Unix операцион системасинин пайдо бўлиш тарихи unix операцион системаси архитектураси. Файллар системаси


Download 270.5 Kb.
bet8/12
Sana26.02.2023
Hajmi270.5 Kb.
#1232795
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
Уникс

Ҳимоя принсипи.
UNIX операцион системаси пайда бўлишида кўпфойдаланувчили операцион системаси деб ўйланганлиги учун, ҳар доим унда файллар системаси файлига турли фойдаланувчилар томонидан бўладиган мурожатда авторизатсия муаммоси бўлган. Бундай авторизатсиялар файлга белгиланган ҳуқуқлар бўйича фойдаланувчиларнинг мурожат қила олиш ёки олмасликлар ҳақидаги маълумотдир. UNIX да қўлланилган мурожат авторизатсияси схемаси шу қадар оддий ва қулай, шу билан бирга шу қадар кучли ҳамдир.


Фойдаланувчи ва фойдаланувчилар идентификаторлари.
UNIX да бажариладиган ҳар бир просесс билан фойдаланувчининг реал идентификатори (real user ID), фойдаланувчи амалдаги дентификатори (effective user ID) ва фойдаланувчиниг сақданган идентификатори (saved set ID) алоқа қилади. Бу идентификаторлар фақат суперфойдаланувчи режимида бажарилиши мумкин бўлган сетуид сйстем чақируви ёрдамида ўрнатилади.
Шунга ўхшаш, ҳар бир просесс билан фойдаланувчилар группасининг учта идентификатори алоқа қилади read group ID, effective group ID ва saved group ID. Бу идентификаторлар имтиязли setgid сйстем чақируви билан амалгам оширилади.
Фойдаланувчи системага киришида Login программаси фойдаланувчи системада рўйхатдан ўганлигини ва тўғри паролни (агар у ўрнатилган бўлса) билишини текшириб кўради.


Тармоқ ҳамкорлигининг базавий механизмлари.
UNIX тармоқ операцион системасидир. Лекин бир вақтда операцион системанинг бир нечта вариантларининг борлиги сабабли бир қанча алтернатив механизмлар пайдо бўлган ва ҳар бирининг ўзининг ютуқ ва камчиликлари мавжуд. Aнча стандартлаштирилган UNIX System V вариантида бу механизмда баъзи қоидалар киритилган.


Патоклар (Streams).
UNIX нингдастлабки версияларида алоқа воситалари “символли” киритиш – чиқаришга асосланган. Чунки аппаратли асос модемлар ва терминаллар бўлган. Бундай қурилмалар нисбатан секинроқ бўлганликлари учун дастлабки версияларда дастурий таъминотнинг эффективлиги ҳақида алоҳида аҳамият бериш талаб қилинган.Кейинроқ системада анча тараққий етган қурилмалар, протоколлар, операцион режимлар ва бошқаларни қўллаб қувватлаш имконияти пайдо бўлди. Лекин олдинги программали муҳит имкониятлари чекланган “символли” киритиш – чиқаришга асосланган.
Кўпсатҳли TCP/IP (US Defense Advanced Research Project Agency’s Transmission Control Protocol/Internet Protocol), SNA (IBM’s System Network Architecture), OSI (Open System Internetworking), X.25 ва бошқа тармоқ протоколларининг пайдо бўлиши билан тушинарли бўлдики, UNIX опратсион системасида кўпсатҳли протоколларга асосланган баъзи бир тармоқ муҳити ташкил етишнинг асослари талаб қилинади. Бу масалани ечиш учун бир қанча деярли бир хил имкониятларга ега бўлган механизмлар ишлаб чиқилган.
UNIX операцион системасида умумий муаммо шудан иборат бўлганки, ривижланмаган киритиш – чиқариш подсистемаси ҳар бир янги қурилма қўшилганда системага янги драйверни қўшиш ва проектлаш масаласининг ҳал етилишини талаб қилган.
Янги драйверда талаб қилинган функция қисмларига ега бўлган программа коди бўлса ҳам, коддан фойдаланиш имкони бўлмаган. Коммуникатсион протоколлар ва қурилмалар драйверлари учун модулли ва қулай имкониятларни таъминловчи патоклар механизмини давом эттирган ва реализатсия қилган AT&T компанияси бу муаммони ҳал етган. Патоклар биринчи марта Деннис Рич томонидан 1984 – йилда реализатсия қилинган ва UNIX System V Release 3 нинг Networking Support Facilities пакетига қўшилган.
UNIX System V Release 3 да патоклар мавжуд символли киритиш – чиқариш реализатсиясининг асоси сифатида қўшилган. Release 4 да еса, патоклар реализатсиясида қурилмалар драйверлари интерфейси (DDI – Device Driver Interface) ҳамда ядро ва драйверларнинг ўзаро интерфейси (DKI – Device Kernel Interface) киритилган. Исталган бошқа қурилма драйверлари сингари паток драйвери файллар системасидаги махсус файл сифатида тақдим етилади ва open, close, read, write ва ioctl стандарт оператсиялар набори қўлланилади.




Download 270.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling