Управление конфликтами и стрессами


Download 1.03 Mb.
Sana17.06.2023
Hajmi1.03 Mb.
#1531255
Bog'liq
14Низо ва стрессларни бошқариш

Мавзу: Мехнат жамоалари ходимларини бошқариш. НИЗО ВА СТРЕССЛАРНИ БОШҚАРИШ

Низо

  • Низо — бу ўзаро келишмовчилик ёки қарама-қаршилик, душманлик, адоват орқасида тутилган ҳолат, муносабат; ихтилоф, нифоқ.
  • Бошқариш жараёнида низо — бу раҳбар, ишчи ва бошқа ходимлар ўртасида муайян масалаларни ҳал қилишда томонларнинг бир-бири билан бир ечимга кела олмаганлиги туфайли вужудга келадиган вазиятдир.

Низо турлари

  •  
  • ИЧКИ ШАХСИЙ НИЗО
  • ШАХСЛАРАРО НИЗО
  • ШАХС ВА ГУРУХ ЎРТАСИДАГИ НИЗО
  • ГУРУХЛАРАРО НИЗО
  • ГУРУХ
  • ГУРУХ
  • ГУРУХ

Низо келиб чиқиш сабаблари

  • РЕСУРСЛАРНИ ТАҚСИМЛАШДАГИ АДОЛАТСИЗЛИК
  • ВАЗИФАЛАРНИНГ ЎЗАРО БОҒЛИҚЛИГИ
  • МАҚСАДЛАРДАГИ ХАР-ХИЛЛИК
  • ЭРКИНЛИК, МУСТАҚИЛЛИК ВА ЎЗ ҚАДРИНИ БИЛИШДАГИ ҲАР ХИЛЛИК
  • МАНМАНЛИК, ҚАЙСАРЛИК
  • КОММУНИКАЦИЯ – ЎЗАРО АЛОҚАНИНГ ҚОНИҚАРСИЗЛИГИ

Низоларни бошқариш ва уларни бартараф қилиш йўллари

Узоқлашиш. Комил инсон жанжалдан узоқлашишга ҳаракат қилади. Келишмовчилик авжига чиққанда у муҳокамага қатнашмайди. Бундай усул низоли вазиятнинг ечилишига манфаатдор бўлмаган ва ўзаро муносабатларнинг зоҳирий яхшилигича қолишини исташган ҳолларда томонлар тарафидан қўлланилади. Бундай ҳолатли зиддият ҳали етилмаган ёки зиддиятга чиқувчиларнинг лавозим даражалари яқин бўлган ҳолларда кузатилади.

  • Узоқлашиш. Комил инсон жанжалдан узоқлашишга ҳаракат қилади. Келишмовчилик авжига чиққанда у муҳокамага қатнашмайди. Бундай усул низоли вазиятнинг ечилишига манфаатдор бўлмаган ва ўзаро муносабатларнинг зоҳирий яхшилигича қолишини исташган ҳолларда томонлар тарафидан қўлланилади. Бундай ҳолатли зиддият ҳали етилмаган ёки зиддиятга чиқувчиларнинг лавозим даражалари яқин бўлган ҳолларда кузатилади.

Агар зиддият субъектив сабаблар туфайли бўлган бўлса, у ҳолда узоқлашиш стратегияси маъқул стратегиядир. Чунки у томонларга тинчланишга, вазият устида яна бир бор фикр-мулоҳаза юри-

  • Агар зиддият субъектив сабаблар туфайли бўлган бўлса, у ҳолда узоқлашиш стратегияси маъқул стратегиядир. Чунки у томонларга тинчланишга, вазият устида яна бир бор фикр-мулоҳаза юри-
  • тиб, фаҳм-фаросат ила англаб олиш, оқибатда эса қарама-қаршиликка боришга, уни давом эттиришга ҳеч қандай асос йўқ деган хулосага келишига имкон беради. Агар зиддият объектив сабаблар туфайли юзага келган бўлса, узоқлашиш стратегияси ҳар иккала томонни мағлубиятга олиб боради.
  • Чунки узоқлашиш даврида вақт чўзилади, низоли вазиятни чақирувчи сабаблар чуқурлашади, қисқаси “яра газак ” олади.

Силлиқлашиш. Бу усул кишиларни яхшиликка ундаш йўли билан низони бартараф қилишга қаратилган. Зиддиятли вазиятда қарама-қарши томонлар бир-бири билан хушмуомалали бўлишга, арзимаган нарсага аччиқланиш, умуман, бир вақтнинг ўзида бирга сузаётган қайиқни “қалтис тебратиш ” ярамаслигига чақиришади.

  • Силлиқлашиш. Бу усул кишиларни яхшиликка ундаш йўли билан низони бартараф қилишга қаратилган. Зиддиятли вазиятда қарама-қарши томонлар бир-бири билан хушмуомалали бўлишга, арзимаган нарсага аччиқланиш, умуман, бир вақтнинг ўзида бирга сузаётган қайиқни “қалтис тебратиш ” ярамаслигига чақиришади.
  • Бундай усул иккала томондан биттасининг лавозим даражаси ёки мавқеи юқори бўлган ва у мазкур зиддият бўйича ўзини баҳслашишга тушишни лозим деб билмаган ҳолларда қўлланилади.

Мажбурлаш — бу томонлардан бирининг хоҳиш-иродасини, сўзини мажбуран, зўрлаб қабул қилдиришдир. Сўзини ўтказмоқчи бўлган томон қарши томоннинг фикри билан ҳисоблашмай-

  • Мажбурлаш — бу томонлардан бирининг хоҳиш-иродасини, сўзини мажбуран, зўрлаб қабул қилдиришдир. Сўзини ўтказмоқчи бўлган томон қарши томоннинг фикри билан ҳисоблашмай-
  • ди, уни инкор этади. Бундай стратегияни қўллайдиган томон тажаввузкорлик билан ўз хоҳишини қаршги томонга мажбурлаб ўтказади. Бу усулни кўпроқ раҳбарлар қўл остида ишлайдиганларга
  • нисбатан қўллашади.

Келишув. Низоли ҳолатдан муваффақиятли чиқишнинг энг

  • Келишув. Низоли ҳолатдан муваффақиятли чиқишнинг энг
  • муҳим шарти — бу муросага кела олишдир. Келишув билан низоларни ҳал этиш, бу юқори баҳоланувчи стратегик усул бўлиб, бунда иккала томонни қаноатлантирувчи ечимга келинади.

Муаммони ҳал қилиш. Бу усул барча томонларни қаноатлантирувчи ечимни топиш учун низони чақирувчи сабабларни чуқур таҳлил қилиш ва барчанинг фикрларини инобатга олишга асосланади. Бу усул тарафдорлари ўз мақсадига бошқалар мақсади орқали эмас, балки низонинг энг оқилона ечимини топиш эвазига эришишни хоҳлайдилар.

  • Муаммони ҳал қилиш. Бу усул барча томонларни қаноатлантирувчи ечимни топиш учун низони чақирувчи сабабларни чуқур таҳлил қилиш ва барчанинг фикрларини инобатга олишга асосланади. Бу усул тарафдорлари ўз мақсадига бошқалар мақсади орқали эмас, балки низонинг энг оқилона ечимини топиш эвазига эришишни хоҳлайдилар.

Download 1.03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling