Unix операцион системасинин пайдо бўлиш тарихи unix операцион системаси архитектураси. Файллар системаси
Download 270.5 Kb.
|
Уникс
- Bu sahifa navigatsiya:
- Фойдаланилган адабиётлар
UNIX System V Release 4 да TCP/IP протоколи патокли модуллар ва TLI (Transport Level Interface – Transport sathi interfeysi) нинг қўшимча компоненталари набори сифатида реализатсия қилинган. TLI амалий программалар ва транспорт механизмлари орасидаги интерфейсдир. TLI Интерфейси тармоқ функцияларини 7 област ёки 7 сатҳга бўладиган классик еттисатҳли OSI/ISO моделидан фойдаланишга асосланган. Бу моделнинг мақсади компьютерларга стандарт тармоқ алоқасини таъминлашдан (тармоқ ва компьютер аппаратуралрига боғлиқ бўлмаган ҳолда) иборат. Етти сатҳни қисқача қуйдагича таснифлаш мумкин: Физик сатҳ (Physical level) – маълумотларни узатиш муҳити. Сатҳ тармоқда структуралашмаган маълумотларнинг узатилиши учун жавоб беради. Канал сатҳи (Data Link layer) – қурилма драйверлари сатҳи, шунингдек TCP/IP да ARP/RARP сатҳи деб ҳам аталади. Бу сатҳ физик сатҳда вужудга келган хатоли ҳолларда маълумотларни ислоҳ қилиш учун хизмат қилади. Тармоқ сатҳи (Network level) – тармоқ фуксиялари бажарилиши учун жавоб беради. TCP/IP да бу сатҳ IP ва ICMP протоколларига мос келади. Транспорт сатҳи (transport level) – TCP/IP протоколлар оиласи бўлган UDP/IP ёки TCP/IP протоколлари сатҳи. Боғланиш сатҳи (Sessio Layer) – транспорт сатҳида ҳамкорлик қилаётган музокарани (маълумот алмашиниши) ни бошқариш учун жавобгар. NFS да бу сатҳ олислашган проседура чақируви (RPC) механизми реализатсияси учун ишлатилади. Тақдим етиш сатҳи (Presentation Layer) – информация тақдимотини бошқаради. Дастурий сатҳ – ҳар хил тармоқда хизмат кўрсатадиган серверлар мажмуаси. UNIX System V Release 4 да TLI патоклар механизми асосида реализатсия қилинган. Хулоса. Маълумки ҳозирги кунда Windows операцион системаларига талаб юқори. Бунинг асосий сабаби унда кенг қамровли график интерфейснинг мавжудлиги. Бу эса фойдаланувчиларга уни тез ўзлаштириш имконини беради. UNIX операцион системаси эса командалар қаторига буйруқ ёзишни талаб қилади. Буйруқларни киритиш учун эса фойдаланувчи бу буйруқларни билиши керак. Бу эса унинг ривожланмай қолишига (оддий фойдаланувчилар орасида) сабаб бўлган. Бугунги кунга келиб, копьютер техналогияларининг ривожланиши ва мутахассисларнинг кўпайиши яна UNIX операцион системаларига бўлган қизиқишни оширмоқда. Чунки бу операцион системалар фойдоланувчи маълумотларини кучли ҳмоялайди ва улар тўлақонли тармоқ операцион системаларидир. Бундан ташқари улар очиқ кодли операцион системадир. Яъни уларнинг программа кодларини кўриш ва ўзгартириш мумкин. Бу эса фойдаланувчиларга операцион системани ўзларига мослаб ўзгартиш имконини беради. Энди биз график интерфейс билан чегараланиб қолмасдан унинг ички моҳиятига хам эътибор беришимиз керак. Бунинг учун эса очиқ кодли операцион системалар айни муддао. Фойдаланилган адабиётлар: www.INTUIT.ru www.Ref.uz www.Citforum.ru Операционная система UNIX, Автор: С. Д. Кузнецов. Операционная система UNIX (руководство пользователя) Download 270.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling