат қўшиқлари таркибига кирган 
лирик характердаги намуналар, хусусан, “Ёзи қўшиқлари” ва бошқа 
мисоллар кенг талқин этилади. Терма жанрининг халқ эпик ижодидаги 
ўрни, мавзу доираси, ғоявий бадиий хусусиятлари кўрсатилади. Халқ 
термаларининг бахши- шоирлар ижодидаги, эпик асарлар ижро 
жараёнидаги вазифалари таҳлил этилади. Анъанавий ва индивидуал 
термалар қиёсан ўрганилади. Болалар фольклори халқ оғзаки ижодининг 
муҳим таркибий қисми сифатида. Болалар эртаклари ва қўшиқлари 
мисолида халқнинг қадимий дунёқарашлари, маросимлари изининг 
бадиий кўринишда сақланиб келаётгани ва сўз санъатининг ўзига хос 
муҳим босқичи сифатида намоён бўлиши таҳлил этилади. Болалар 
қўшиқларининг таснифи, ўйин ва қўшиқ ҳамда бошқа масалалар батафсил 
ёритилади. 

Download 0.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling