Unversity of business and science nodavlat oliy talim talim muassasi


Download 100.91 Kb.
Sana18.06.2023
Hajmi100.91 Kb.
#1576555
Bog'liq
falsafa JAMSHID



UNVERSITY OF BUSINESS AND SCIENCE
NODAVLAT OLIY TALIM TALIM MUASSASI

22-05 AT Talabasi ZAYNOBIDDINOV JAMSHID NING


‘’FALSAFA’’ fanidan

MUSTAQIL ISHI

Topshirdi J.Zaynobiddinov


Tekshiruvchi R.Suropova
2023- yil

Режа:


1. Фалсафа тарихида ривожланиш ҳақидаги қарашлар эволюцияси.

2. Фалсафа қонунларининг асосий шакллари

3. Категория тушунчаси ва уларнинг турлари

4. Фалсафа категорияларининг таснифи

Ахборот цивилизацияси даврига қадам қўяётган ҳозирги замон кишиси учун жадал суръатларда ўзгараётган дунё ҳақидаги тасаввур унинг дунёқарашининг ажралмас таркибий қисмидир. Аммо ривожланаётган дунёнинг яхлит назарий образини яратиш – оғир ва машаққатли вазифа. Уни ечишнинг фалсафий йўли икки ярим минг йил муқаддам бошланган бўлиб, шундан бери ўтган давр мобайнида ривожланиш фалсафаси шаклланган ва босқичма-босқич атрофлича ишлаб чиқилган. Фалсафанинг мазкур бўлими ривожланиш муаммосини турли нуқтаи назарлардан ўрганувчи концепцияларни ўз ичига олади. Уларнинг орасида диалектика, метафизика ва синергетика алоҳида ўрин эгаллайди. Уларнинг айниқса кенг эътироф этилгани ва муфассал ишлаб чиқилгани диалектикадир. Шу сабабли бу бўлимда унга асосий эътибор қаратилади. Диалектикани билиш, унинг тамойиллари, қонунлари ва категорияларидан ижодий фойдаланиш ҳар қандай соҳа мутахассиси аниқ дунёқараши ва методологик интизомининг муҳим шарти ҳисобланади.

Диалектика нима, унинг мазмуни нимадан иборат, ривожланишнинг диалектикага муқобил қандай концепциялари мавжуд?

Диалектиканинг тарихий шакллари ва хусусиятлари .«Диалектика» (юнон. dialektike – суҳбат қуриш санъати) сўзининг «диалог» (юнон. dialogos – икки ёки бир нечта суҳбатдошлар сўзлашуви) сўзи билан умумий жиҳатлари бисёр. Дастлаб диалектика баҳслашиш, мунозара қилиш санъати сифатида тушунилган, бунда фикрлар, қарашлар қарама-қаршилиги воситасида ҳақиқатнинг тагига этиш мақсадида муаммони ўзаро манфаатдор муҳокама қилишга қаратилган мунозара назарда тутилган. Диалектик – бу савол бериш ва жавоб қайтаришга уста одам, деб ҳисобланган.

Стихияли диалектика. Кейинчалик қадимги мутафаккирлар зиддиятлилик ва ўзгарувчанлик фикр-мулоҳазалардагина эмас, балки реал борлиқда ҳам мавжуд эканлигини пайқаганлар. Бу фактнинг тагига етган илк мутафаккирлардан бири эфеслик Гераклит бўлган. У дунёни «жонли олов» ёки «икки марта кириш» мумкин бўлмаган дарё оқими сифатида тасаввур қилган. Ҳаракатчан дунёда замон ўтиши билан ҳамма нарса ўзининг дастлабки шакл-шамойилини йўқотади ва аста-секин ўзининг қарама-қаршилигига ўтади: ҳўл нарса қурийди, қуруқ нарса эса нам тортади; бир нарса бошқа нарсага: совуқ иссиққа, тирик ўликка ўтади. Бу мулоҳазаларда ҳозирги талқиндаги диалектиканинг асослари мужассамлашган. Шу сабабли қадимги файласуфларнинг стихияли диалектикасини диалектиканинг тарихан биринчи шакли деб ҳисоблаш одат тусини олган. Стихияли диалектика борлиқ ва билишнинг жараёнлар моҳиятини англаб этишга асосланмаган содда диалектикадир.

Ўрта асрларда метафизика фалсафадан диалектикани сиқиб чиқарган. Натижада диалектика одамлар онгига диний дунёқарашни сингдириш ва мустаҳкамлаш учун ҳукмрон синфлар фаол фойдаланган софистика ва схоластикага айланган.

Идеалистик диалектика. Метафизика унсурларини ўз ичга олган диалектикага қайтиш Янги давр фалсафаси (Рене Декарт, Бенэдикт Спиноза, Дени Дидро ва б.)да юз берган. Шунга қарамай диалектиканинг энг яхлит концепциясини классик немис фалсафасида Георг Гегель таърифлаган. Бу концепция диалектиканинг иккинчи шакли деб аталади.

Гегель илк бор дунёни қуйидан олийга қараб борувчи умумий ривожланиш жараёни сифатида тасвирлаган, ривожланиш манбаи - қарама-қаршиликлар курашини кўрсатиб берган, диалектиканинг асосий қонунлари ва категорияларини таърифлаган. Аммо Гегель диалектикаси идеалистик хусусият касб этган. Гегель идеалистик диалектикасининг андозаси бўлиб объектив борлиқ эмас, балки уни акс эттирувчи тафаккур хизмат қилган. Бу назария чуқур диалектика ғоялари: геологияга татбиқан ривожланиш назарияси (Ч.Лойель), Ламаркнинг эволюцион ғоялари, Кант – Лаплас космологик ғоялари ва бошқалар илгари сурилган табиатшунослик асосларига зид бўлган.

Материалистик диалектика. Гегель диалектикаси материалистик диалектиканинг шаклланишига замин ҳозирлаган. Материализм диалектик мантиқ билан боғланган. Бунинг натижаси ўлароқ диалектиканинг учинчи тарихий шакли яратилган (XIX асрнинг иккинчи ярми). Унга амалда илмий билишнинг ривожланиши йўл очиб берган. XIX асрнинг 40-йилларигача фаннинг турли соҳаларида янги кашфиётлар пайдо бўлган ва улар табиатни тушунтиришга нисбатан диалектик-материалистик ёндашувни табиатшунослик нуқтаи назаридан асослаган. Уларнинг орасида уч кашфиёт: физикада – материя ҳаракати турли шаклларининг ўзаро алоқасини асослаб берган энергиянинг сақланиш ва ўзгариш қонунининг аниқланиши; биологияда – бутун жонли табиатнинг (ўсимликлар дунёсининг ҳам, ҳайвонот дунёсининг ҳам) таркибий жиҳатдан ягоналигини ёритиб берган ҳужайра назариясининг яратилиши; ривожланиш ғоясини жонли табиатга татбиқан ишлаб чиққан Дарвиннинг эволюция назарияси алоҳида ўрин эгаллайди. Бу шароитда материалистик диалектика борлиқнинг ўхшаши, яъни борлиқни унинг ўзига мос равишда фикрлаш ва билиш имконияти сифатида фалсафий тафаккурнинг фанга айниқса мос келувчи шаклига айланган.

Материалистик диалектиканинг шаклланишида тарихни материалистик тушуниш айниқса муҳим рол ўйнаган. Бу кашфиёт ёрдамида диалектиканинг нафақат материализм, балки гуманизм билан ҳам синтези амалга оширилган. Диалектика инсонга боғланмасдан, ўз ҳолича эмас, балки инсон ҳаёт фаолиятининг конкрет-тарихий муаммолари нуқтаи назаридан қарала бошлаган.

Классик диалектика. Классик диалектиканинг ўзига хос хусусиятларини қайд этиб ўтамиз. Биринчидан, классик диалектика дунёни тушунишнинг шундай бир усулики, бунда борлиқ нарсалар ва ҳодисаларнинг умумий ўзаро алоқаси, уларнинг бир-бирини тақозо этиши ва муттасил ўзгариши нуқтаи назаридан англаб етилади. Аммо шуни ёдда тутиш керакки, диалектика ҳар қандай ўзгариш, ҳар қандай ҳаракат назарияси эмас, балки ўзгаришларнинг фақат бир шакли – ривожланиш назарияси ҳисобланади. Диалектика ривожланишнинг теран, тўлақонли ва мазмунан бой назариясидир. У ўзгариш ҳолатида бўлмаган бирон-бир нарса табиатда ҳам, жамиятда ҳам, тафаккурда ҳам мавжуд эмас, чунки барча мавжуд нарсалар ўз ички зиддиятларига эга ва улар бу нарсаларни ўзгаришга, янги шакл-шамойил касб этишга, ривожланишга мажбур қилади, деб ўргатади.

Иккинчидан, диалектика объектив ва субъектив диалектиканинг мавжудлигини тан олади.

Объектив диалектика – бу табиий ва ижтимоий ҳодисаларнинг ўзаро алоқаси ва ривожланиши. У субъектдан, инсон ва инсониятдан қатъий назар мавжуддир. Субъектив диалектика – бу субъектнинг фикрлаш диалектикаси ва унинг объектив дунёни билиши. Объектив ва субъектив диалектиканинг ўзаро нисбати қандай? Материалистик давр нуқтаи назаридан субъектив диалектика объектив диалектикани акс эттиради. Объектив ва субъектив диалектика мазмунан бир-бирига мос келади (уларнинг умумий жиҳати мазмун – борлиқ ривожланишининг ягона диалектик қонунияти). Бироқ, шу билан бир вақтда, улар шаклан бир-биридан фарқ қилади, чунки тафаккур, борлиқнинг бошқа соҳалари билан таққослаганда, ривожланишнинг ўз ички мантиқига эга. Объектив диалектика тафаккурда, субъектив ва идеал шаклларда акс этади.

Объектив ва субъектив диалектика-қарама-қаршиликлар, лекин бу қарама-қаршилик ижтимоий-тарихий амалиётда «йўқолади». Ҳамонки субъектив диалектика объектив диалектикани акс эттирар экан, инсон объектив диалектикани билиш ва шунга мувофиқ ўзининг изчил амалий фаолиятини ташкил этиш, бу фаолият жараёнида объектив дунёни ва ўзини ўзи ўзгартиришга қодир. Инсон ва жамият амалиётида билимлар инъикос шаклидан фаолият шаклига айланади.

Учинчидан, фан сифатидаги диалектиканинг ички мазмуни ва мантиқий «синчи» унинг тамойиллари, қонунлари ва категорияларини яратади. Диалектика жамулжум ҳолда объектив дунёни ва уни узлуксиз ўзгариш ва ривожланиш жараёнида билишни акс эттирувчи тамойиллар, қонунлар ва категориялар тизими сифатида тавсифланади. Бунда тамойиллар дэганда умумий ва универсал, асосий ғоялар тизимида бошқа барча элементларнинг роли ва мазмунини белгиловчи мезонлар тушунилади. Диалектиканинг ҳозирги концепцияларида алоқа тамойили ва ривожланиш тамойили айниқса муҳим рол ўйнайди. Диалектика қонунлари ривожланиш жараёнидаги умумий муҳим алоқаларни акс эттиради. Улар диалектиканинг назариясини яратишда муҳим методологик функцияни бажаради. Диалектикада умумий қонунлар учта: диалектик зиддиятлилик қонуни, миқдор ва сифат ўзгаришларининг бир-бирига ўтиши қонуни ҳамда инкорни-инкор қонуни. Диалектика категориялари – бу энг фундаментал, асосий тушунчалар бўлиб, уларда ва уларнинг ёрдамида фалсафий фикрлаш амалга оширилади. (Диалектика тамойиллари, қонунлари ва категорияларини биз қуйида атрофлича кўриб чиқамиз.)

Тўртинчидан, диалектиканинг ўзига хос хусусияти шундаки, у назария вазифасини ҳам, методология вазифасини ҳам бажаради. Диалектика қонунлари, категорияларининг мазмунига ва билиш жараёнининг амал қилиш ва ривожланиш қонуниятларига мувофиқ фикрловчи субъектга қўйиладиган тегишли талаблар шакллантирилади ва шу тариқа унга билиш фаолиятида йўл кўрсатилади. Кўрсатилган субъект борлиқни билиш ва амалда ўзгартириш масалаларида амал қилиши лозим бўлган тегишли нормалар ва қоидалар ҳам ишлаб чиқилади. Диалектика берган методологик жиҳатдан тўғри мўлжаллар тадқиқотнинг тўғри йўлини танлашга, кўп сонли хатолар оғишларни четлаб ўтишга, ортиқча иш, кераксиз ҳаракатларга куч ва қимматли замонни беҳуда сарфламасликка ёрдам беради.

Шундай қилиб, ҳозирги талқиндаги диалектика-бу:

а) ҳодисаларнинг уларга хос бўлган зиддиятлар вужудга келиши, ўзаро таъсирга киришиши ва ечилишига мувофиқ ривожланишидан иборат бўлган объектив жараён;

б) табиат, жамият ва тафаккурнинг ҳаракат ва ривожланиш универсал қонунлари ҳақидаги фалсафий концепция; дунёни билиш ва ўзгартириш методи. Унинг тизимига кирувчи ривожланишнинг умумий қонунларини билиш ўтмишни англаб этиш, ҳозирги дунёда юз бераётган жараёнларни тўғри тушуниш ва келажакни башорат қилиш имконини беради.

Ноклассик диалектика. Сўнгги йилларда айрим тадқиқотчилар Гегель диалектикаси ва материалистик диалектикани классик диалектика сифатида тавсифлаб, диалектиканинг тўртинчи, ноклассик шаклини ҳам фарқламоқдалар. Ҳозирги замон Ғарб фалсафасида диалектиканинг кўрсатилган шаклининг энг муҳим элементлари фалсафий мушоҳада юритишнинг унга хос бўлган герменевтик усулида намоён бўлмоқда. Аммо бу ерда диалектик метод аввало мазмунни талқин қилиш воситасида аниқлаш учун (П.Рикер), шунингдек англаб етилаётган объектни ситутатив таҳлил қилиш учун қўлланилади. Аммо ХХ асрда диалектиканинг бир қанча ноклассик концепциялари вужудга келди. Уларнинг қаторига қуйидагилар киради:

а) «фожеий диалектика». Унинг муаллифи француз файласуфи Раймон Арон (1905-1983) ҳозирги замон диалектикасини таҳлил қилиб, ҳозирги давр жамияти тараққиётдан инсоният манфаатларида фойдаланишга қодир эмас, дэган хулосага келади;

б) «диалектик теология» ёки «инқироз теологияси». ( швейцариялик протестант теологи ва файласуфи Карл Барт (1886-1968) ва немис-америка христиан теологи Мауль Тиллих (1886-1965)). Бу креационистик таълимот дунёнинг ривожланиши замирида бу дунёни қандайдир ғайритабиий қурилиш материали – материядан яратган илоҳий субстанция ётади, дэган ғояга асосланади. Шу сабабли дунё «Худо каби боқий» эмас, унинг боши ва охири бор. Аммо бу яратилган дунё Худо билан бирон-бир умумий жиҳатга эга эмас, дэган маънони англатмайди. Уларнинг ўртасида муайян ўхшашлик мавжуд бўлиб, у пировард, яратилган нарсаларнинг ривожланиш йўлларини тушуниб этиш имконини беради;

в) «салбий диалектика». (Теодор Адорно1903-1969 ва Жан Поль Сартр 1905-1980). Т.Адорно – немис файласуфи, социологи, Франкфурт мактабининг вакили, кўп сонли фалсафий асарлар, шу жумладан «Салбий диалектика» (1966) китобининг муаллифи. Ж.П.Сартр – француз файласуфи ва ёзувчиси, атеистик экзистенциализм вакили. У фалсафа муаммоларига бағишланган бир қанча асарлар, шу жумладан «Диалектик ақл танқиди» (1960) китобининг муаллифи. Унинг талқинида диалектика икки шаклда – «танқидий» ва «догматик» шаклларда мавжуд бўлиши мумкин. Биринчиси «салбий диалектика»дир.

«Салбий диалектика» бир ёқлама, субъектив концепция бўлиб, у инкорни мутлақлаштиришдан, бутун борлиқнинг умумий бузилишидан, ялпи критицизмдан, ҳар қандай ижобийликни рад этишдан, ўзини ўзи инкор қилишдан келиб чиқади ва шу боис метафизика чэгарасидан четга чиқмайди. «Салбий диалектика» - бу, моҳият эътибори билан, аксилдиалектикадир.

Диалектиканинг муқобиллари. Одатда ривожланишнинг диалектикага зид бўлган ёки унга ўхшамайдиган концепциялари, билиш методлари, дунёни маънавий ўзлаштириш усуллари, яъни диалектикадан фарқ қилувчи дунёқарашга доир ва методологик мўлжаллар назарда тутилади. Диалектиканинг шундай муқобилларидан бири метафизика, софистика, эклектика, синергетика методларидир (улар ҳақидаги маълумот “Метод ва методология: асосий тушунчалар” мавзусида берилган).

Умумий ўзаро алоқа ва ривожланишнинг диалектик тамойиллари. Ҳар қандай концепциянинг мазмунини ёритишда унинг тамойилларини таҳлил қилиш айниқса муҳим аҳамият касб этади. Диалектика ҳам бундан мустасно эмас. Тамойиллар нима?

Фалсафий маънода «тамойил»(принцип) тушунчаси фундаментал қоида, биринчи асосни, бирон-бир концепция ёки назариянинг энг муҳим асосини англатади. Фалсафий назария сифатидаги диалектикага тамойиллар яхлит тус беради, унинг қонунлари ва категорияларини изчил тизимга солади. Диалектиканинг ҳозирги концепцияларида билиш, объективлик, умумий алоқа ва ривожланиш тамойиллари муҳим рол ўйнайди.

Диалектик алоқалар. Дунё ўта ранг-баранг. Ҳар бир объект кўп сонли хоссаларга эга бўлиб, улар бошқа объектлар билан ўзаро боғланиш жараёнида намоён бўлади. Бошқача қилиб айтганда, ҳар қандай тузилма бошқа тузилмалар билан боғланишга киришиш орқали намоён бўлади. Шундай қилиб, ҳар бир объект ўзга объектлар билан қонуний боғланиш қилади ва бу объектлар билан ўзаро таъсирга киришиш жараёнида иштирок этади.

Алоқа. Фалсафада алоқа дэганда макон ё вақтда бир-биридан муайян масофада узоқликда жойлашган икки ёки бир неча ҳодиса ёки объектнинг ўзаро алоқа жараёни тушунилади. Объектлар дискретлик, шаклланганлик ва нисбатан мустақилликдан маҳрум бўлган жойда боғланишлар мавжуд бўлиши мумкинми? Ўз-ўзидан равшанки, шаклланган, нисбатан мустақил нарсалар мавжуд бўлмаган жойда боғланиш мавжудлигини тахмин қилиш ҳам мумкин эмас. Шу сабабли умумий боғланиш категорияси «нарса», «узлуклилик», «узлуксизлик», «чексизлик», «туганмаслик» тушунчалари билан тавсифланади. Ҳозирги илмий билимга таянувчи борлиқнинг фалсафий талқини оламнинг универсал яхлитлигини, дунёнинг бирлигини очиб беради. Диалектика категориялари борлиқнинг универсалалоқаларини билиш шакли ҳисобланади.



Боғланишларнинг универсаллиги уларнинг типлари ва турларининг ранг-баранглигида намоён бўлади. Алоқаларни таснифлаш турли асосларга кўра амалга оширилади. Хусусан, бир томонлама ва ўзаро алоқалар, тўғри ва эгри алоқалар, бевосита ва билвосита алоқалар, ички ва ташқи боғланишлар фарқланади. Ҳажм жиҳатидан боғланишлар умумий, алоҳида ва хусусий бўлиши мумкин. Мазмун жиҳатидан генетик, функционал, структуравий, энергетик, моддий, информацион ва бошқа боғланишлар фарқланади. Боғланишларнинг бутун ранг-баранглиги фаннинг қайсидир бир тармоғи доирасида тадқиқ этилиши мумкин эмас. Уларнинг муайян турлари махсус фанларнинг предмети ҳисобланади. Диалектика борлиқнинг барча жараёнларига хос бўлган умумий, муҳим, универсал алоқаларни ўрганади. Фан борлиқнинг универсал қонунларини ташкил этадиган ички, зарурий, муҳим, барқарор, такрорланувчи боғланишларга алоҳида эътибор беради. Умумий алоқалар диалектика категорияларида ёритилади.
Download 100.91 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling