Урбанизация билан демографик жараёнлар ўртасидаги ўзаро алоқадорлик Абилов Дилшодбек Эшпулатович


Download 70 Kb.
bet2/4
Sana18.02.2023
Hajmi70 Kb.
#1213839
1   2   3   4
Bog'liq
Абилов Дилшодбек Эшпулатович

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили.Шаҳар билан қишлоқ, шаҳар аҳолиси билан қишлоқ аҳолиси ўртасидаги фарқ дастлаб бандлик таркибида, кейинчалик эса аҳоли даромадлари, унинг турмуш тарзи даражасида вужудга келди ва чуқурлаша борди. Энг муҳими, ушбу алоқадорликда асосий ролни шаҳарлар ва шаҳар аҳолиси ўйнай бошлади.Шаҳарлар қишлоқларни, қишлоқ хўжалигини ишлаб чиқариш воситалари ва куроллари билан таъминлабгина қолмасдан, балки савдо-сотик, товар айирбошлаш каби муносабатларда, айниқса бошқарув билан алоқадор вазифаларни бажаришда етакчи ролни ўйнай бошлади. Бунинг натижасида шаҳар аҳолиси билан қишлоқ аҳолиси ўртасидаги номутаносиблик кундан- кунга кучайиб, чуқурлашиб борди. Лекин, бу шаҳарлар ҳар доим барқарор тарзда ривожланиб борди деган фикрни билдиришга асос бўла олмайди. Чунки шаҳарлар қишлоқлардан фарқли ўлароқ, қатор ўзига хос заиф томонларга эга эдики, бундай ҳолат фавқулотда ходиса ва воқеалар (уруш, эпидемия ва шу кабилар) амалга ошган тақдирда биринчи бўлиб уларга юз тутар эди. Мана шундай воқеа ва ходисалар таъсирида бир қатор шаҳарларнинг мақоми йўқолиб, уларнинг фаолияти барҳам топди.Бошқа шаҳарлар мақомини яна ростлаб олиб, ривожланишда давом этди. Уларнинг ёнгинасида жойлашган ва кам талофат кўрган қишлоқларнинг кўпчилиги эса барқарор тарзда ўсишда давом этди. Мазкур ҳолат шаҳар функцияси, яъни у амалга оширадиган вазифалари билан боғлик иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларини қайта тиклаш, қишлоқдан фарқли ўлароқ, катта маблағ ва бошқа ресурсларни талаб қилиши билан алоқадордир.Шаҳарларда шаҳар турмуш тарзининг шаклланиши ҳаётнинг ижтимоий, иқтисодий, демографик, ҳудудий, экологик ва бошқа шу каби жабхаларига ўз таъсирини кўрсата бошлади.Шаҳар аҳолисининг қишлоқ аҳолисига нисбатан таълимий ва маданий соҳаларда устунликка эга бўлиши шаҳар' билан қишлоқ ўртасидаги ана шу фарқларни келтирибгина қолмасдан, балки уларни тобора чуқурлашиб боришини ҳам белгилаб турди.(2)
Тадқиқот методологияси.Шаҳарларни уларга хос мураккаб функционал таркибга эга бўлиши, саноат инкилоблари ва айнқса фан- техника инқилобларига бориб тақалади. Айнан ана шу йилларда талабларга тўла- тўкис жавоб берувчи шаҳар ва шаҳарчалар, бошқача қилиб айтганда, мукаммал урбанизацияни шакллантирувчи шаҳарлар вужудга кела бошлади.
Ўтган XX асрнинг иккинчи ярми ва XXI аср ана шундай урбанизация жараёнини ривожланиши билан ажралиб туради. Айни ана шу йиллар ичида урбанизация билан ижтимоий- иқтисодий, демографик, экологик ва бошқа жараёнлар ўртасидаги алоқадорлик, тартибли, асосли ва олдиндан айтиб бериш мумкин бўлган йўналишда тараққий эта бошлади.
Ер юзида аҳоли сони ва у тарқалган ҳудудларга барқарор ўсиш хос бўлди. Лекин унинг миқёси ва ҳажми даврлар пчида турли кўрсаткичлар билан ифодаланади.Сайёрамизда милодий давр бошида 230 млн. киши, 1000 йилда 305 млн., 1500 йилда 440 млн киши яшаган бўлса, ушбу кўрсаткич 1820 йилда 1 млрд., 1900 йилда 1.7 млрд., 1950 йилда 2,5 млрд. кишига етди. Сўнгги 55 йилда жаҳон аҳолиси 3,8 млрд. кишига ўсиб, 2006 йилнинг 1 январ кунида 6,5 млрд.дан ўтиб кетди.2023 йилга келиб 8млярдан ошиб кетди.
Шаҳар аҳолисининг сони ва салмоғи бундан ҳам юқори суръатларга эга бўлди. Шаҳар аҳолисининг сони ва салмоғи 1950 йилда тегишли тарзда 73.3 млн киши ва 29 фоизга тент бўлган бўлса, ушбу кўрсаткич 1990 йилда 2,3 млрд. киши ва 43,2 фоизни, 2006 йилда эса 3,2 млрд. ва салкам 50 фоизни ташкил этди. БМТнинг демографик прогнозига биноан шаҳар аҳолисининг салмоғи 2010 йилда 51,3 фоизга, 2020 йилда-55,9, 2030 йилда эса 60,8 фоизга тенг бўлар экан. Умумий аҳоли сони 2030 йилда 8,2 млрд. кишидан, шаҳар аҳолиси эса 5,0 млрд. кишидан иборат бўлишлиги прогноз қилинмоқда.
Сўнгги маълумотларга биноан шаҳар аҳолисининг салмоғи энг юқори бўлган давлатлар қаторига Швеция, Буюк Британия, Германия, хуллас, Европадаги кўпчилик мамлакатлар киради. Уларда шаҳар аҳолисининг улуши ёки урбанизация даражаси 80-95 фоизини ташкил этади. Шу вақтнинг ўзида Осиё ва айниқса Африка мамлакатларнинг аксариятида урбанизация даражаси 25- 35 фоиздан ошмайди. Ўтиш иқтисодиётидаги эга мамлакатлар ичида фақат Россия Федерацияси (75 фоиз) ва Белорус (72 фоиз)да мазкур кўрсаткич 70 фоиздан ошади. Ушбу кўрсткич 60.- 70 фоизга тенг мамлакатлар' қаторига Украина ва Армения, 50- 60 фоизга тенг мамлакатларга Озарбайжон, Грузия ва Қозоғистон киради. Қолган мамлакатларда урбанизация даражаси 50 фоизга ҳам етмайди, шу жумладан Ўзбекистонда у 36 фоизга тенг, Тожикистонда эса 26 фоиздан ошмайди.

Download 70 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling