Урбанизация билан демографик жараёнлар ўртасидаги ўзаро алоқадорлик Абилов Дилшодбек Эшпулатович


Download 70 Kb.
bet3/4
Sana18.02.2023
Hajmi70 Kb.
#1213839
1   2   3   4
Bog'liq
Абилов Дилшодбек Эшпулатович

Таҳлил ва натижалар.Урбанизация даражаси билан демографик жараёнлар ўртасида алоқадорлик борлиги кўпчиликка маълум. Жумладан урбанизация даражаси билан туғилиш ва ажралиш коэффициентлари ўртасида тескари алоқадорлик мавжуд. Лекин ҳар қандай шаҳар мақомига эга манзилда ҳам туғилиш коэффициенти кичик бўлавермайди. Туғилиш урбанизация жараёнининг энг муҳим жиҳатларини ўзида мужассамлаган, асосан аҳолисининг сони 1 млн кишидан ортиқ шаҳарларда паст коэффициентларга эга. Ушбу кўрсаткич аҳолисининг сони 5-10 млн. ва хатто 30 млн (Токио) кишидан ортиқ шаҳарларда яна ҳам пастроқдир. Демак, урбанизация аҳолисининг сони 1 млн кишидан ортиқ йирик ва жуда йирик шаҳарларда ўрта ва кичик шаҳарларга нисбатан мукаммалроқ ҳолатга эга. Бундай ҳолат аҳолининг демографик (туғилиш, ўлим, никоҳланиш ва ажралиш) ва ҳудудий ҳаракатларида ўзининг ёрқин' ифодасини топмоқда. Бунда «миллионер» шаҳарлар сони ва салмоғи юқори бўлган мамлакатлар алоҳида ўрин эгаллайди.
Дунёда сўнгги маълумотларга биноан аҳолисининг сони 1 млн кишидан ортиқ 228 та шаҳар мавжуд. Шуларнинг 35 таси Хитой, 21 таси Ҳиндистон, 13 таси Россия, 12 таси Япония ва яна 12 таси АҚШда жойлашган. Ушбу мамлакатларга (атиги 5та) жами «миллионер» шаҳарларнинг 41 фоизи, аҳолисининг эса 42 фоизи тўғри келади. Глобаллашув даврида иқтисодий фаолият, жаҳоннинг 5-10 та ривожланган давлатларида ТМК ва айниқса капиталнинг юқори даражада концентрациялашуви билан бир навбатда шаҳар аҳолиси ва шаҳарлар тармоғининг кўп микдорда тўпланиши кузатилмоқда.
Умуман, дунёдаги «миллионер» шаҳарлардаги ўртача ахояи сони 3,3 млн кишини ташкил этади. Ушбу кўрсаткич Хитойда 3,0 млн, Ҳиндистонда 3,5 млн. Россияда 2,0 млн, Япония ва АҚШда эса 4,6 млн кишига тенг.(3)
Ривожланган мамлакатларда миллионер шаҳарлар ўртача аҳолиси сонининг 3,5 млн кишидан ортиқ бўлгани ҳолда, ушбу кўрсаткич ривожланаётган мамлакатларда 2,0- 2,5 млн, кишидан ошмаяпти.
Ривожланган мамлакатларда, биринчи галда Европа давлатларида туғилиш коэффициенти жуда паст бўлиб, у баъзи йиллари ўлим коэффициентини қоплай олмаяпти. Жумладан, Болгария, Руминия, Чехия, Италия, Германия каби мамлакатларда туғилиш коэффициенти 10-12 промилледан ошмаяпти. Ўлим коэффициенти эса 10-13 промиллега тенг бўлмоқда. Бунинг оқибатида қатор давлатларда табиий ўсиш коэффициенти манфий кўрсаткич билан ифодаланмоқда. Ана шундай ҳолатнинг шаклланишида йирик ва катта шаҳарларнинг аҳамияти беқиёс бўлмоқда. Ушбу мамлакатлар ва уларда мавжуд шаҳарлар аҳолиси сонининг ўсиши тўла-тўкис миграция сальдосига боғлиқ бўлиб қолмоқда.
Умумий миграция сальдоси .Япония, Хитой ёки Ҳиндистонда асосан ички мигрантлар ҳисобига таъминланаётган бўлса, Европа мамлакатларида мазкур жараёнда ички мигрантлар билан бир навбатда хорижлик мигрантларнинг роли ханузгача юқорилигича қолмоқда. Бундай давлатлар қаторига аҳолисининг сони жуда секин суръатларда ўсаётган, ёки умуман ўзгармаётган Германия, Буюк Британия, Франция, Италия, Швеция ва бошқаларни киритиш мумкин.
Демографик ва миграцион жараёнларни урбанизация жараёнига бўлган таъсирига тўхталадиган бўлсак, унинг натижаси ва оқибати турли мамлакатларда турлича бўлаётганини алоҳида таъкидлаб ўтиш лозим. Ривожланган давлатларда демографик жараенлар аҳолининг табиий такрор барпо бўлишининг энг паст даражаси билан таъминланаётган бўлса, ташқи миграция уларни фаол ишчи кучи билан таъминлашда муҳим роль ўйнашда давом этмоқда. Ривожланаётган, айниқса иқтисодий қолоқ мамлакатларда нисбатан юқори даражага эга бўлган туғилиш ва ўлим коэффициентлари уларда мавжуд мураккаб ижтимоий- иқтисодий вазиятни яна ҳам ёмонлашувига сабаб бўлмоқда. Шундай мамлакатлар қаторига биринчи галда Марказий ва Шарқий Африка давлатлари (Уганда, МАР, Кения, Сомали, Чад, Нигер, Сенегал, Мали ва б.) киради. Уларда юқори даражадаги туғилиш (35- 40 промилле) ундан унча паст бўлмаган ўлим (15- 20 промилле) коэффициентлари билан ифодаланмоқда. Ўлим коэффициентини ижтимоий- иқтисодий тараққиётга бўлган салбий таъсири айниқса Афгонистон, Покистон, Чад, Нигер, Сомали ва бошқа баъзи бир мамлакатларда сезиларли бўлмоқда.
Дунёнинг кўпчилик давлатларида XX асрнинг сўнгги йилларида ўлим даражасини кўрилган чора- тадбирлар оқибатида кескин камайишига эришиш табиий кўпайиш коэффициентини сезиларли тарзда кўтарилиб кетиши ва ишсизлик муаммосининг чуқурлашишига сабаб бўлди. Бундай давлатларни Жануби-Ғарбий ва Жанубий Осиё, Марказий, Шарқий ва Шимолий Африка мамлакатлари ташкил этади.
Ўзбекистон, юқорида таъкидлаб ўтилганидек, урбанизация даражаси нисбатан паст бўлган жаҳон мамлакатлари қаторига киради. Унда урбанизация талабларига тўла-тўкис жавоб берадиган, аҳолисининг сони расман 2,1 млн. кишидан зиёд бўлган Тошкент шаҳри алоҳида ўрин эгаллайди. Тошкентда шаклланган шаҳар турмуш тарзи аҳоли фаолиятининг барча жабҳаларида, шу жумладан демографик жараёнларда уз аксини топмоқда.(4)
Ўзбекистон жуда йирик шаҳри билан мақоми бўйича ундан анча кейинги ўринларни эгаллаган шаҳарлар ўртасида аҳоли сони ва шаҳар турмуш тарзининг ривожланганлиги бўйича фарқлар катта бўлган давлатлар қаторига киради. Пойтахт шаҳар билан аҳолисининг сони бўйича мамлакатда иккинчи ўринни эгаллаган Наманган шаҳри ўртасида демографик салоҳиятдаги фарқ 5 мартадан ошади. Ушбу фарқ Тошкент билан Самарқанд ва Андижон шаҳарлари ўртасида 6 мартага, бошқа барча катта шаҳарлар ўртасида эса 8- 20 мартага етади ва ундан ҳам ошиб кетади.
Ўзбекистонда бошқа ўтиш иқтисодиётига эга мамлакатларда бўлгани каби бозор модели барпо қилинаётган ҳозирги вақтда урбанизация даражаси билан демографик жараенлар ўртасида аниқ йўналишга эга алоқадорлик кузатилмаяпти. Республикада 1995-2005 йилларда туғилиш ва табиий ўсиш коэффициентлари 1,4 мартага қисқарди. Ушбу қисқариш Андижон, Жиззах, Навоий, Самарқанд вилоятларида 1,5-1,7 мартага тенг бўлгани ҳолда, Фаргона вилояти ва Тошкент шаҳрида 1,3 мартадан ошмади.Бунда, албатта жойлардаги ижтимоий-иқтисодий вазият, аҳоли миграцияси натижалари билан боғлиқ ҳолатлар муҳим ўрин эгаллайди. Тошкент шаҳрида расмий тарзда 2,1 млн. аҳоли истиқомат қилаётганлиги қайд этилган мазкур кўрсаткичга бир неча юз минг норасмий мигрантларни қўшиш лозим. Мигрантларнинг аксарият қисмини ёшлардан иборатлиги ҳисобга олинса, шаҳарда амалга ошаётган демографик жараёнларнинг сабабларидан бирини билиш мумкин. Худди шундай фикрни аҳолисининг, шу жумладан эркакларининг кўпчилиги иш қидириб чиқиб кетган вилоятлар тўғрисида ҳам билдириш мумкин.1900 йилда шаҳарларда дунё аҳолисининг 13% (220 млн), 1950 йилда 29% (732 млн) 2005 йилда 47.5% (3 млрд) истиқомат қилган бўлса, БМТ нинг «Жаҳон урбанизацияси истиқболлари» (“World urbanization prospects: the 2005 revision po pulation database”) номли маърузасида берилган маълумотларга кўра, тарихда биринчи марта 2008 йилда сайёрамиз аҳолисининг ярми (49% - 3.2 млрд.) шаҳарларда яшайди(5).
Хулоса.Яқин келажакда эса шаҳар аҳолисининг йилига 1.8 фоизга ўсиши, қишлоқ аҳолисининг эса камайиши тахмин қилинмоқда. Маърузада келтирилган далилларга қараганда 2030 йилга келиб, бу кўрсаткич 60 % гача кўтарилади, яъни шаҳарларда ер юзининг салкам 5 млрд (4.9 млрд) аҳолиси истиқомат қилади(6). Ййрик мегаполислар сонининг ортиши давом этади. Аҳолиси энг зич жойлашган шаҳар номини Токио сақлаб қолади (2015 йилга келиб токиоликлар сони 36 млнга етади)
Шаҳарлар муаммоси XXI асрда глобал тус олганлиги боис, илм-фаннинг турли соҳа вакиллари - иқтисодчи, социолог, географ ва тарихчилар мазкур масала юзасидан тадқиқотлар олиб бормоқдалар. Географларни шаҳарларнинг жойлашиш қонуниятлари ва шаҳар маконининг вазифалари, жойлашиш тизими, шаҳар экологияси муаммоси қизиқтирса, тарихчилар урбанизация жараёнининг тарихий илдизлари, шаҳарлар тарихини ўрганадилар. Шу жиҳатдан бугунги кунга келиб урбанистика хали шаклланишда давом этаётган илм-фаннинг янги йўналишларидан бири ҳисобланади.Маълумки, III минг йилликда тезкор маълумотлар олиш, жаҳон илм- фани янгиликлари ва ютуқлари билан яқиндан таниш, шу оркали билимларни бойитишда ёрдамчи воситалардан бири бўлиб Интернет хизмат қилмоқда. Интернет маконида урбанизация мавзусига оид маълумотлар жуда кўп бўлмаса ҳам, ундаги манбалар дунё шаҳарлари тарихи билан танишиш, урбанизация атамасининг маъносини тушуниш, урбанизация жараёнларига багишланган илмий анжуманлар материаллари ва ушбу мавзуга оид илмий ишлар, мақола ҳамда рефератларни кўриб чиқиш имкониятини беради.

Download 70 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling