Қурбоналиев Асрорбек
Download 52.72 Kb.
|
1 2
Bog'liqВатан химояси мукаддас бурч
- Bu sahifa navigatsiya:
- Калит сўзлар
Ватан химояси мукаддас бурч Наманган давлат унверситети Юруспруденсия таълим йўналиши 2-босқич талабаси Қурбоналиев Асрорбек Аннотатсия: Мазкур мақолада ҳар бир инсонни ўз ватанига бўлган муҳаббати ,ватани учун ҳар қандай душмандан ҳимоя қила олиш, шу ватан йўлида жон фидо қилган аждодларимиз , ватан равнақи йўлида ҳисса қўшаётган инсонлар ҳақида фикр юритилган. Калит сўзлар: Ватан, ватанга бўлган муҳаббат, ватан йўлида жон фидо қилиш, ватан равнақи . Ҳар бир инсонни ўзи туғилган киндик қони тўкилган ер унинг Ватани ҳисобланади. Мана шу кундан бошлаб шу инсонда ўз ватанига бўлган муҳаббат ҳисси шаклланади. Аввало Ватанни асраб-авайлаш, уни ҳимоя қилиш , ватан ривожига ҳисса қўшиш ҳар бир инсонни муқаддас бурчидир. Оила ҳам кичик ватан ҳисобланади. Оилада ҳар инсон шу оилани тинчлиги, осойишталиги, тотувлиги йўлида қўлидан келадиган ҳамма ишга тайёр бўлади. Ватанда ҳам оила каби қарашимиз мумкин. Ватандаги ҳар бир инсон оиласини қанчалик севса уни ардоқласа ватанни ҳам шундай ардоқлаши, севиши керак. Ватан бежизга онага қиёсланмайди, чунки Ватан ҳам онамиз сингацри азиз, меҳрибон ва қадрлидир. Инсон дунёга келмасидан аввал онанинг вужудида улғайса, дунёга келганидан сўнг эса энди Она Ватанида униб ўсади. Она ватанни севиш , ундаги бор нарсаларни ардоқлаш ва соғиниб яшашлик инсонда мабжуд бўлган нозик ҳис-туйғудир. Инсон қаерга бормасин ўз ватанини барибир қумсайверади. Чунки инсон дунё юзини кўргач биринчи бўлиб ватанидаги ҳаводан нафас ола бошлайди, ватандаги тупроқда илк қадамини ташлайди, дунёни таниш шу ватанни англашдан бошланади. Инсонни туғилган ери, дастлабки қадамни қўйган ерни ҳимоя қилишлик барчамизни Ватан олдидаги муқаддас бурчимиз ҳисобланади. Ватанга муҳаббат, имонга садоқат моҳияти алсо ўзгармайди. Она-Ватан ҳимояси мавзусида сўз юритар эканман бу йўлда буюк саркарда Амир Темур,Жалолиддин Мангуберди, Темур Малик, Нажимиддин Кубро,Широқ каби буюк саркардаларни келтириб ўтишимиз мумкин. Бундан ташқари Ватан ҳижри ва доғида ёниб ўтган Бобур Мирзо кўз олдимизга беихтиёр келади. Буюк давлат арбоби ва саркарда соҳибқирон Амир Темур нақадар буюк ватанпарвар эканлигини тарихдан яхши биламиз. Улуғ боболаримиз такидлаганидек : “Миллат ғамида ёнган, унинг истиқболи ва истиқлоли йўлида фидокорлик кўрсатиб яшаган арбобни келажак ва тарих ҳеч қачон унутмайди. Амир Темур ана шундай тарихий ва унитилмас шахсдир”. Ҳазрат Алишер Навоий Ватанидан, халқидан норози бўлиб уни тарк этадиган кишиларни оқибатида ғарибликда сарсон бўлишини қуйидагича та’кидлайди: Ватан таркини бир нафас айлама, Яна ранжу ғурбат ҳавас айлама. 1 Алишер Навоий бобомизни ушбу сатирларидан шуни хулоса қилиш мумкинки агар кимда ким ўз ватанидан норози бўлиб ташлаб кетса бу ватанда нафас олишга ҳам ҳақлимасдир ва ўзга юртда сарсон- саргардонликда умрини давом эттириши мумкинлигини та’кидлаган бўлишлари мумкин. Она юртнинг бир қарич тошлоқ ери бошқа ўлкани олтин захирасидан ҳам афзалдир . Албатта Ватан ҳимояси- шарафимиз эканлигини унутмасдан тун-у кун сергак бўлиб уни ҳар бир қарич ерини , халқини ҳимоя қилиш ҳар бир Ўзбекистон Республикаси фуқаросини бурчидир. Ўзбекистон Республикаси Конститусиясининг 52-моддасига кўра2: “Ўзбекистон Республикасини ҳимоя қилиш – Ўзбекистон Республикаси ҳар бир фуқаросининг бурчидир”. Шунингдек, Бош Қомуснинг 49-моддасига3 “Фуқаролар Ўзбекистон халқининг тарихий, ма’навий ва маданий мерэосини авайлаб-асрашга мажбурдирлар”, деб қайд этилган. Она-Ватан ҳимояси учун жон фидо қилган ўғлонлар ёди ҳамиша халқимиз хотирасидадир. Дархақиқат , Биринчи Президенти И.А.Каримов ташаббуси билан 9-май Хотира ва қадрлаш куни -умумхалқ байрамига айлантирилгани минг-минглаб кекса-ю ёшлар кўнглидаги иш бўлган. Шу сабабдан ҳам ҳар йили бу байрам муносиб нишонланиб келинмоқда. Ушбу айём бугунги тинч-осойишта ҳаётга қандай оғир синов ва машаққатлар билан эришилганини барчамиз чуқур ҳис этамиз. Бу йўлда қурбон бўлган ота- боболаримиз хотирасига та’зим қиламиз. Давлатимиз томонидан Иккинчи жаҳон уриши қатнашчилари в ава фронтортида хизмат қилганларни кўнглини кўтариш учун уларга кўплаб имконятлар яратилмоқда. Шу жумладан миз Ш.Мирзиёевнинг 2021йил 16-апрельдаги “Иккинчи жаҳон уриши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”4гифармони қабул қилинди.4 Ушбу фармонга мувофиқ Иккинчи жаҳон уриши қатнашчиларини ҳар бирига президентимиз табрПрезидентиикномаси, 5 миллион сўмдан пул мукофоти ва бошқа байрам совғаларини топшириш маросими бўлиб ўтди. Уларни ҳолидан хабар олиниб уларга ма’навий ва моддий ёрдамлар кўрсатилган. Халқимиз уриш йлларида чинакам матонат кўрсатиб бутун инсоният учун ибрат бўлган. Бунга шуни мисол қилишимиз мункинки уриш тугагандан сўнг юртимизга бир миллионга яқин инсонлар эвакуатсияц қилиниб шундан 200 минги ёш болалар эди. Ўша йиллари “Сен етим эмассан “шиори остида ўз паноҳига олган болалар учун охирги бурда нонини ҳам баҳам кўрган. Бу каби воқеалардан кейин Ўзбекистонга келган ҳар бир инсон ўзбекистонни ўз ватани каби яхши кўриб унга меҳр қўяди ва унга қўлидан келганча уни ривожланиши йўлида кўплаб ишларни амалга оширишга киришганлар. Ўз ватанини ривожлантириш ҳар бир фуқарони олдида турган вазифаси десак муболаға бўлмайди. Мамлакатимиз мустақилликка эришгандан сўнг давлатни ривожлантириш учун миллий давлатчилик ва суверенитетни мустаҳкамлаш , хавфсизлик ва ҳуқуқ-тарғиботни, давлат чегарасини, жамиятда қонун устиворлигини, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таминлаш каби вазифаларни ўз олдига мақсад қилиб олди. Айни вақтга келиб мамлакатимиз босиб ўтган тараққиёт йўлини чуқур таҳлили, бугунги кунда жаҳон бозори кескин ўзгариб глабаллашув шароитида рақобат тобора кучайиб бораётган давлатимизни янада барқарор ва жадал сур’атларда ривожлантириш учун мутлақо янги ёндашув ва тамойиллар ишлаб чиқишни тақоза этмоқда. Бу йўлда кўплар ишлар амалга оширилди. Мисол учун; 2017-2021йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси қабул қилинди. Бу стратегия Ўзбекистонни янада ривожлантириш учун муҳим пойдевор бўлди десак муболаға бўлайди. Стратегитада бешта асосий йўналиш белгилаб қўйилган булар: а)давлат ва жамият қурилишини такомиллаштириш; б)қонун устиворлигини таминлаш ва суд ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш; c) иқтисодиётни янада ривожлантириш ва либераллаштириш д) ижтимоий соҳани ривожлантириш э) хавфсизлик миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таминлаш чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амлий руҳдаги ташқи сиёсат юритиш Хулоса қилиб айтадиган бўлсак мустақилликка эришганимиздан кейин Ўзбекистонда яшаб келаётган ҳар бир фуқаро ватанни севиш, ардоқлаш, ҳимоя қилиш, ватанга хизмат қилиш ҳар буримизнинг асосий бурчимиздир. Биз ёшларга президентимиз ватанимизни ривожлантириш учун кўплаб шарт-шароитлар ва имконятлар яратиб бермоқда. Биз ёшлар бу каби шароитлардан фойдаланиб ўз ватанимизни ривожланишида ўз ҳиссамизни қўшишимиз даркор. Ватан олдидаги яна бир муқаддас бурчимиз бу- Ватанни ҳимоя қилиш. Конститутсиямизни 52-моддасида ҳам кўрсатиб ўтилганидек ҳар бир фуқаро Ўзбекистонни ҳимоя қилиши керак эканлини такидлаб ўтилган. Сўзимни охирида шуни такидлаб ўтаманки “Ватанни севмоқ иймондандир “. Download 52.72 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling