Университети


VI. Курс ишини тайёрлаш бўйича кўрсатма ва тавсиялар


Download 0.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/10
Sana24.12.2022
Hajmi0.6 Mb.
#1056842
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
1 05 O\'zbek folklori 1 kurs fan dasturi 2022 2023 кирилл (2)

VI. Курс ишини тайёрлаш бўйича кўрсатма ва тавсиялар. 
“Ўзбек фолклори” фани доирасида курс иши ёзиш белгиланмаган.
3. 
ВИИ. Таълим натижалари (шаклланадиган компетенсиялар) 
Талаба билиши керак: 

“Ўзбек фолклори” фани доирасида талабаларнинг назарий 
билимларини мустаҳкамлаш, халқ оғзаки ижодининг синкретик 
санъат эканлигини, бошқа санъат турларидан фарқли 
жиҳатларини кўрсатиб бериш, Ўзбек фолклорининг тарихий 
тараққиёт босқичларини, Ўзбекистон мустақилликка эришгандан 
сўнг халқ оғзаки ижоди давлат мақомига эришганлиги ҳақидаги 
тасаввурларини шакллантириш: (билим). 

“Ўзбек фолклори” фани доирасида талаба халқ оғзаки ижоди 
жанрлари ва уларнинг хусусиятларини аниқлаши, жанрлараро 
муносабат мезонларини белгилаши, фолклор ва адабиёт 
муносабати ҳақида тушунча ҳосил қилиши : (кўникма). 

“Ўзбек фолклори” курсини ўзлаштирган талаба халқ оғзаки 
ижоди намуналари синкретик санъат сифатида халқ ҳаётида 
муҳим ўрин тутишини, унда ўзбек халқининг асрлар давомидаги 
ижтимоий, маиший, маданий ҳаёти ўзининг бадиий ифодасини 
топганини, халқнинг ўз ватани учун ифтихор туйғуси айнан 
оғзаки ижод заминида ташкил этиши кўникмаларини 
шакллантириш. 

талабалар ўзбек халқ оғзаки ижодининг жаҳон фолклори меросида 
муносиб ўрин эгаллашини англаши ва мазкур таъсир ҳақида 
ўзининг таҳлилий, танқидий мулоҳазаларини баён эта билиш 
малакасига эга бўлиши лозим. 
4. 
VIII. Таълим технологиялари ва методлари: 

маърузалар; 

интерфаол кейс-стадилар; 

амалий машғулотлар (мантиқий фиклаш, тезкор савол-жавоблар); 

гуруҳларда ишлаш; 

тақдимотлар қилиш; 

индивидуал лойиҳалар; 


10 

жамоа бўлиб ишлаш ва ҳимоя қилиш учун лойиҳалар.

Download 0.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling