Unix операцион системасинин пайдо бўлиш тарихи unix операцион системаси архитектураси. Файллар системаси
Download 270.5 Kb.
|
Уникс
Файллар системаси структураси.
Файллар одатда дискларда ёки бошқа ташқи хотира қурилмаларида жойлашади. UNIX муҳитида ўзининг ташқи хотира структураси билан бир қанча турли хил файллар системаси мавжуд. Булардан кенг тарқалганлари System V (s5) ва BSD (ufs) файллар системасидир. S5 файллар системаси тўртта сексиядан ташкил топган (2.2 а расм). Ufs файллар системасида мантиқий дискда (ҳақиқий диск бўлагига) файллар системаси сексияси кетма-кетлиги жойлашади. Boot - UNIX операцион системасини дастлаб юклаш учун хизмат қиладиган программани сақлайди. S5 файллар системасида боот блоки фақат илдиз файллар системасида ишлатилади. Бу Блок қўшимча файллар системасида мавжуд, лекин ишлатилмайди. Суперблок файллар системасининг муҳим қисми ҳисобланади. Superblok бўш блоклар рўйхатини ва бўш i тугунни (information notes – информатион тугун) сақлайди. Ufs файллар системасида мустаҳкамликни ошириш мақсадида суперблокнинг бирқанча нусхалари сақланади. Ҳаб бир нусха 8129 байт ўлчамга ега ва фақат битта нусха файллар системасини ўрнатишда фойдаланилади. Лекин агар ўрнатишда дастлабки нусхага зиён етса, у ҳолда суперблок заҳирадаги нсхадан фойдаланади. Силиндрлар группаси блоки и – тугунлар сонини сақлайди. Бу блок ўлчами файллар системаси ўлчамига боғлиқ. i – тугунлар рўйхати (ilist) берилган файллар системасига мансуб i – тугунлар рўйхатини сақлайди. Файллар системасида ҳосил қилиш мумкин бўлган файлларнинг максимал сони i тугунлар сони билан аниқланади. i тугунда файлга мурожат (доступ) режими, файл ҳосил қилинган ва ёки охирги ўзгартириш киритилган вақти, фаойдаланувчи идентификатори ва бошқа маълумотлар сақланади. Маълумотлар блоки - файллар системаснинг бу қисмида файлларнинг ҳақиқий маълумотлари сақланади. Маълумотлар блокининг ўлчами файллар системасини фарматлашда аниқланади, mkfs командаси билан 512, 1024, 2048, 8192 байтли қилиб аниқлаш мумкин. Download 270.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling